Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлигиқ тошкент давлат аграр университети


VIII. Қишлоқ ҳудудларини ривожлантириш


Download 380.35 Kb.
Pdf ko'rish
bet8/14
Sana11.03.2023
Hajmi380.35 Kb.
#1261749
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   14
Bog'liq
Абдунаимов амалиёт хисоботи 6 семестр

VIII. Қишлоқ ҳудудларини ривожлантириш 
Мамлакат аҳолисининг қарийб 16,4 миллиони (жами аҳолининг 49,4 
фоизи) қишлоқ ҳудудларида истиқомат қилади (2018 й.). Мамлакатда туғилиш 
даражаси юқори (23,3 промилле) ва шунга мос равишда қишлоқ жойларида 
ортиқча ишчи кучи мавжуд. 25 ёшгача бўлган одамлар аҳолининг 45,5 
фоизини, 30 ёшгача бўлганлар эса 55 фоиздан кўпроғини ташкил этади. 
Қишлоқ ҳудудларида давлат хизматлари, шунингдек транспорт ва 
ахборот-коммуникация алоқалари даражаси пастлигича қолмоқда. Ҳудудий 
эҳтиёжларни батафсил баҳолашга асосланган ва рақобат афзалликларини 
ҳисобга олган ҳолда комплекс стратегия ва дастурларни ишлаб чиқиш талаб 
этилади. 
Аграр секторда амалга оширилаётган қўллаб-қувватлаш чоралари 
аксарият ҳолларда тўғридан-тўғри фермерлар ва бошқа қишлоқ хўжалиги 
ишлаб чиқарувчиларига йўналтирилган. 
Хорижий мамлакатлар бўйича маълумотлар таҳлил қилинганида, 
қишлоқ ҳудудларининг иқтисодий тараққий этиши қишлоқ хўжалигини 
ривожлантириш билан бевосита боғлиқлиги ва шундагина муваффақиятга 
эришилиши, маҳаллаларнинг муҳим ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал 
этишга йўналтирилган субсидияларга асосланган ислоҳотлар самарасиз 
эканлиги кузатилди. 
Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг мувофиқлаштируви остида 
амалга оширилаётган қишлоқларни ривожлантириш дастурлари, асосан, 
ҳудудий иқтисодий номутаносибликни бартараф этишга қаратилган бўлиб, 
йирик шаҳар марказлари фойдаси учун, қишлоқ аҳолисининг кичик бир қисми 
— фермерлар ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши билан шуғулланадиган 
бошқа тадбиркорлар сектори томонидан қўллаб-қувватланади, бироқ қишлоқ 
маҳаллалари четда қолмоқда. 
Қишлоқ ҳудудларини барқарор ривожланишини таъминлаш мазкур 
устувор йўналишнинг асосий мақсади бўлиб ҳисобланади. 
Ушбу мақсадга эришиш учун қуйидаги вазифалар белгиланади: 
қишлоқ ҳудудларини ривожлантириш соҳасида давлат бошқаруви 
тизимини ислоҳ қилиш; 
қишлоқ ҳудудларини ривожлантириш учун реал эҳтиёжларни батафсил 
баҳолашни олиб бориш; 
қишлоқ маҳаллаларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва 
манфаатларини 
ҳимоя 
қилиш 
ҳамда 
қарорлар 
қабул 
қилишни 
номарказлаштириш мақсадида норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш; 


ноқишлоқ хўжалиги корхоналарини ташкил этиш ва ривожлантириш, 
маҳалла фуқаролар йиғинларининг мавжуд имкониятларини сафарбар қилиш 
ҳамда маҳалла фуқаролари, аграр тадбиркорлик, фуқаролик жамияти 
институтлари ва давлат органлари ўртасида давлат-хусусий шерикликни 
ривожлантириш учун грант маблағлари ва инвестицияларни жалб этишнинг 
шаффоф механизмини ишлаб чиқиш ва тажриба тариқасида амалга ошириш; 
қишлоқ ҳудудларини ривожлантириш миллий дастурини ишлаб 
чиқиш. 

Download 380.35 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling