Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлигиқ тошкент давлат аграр университети
Қишлоқ хўжалигини ривожлантиришда кластер тизимини жорий этиш
Download 380.35 Kb. Pdf ko'rish
|
Абдунаимов амалиёт хисоботи 6 семестр
Қишлоқ хўжалигини ривожлантиришда кластер тизимини жорий этиш.
Мамлакатимизда узумчиликни янада ривожлантириш, узум етиштириш, уни қайта ишлаш, тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш бўйича кластер тизимини йўлга қўйиш, алкоголь бозорини тартибга солишнинг самарали механизмларини кенг жорий этган ҳолда республикани сифатли маҳсулотлар билан таъминлаш, соҳанинг экспорт салоҳиятини кучайтириш, инвестицион жозибадорлигини ошириш, шунингдек, виночилик туризмини (энотуризм) ривожлантириш мақсадида: қуйидагилар узумчиликни ривожлантиришнинг асосий йўналишлари этиб белгилансин: узум етиштиришга ихтисослаштириш учун қулай ҳудудларда энг мақбул майдонларни белгилаш; халқимизнинг асрлар давомида шаклланган миллий деҳқончилик маданияти, қадриятларидан келиб чиқиб, узум етиштиришни миллий маданият сифатида ривожлантириш; узумчиликни йирик майдонларда, кластер ва кооперация усулида етиштириш орқали соҳада қўшилган қиймат занжирини яратиш, узумни сақлаш, саралаш ва қайта ишлашни рағбатлантириш; маҳаллий узум навларининг миллий брендларини яратиш ва янги бозорларга чиқиш орқали экспортни кенгайтириш; илмий асосланган ҳолда узум етиштириш, унинг янги ҳосилдор, данаксиз навларини яратиш мақсадида узумчилик илмий мактабини ривожлантириш ҳамда илм-фан ва ишлаб чиқаришнинг узвий интеграциясини йўлга қўйиш. Табиий иқлим шароити, аҳолининг деҳқончилик маданиятидан келиб чиқиб, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги 48 та туман узум етиштиришга ихтисослаштириш 156 минг гектар майдонда (шу жумладан 2021 йилда 50 минг гектар) узумзорларни барпо этиш, уларни истеъмолчига етказишга қадар узлуксиз тизимни яратиш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда. Жорий йилда, 2021 йил 1 августдан бошлаб қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкалари (суғориладиган ва суғорилмайдиган (лалми) ерлар) токзорлар барпо этиш ва узумчиликни ривожлантириш учун очиқ танлов асосида ижарага берилади; ер участкалари очиқ танлов натижаларига кўра 30 йил муддатга ижарага берилади; очиқ танлов асосида ижарага олинган ер участкаларидан фақат токзорлар барпо этиш ва узумчиликни ривожлантириш мақсадида фойдаланилади, ушбу шартнинг бажарилмаслиги ижара шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш учун асос бўлади; ташаббускорларга ажратилган майдонда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тавсиялари асосида сертификатланган ток кўчатларини экиш ва сув тежовчи технологияларни жорий қилиш ҳамда ўсимликларни ҳимоя қилиш борасидаги ваколатли орган тавсиялари асосида ишни ташкил этиш мажбурияти юкланади; очиқ танловга ер участкалари деҳқон хўжаликлари ташкил этган ҳолда токзорлар барпо этиш учун — 0,06 — 1 гектар ўлчамларда, яхлит контурда йирик токзорлар барпо этиш учун 1 — 30 гектар ўлчамларда чиқарилади. интенсив усулда, шу жумладан кластер ва кооперация усулида токзорлар ташкил этиш; ажратилаётган ер майдонларида ташаббускорлар томонидан токзорларни барпо этилишини мониторинг қилиш ҳамда сертификатланган ток кўчатларини экиш бўйича тавсиялар бериш; токзорлар барпо этишга яроқли ер участкаларини танлаш, уларнинг белгиланган тартибда очиқ танловга чиқарилишини ташкил этиш; токзорларга кўчатлар, минерал ўғитлар етказиб бериш, агрохизматлар кўрсатиш, маҳсулотни сотишни ташкил этишга кўмаклашиш. мева-сабзавот кластерини ташкил этиш бўйича ташаббускорлар, қоида тариқасида, қайта ишловчи ва экспорт қилувчи ташкилотлар орасидан, уларнинг тажрибаси ва имкониятларидан келиб чиқиб танлаб олинади, бунда биринчи навбатда маҳсулотларни сақлаш ва қайта ишлаш бўйича тўлиқ ишлатилмаётган қувватларни ишга тушириш назарда тутилади; мева-сабзавот ва узум маҳсулотлари етиштирувчиларни мева-сабзавот кластерларига бириктириш улар билан қайта ишловчи ва экспорт қилувчи ташкилотлар ҳамда туман ҳокимлиги ўртасида ихтиёрийлик асосида тузиладиган маҳсулот етказиб бериш шартномалари орқали амалга оширилади; мева-сабзавот кластери иштирокчилари — маҳсулот етиштирувчи, қайта ишловчи ва экспорт қилувчи ташкилотлар ўртасидаги муносабатлар маҳсулот етказиб бериш шартномалари орқали тартибга солинади; маҳсулот етказиб бериш шартномалари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимлари томонидан қайта ишловчи ва экспорт қилувчи ташкилотларнинг таклифлари асосида қабул қилинадиган мева-сабзавот ва узум маҳсулотларини жойлаштириш тўғрисидаги қарорлар ва уч томонлама келишув шартлари асосида тузилади ҳамда туман қишлоқ хўжалиги бўлими томонидан рўйхатдан ўтказилади; маҳсулот етказиб бериш шартномалари фуқаролик қонун ҳужжатлари талаблари асосида тузилади, уларда шу жумладан маҳсулот нархини ҳақиқий харажатдан келиб чиқиб аниқлаш, харид қилинадиган маҳсулот учун олдиндан ажратиладиган аванс маблағлари ҳисобига маҳсулот етиштирувчиларни уруғ, кўчат, минерал ўғитлар, ёнилғи-мойлаш материаллари ва бошқа ресурслар билан таъминлаш, агротехника ва агрокимё хизматлари кўрсатиш, янги инновацион технологияларни қўллаш бўйича тавсиялар бериш, ахборот-маслаҳат хизматлари кўрсатиш назарда тутилади. Download 380.35 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling