Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлигиқ тошкент давлат аграр университети


IX. Тармоқ статистикасининг шаффоф тизимини ишлаб чиқиш


Download 380.35 Kb.
Pdf ko'rish
bet9/14
Sana11.03.2023
Hajmi380.35 Kb.
#1261749
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14
Bog'liq
Абдунаимов амалиёт хисоботи 6 семестр

IX. Тармоқ статистикасининг шаффоф тизимини ишлаб чиқиш 
Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат тармоғида маълумот ва ахборот йиғиш 
тизими марказлаштирилган режали иқтисодиёт тамойиллари асосида ишлаб 
чиқилган эскирган механизм ва амалиётга асосланган. 
Ишлаб чиқариш ҳажми ва меҳнат унумдорлигини баҳолаш натижалари 
жойлардаги ҳақиқий ҳолатга мос келмайди. 
Аниқ ва ишончли маълумотларнинг етишмаслиги янги норматив-
ҳуқуқий ҳужжатлар ишлаб чиқилишини, шунингдек, уларнинг соҳага 
таъсирини объектив баҳолаш имконини бермайди. 
Ишончли маркетинг маълумотларининг етишмаслиги фермерлар ва 
бошқа агробизнес субъектлари томонидан бизнес режаларни ишлаб чиқишда 
ёки фаолиятини тўғри режалаштиришда мавжуд ва ўзгарувчан бозор 
имкониятларидан фойдаланишни сезиларли даражада чекламоқда. 
Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат тармоғи ҳолатини акс эттирувчи 
ишончли статистик маълумотларни йиғиш, қайта ишлаш ва тарқатиш 
тизимига инвестицияларнинг жалб қилиниши давлат ва хусусий сектор 
ривожланишига ижобий таъсир кўрсатади. 
Мазкур устувор йўналишнинг асосий мақсади бўлиб, ишончли 
статистик маълумотларни тўплаш, таққослаш ва тарқатиш тизимини 
такомиллаштириш ҳисобланади. 
Ушбу мақсадга эришиш учун қуйидаги вазифалар белгиланади: 
қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари статистикасини 
ривожлантиришнинг аниқ режасини қабул қилиш; 
асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг 
иқтисодий кўрсаткичлари (харажат, даромад, фойда, рентабеллик) 
тўғрисидаги маълумотларни йиғиш, таққослаш ва чоп этиш
«Ақлли қишлоқ хўжалиги»ни ривожлантириш давлат дастурини ишлаб 
чиқиш; 


маҳсулот етиштириш самарадорлиги, тармоқларни давлат томонидан 
қўллаб-қувватлаш, меҳнат қонунчилиги, солиққа тортиш, кредитлаш ва бошқа 
зарур маълумотларни қамраб олган фермер хўжалигини юритиш 
маълумотномасини (справочник) чоп этиш; 
йирик маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ва қайта ишловчилар тўғрисида 
маълумот ва ахборотлар каталогини чоп этиш; 
соҳада амалга оширилган чоралар ва эришилган натижалар ҳамда 
давлат сиёсатининг истиқболли чораларини ўзида қамраб олган қишлоқ 
хўжалигининг йиллик ҳисоботини (Agriculture annual report) чоп этиш; 
қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат соҳасида миллий тизим ва хизматларни 
ривожлантириш учун маълумотлар алмашинуви платформаларида ҳамда 
халқаро форумларда фаол иштирок этиш
қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишни (Agriculture census) ўтказиш; 
қишлоқ хўжалиги ҳайвонларини идентификациялаш, уларнинг 
ҳаракатини кузатиш ва мониторинг қилиш тизимини жорий этиш. 



Download 380.35 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling