Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлигиқ тошкент давлат аграр университети


Ўзбекистон Республикаси Президентиниг 2022 йил 27 апрелдаги


Download 380.35 Kb.
Pdf ko'rish
bet13/14
Sana11.03.2023
Hajmi380.35 Kb.
#1261749
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14
Bog'liq
Абдунаимов амалиёт хисоботи 6 семестр

Ўзбекистон Республикаси Президентиниг 2022 йил 27 апрелдаги
“Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш харажатларини 
молиялаштириш ва уларни харид қилиш тизимини такомиллаштириш 
чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-225 сонли қарорига асосан, 
Боғдорчилик тармоғи ва иссиқхона ҳўжаликларида юқори қўшилган қийматли 
маҳсулотлар ишлаб чиқариш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари 


етиштирувчиларни моддий ресурслар (хизматлар) билан узлуксиз таъминлаш 
ҳамда етиштирилган маҳсулотларни кафолатли харид қилиш тизимини 
яратиш мақсадида: 
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда Боғдорчилик ва 
иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлигининг мева-сабзавотчилик 
соҳасини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш учун ажратилиши кўзда 
тутилган маблағлар ҳисобидан Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини 
ривожлантириш жамғармасига 12 ой муддатга, шу жумладан 11 ойлик 
имтиёзли давр билан 300 миллиард сўм бюджет ссудасини йиллик 10 фоиз 
ставкада ажратиш тўғрисидаги таклифи маъқулланган. 
Боғдорчилик тармоғи ва иссиқхона ҳўжаликларида юқори қўшилган 
қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқариш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги 
маҳсулотлари етиштирувчиларни моддий ресурслар (хизматлар) билан 
узлуксиз таъминлаш ҳамда етиштирилган маҳсулотларни кафолатли харид 
қилиш тизимини яратиш мақсадида: 
Давлат бюджет ссудаси ҳисобидан: 
қишлоқ хўжалиги корхоналарига — мева, узум, сабзавот, картошка, 
полиз экинлари, гул, кўкатлар ва доривор ўсимликлар, маккажўхори дони, 
дуккакли ва мойли экинларни (кейинги ўринларда — қишлоқ хўжалиги 
экинлари) етиштириш учун зарур бўлган моддий-техник ресурслар, шу 
жумладан уруғлик ва кўчат етказиб бериш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги 
хизматларини кўрсатиш учун; 
қайта ишловчи, сақловчи ва экспорт қилувчиларга, шу жумладан 
«Агросервис оператор» давлат унитар корхонасига — етиштирилган қишлоқ 
хўжалиги экинларини харид қилиш учун талаб этиладиган айланма 
маблағларини тўлдириш учун йиллик 14 фоиз ставкада қарз маблағлари 
ажратилади 


Хулоса 
Мамлакатимизда 
узумчилик 
боғдорчиликнинг 
энг 
муҳим 
тармоқларидан бири бўлиб, мамлакатнинг халқ хўжалигида салмоқли ўринни 
эгаллайди. Азалдан аждодларимиз узумчилик билан шуғулланиб келган, 
одамларимиз узум етиштиришнинг ҳадисини олган. Тойфи, ҳусайни, 
келинбармоқ ва кишмиш каби узумларнинг довруғи бутун дунёга маълум ва 
машҳур. Юртимизда қишлоқ хўжалигини ривожлантириш бўйича катта 
салоҳият борлигини, ҳосилдор ерларимиз, деҳқончиликда суяги қотган 
одамларимиз кўплигини, бу қон-қонимизга сингиб кетганини инобатга олиб 
айтсак, узумчилик тармоғини кенгайтириш учун имкониятимиз қанчалик кенг 
экани ойдинлашади.
Ана шу жиҳатларини олиб айтадиган бўлсак, куни кеча давлатимиз 
раҳбари раислигида узум етиштириш, уни саноат усулида қайта ишлашни 
ривожлантириш ҳамда ҳудудларда экотуризмни йўлга қўйиш чора-
тадбирлари юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилиши ниҳоятда долзарб 
аҳамиятга эга. Айтиш керакки, йиғилишда соҳадаги муаммолар ва олдинда 
турган вазифалар кенг муҳокама этилди. Албатта, тармоқ имкониятларидан 
тўғри 
фойдаланилса, 
нафақат 
мамлакат 
аҳолисини 
озиқ-
овқат маҳсулотлари билан 
таъминлаш, 
истеъмолчилар 
талабини 
етиштирилаётган мева-узум маҳсулотлари ҳисобига тўла қондириш, балки 
экспорт салоҳиятини ошириш имкони ҳам ортади. Бу иқтисодиётга ҳам фойда 
дегани. Шунинг учун ҳам боғдорчилик ва узумчиликни жадал суръатларда 
ривожлантириш талаб этилмоқда.
Маълум бўлишича, бугунги кунда юртимизда фермер хўжаликлари 
томонидан 90 минг гектар майдонда узум етиштирилмоқда. Бу тармоқда 900 
минг аҳоли доимий ва мавсумий иш билан банд. Сўнгги тўрт йилда 52 минг 
гектар янги токзорлар ташкил этилиб, соҳага 210 миллиард сўм субсидиялар 
ажратилди. Шу давр мобайнида мева-сабзавотлар экспортида узумнинг улуши 
2 бараварга кўпайган. 

Download 380.35 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling