Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат аграр университети


Ўсимликларда вируслар ва микоплазмалар қўзғатадиган


Download 0.51 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/51
Sana08.03.2023
Hajmi0.51 Mb.
#1249674
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   51
Bog'liq
Ман. ўсим фито ус.куллан

Ўсимликларда вируслар ва микоплазмалар қўзғатадиган 
касалликларнинг 
умумий 
тавсифи
Вируслар 
хақидаги 
таълимотнинг асосчиси рус олими Д.И.Ивановский бўлиб 
хисобланади. Ўсимликларда фильтратланувчи вируслар касалликни 
келтириб чиқаради.
Фитопатоген вируслар тирик организмга хос хусусиятга 
эгадир. Вируслар кимёвий таркибига кўра оқсил ва нуклеин 
кислотадан иборатдир. Вируслар тирик хужайрада кўпаяди. 
Фитопатоген вируслар зарарланган ўсимликнинг хужайрасида 
кристаллар ҳосил килади. Вируслар ҳосил қиладиган кристалларни 
биринчи бўлиб 1892 йили Д.И.Ивановский томонидан топилган.
Вирусларнинг шакли жуда хам турли тумандир (таёқчасимон, 
ипсимон, юмалоқ), уларни фақат электрон микроскоп орқали 
кўриш мумкин. 
Фитопатоген вируслар (вирионлар) оқсил қобиғи (капсула) 
билан ўралган нуклеин кислотанинг бир ёки иккита ипчасидан 
иборат. Кўпчилик фитопатоген вируслар таркибида эса ДНК 
(дезаксирибонуклеин кислота) мавжуд. Вируслар фақат нуклеин 
кислотадан иборат бўлиб, капсулага эга бўлмаса вироидлар 
дейилади.
Вирусларнинг шакли нанометрларда ўлчанади. 
Вирусларнинг ҳаётий фаолияти хужайин ўсимликнинг 
хужайраси билан чамбарчас боғлангандир ва улар фақат шу 
хужайра ичида кўпаяди. Вируслар кўпинча бир ўсимликдан 
иккинчи ўсимликка сўрувчи хашоратлар орқали ўтади.
Шуни таъкидлаш керакки, илгари вируслар қўзғатадиган 
касалликларнинг (сарғайиш ва супургиларнинг ҳосил бўлиши) 
хозирда микоплазмалар келтириб чиқариши аниқланилган. 
Микоплазмалар юмалоқ, эллипсимон ёки маълум шаклсиз 
бўлиб, уларнинг диаметри 26-1000 НМ, мембрана билан ўралган, 
лекин хужайра кобиғи йўқ. Микоплазмалар, вирусларга нисбатан
мураккаброк тузилишга эгадир. Уларнинг таркибида 2 хил нуклеин 


12 
кислота-ДНК 
ва 
РНК 
бор. 
Микоплазмалар 
зарарланган 
ўсимликнинг флоэмасида (тўрсимон най, флоэма паренхимаси, 
йўлдош хужайра) хужайрасининг цитоплазмасида кузатилади. Бу 
макроорганизмлар соғ ўсимликка цикадка хашорати, зарпечак 
орқали хамда пайвандлаш даврида ўтиши мумкин. 
Ҳозирги вақтда 60 га яқин экинларда микоплазмалар 
қўзғатадиган касалликлар маълум. Микоплазмалар қўзғатадиган 
касалликларни аниқлашнинг асосий усули бўлиб, электрон 
микроскоп ёрдамида кузатиш хисобланади. Микоплазмалар 
вируслардан фарқли равишда сунъий озиқа муҳитларида 
ривожланади. 
Тетрациклин гуруҳига мансуб бўлган антибиотикларнинг 
микоплазмаларга таъсири жуда сезиларли. Уларни касалликка 
қарши қўлланилганда ўсимлик маълум миқдорда айрим ҳолда 
бутунлай соғайиб кетади. Бундай холат микоплазма қўзғатадиган 
касалликларни аниқлашда хам фойдаланиши мумкин. 
Охирги вақтда ўсимликларда микоплазмалардан ташқари, 
риккетсия ва спироплазмаларга яқин бўлган организмлар ҳам 
кузатилган. 

Download 0.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling