Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлигиқ тошкент давлат аграр университети
Download 380.35 Kb. Pdf ko'rish
|
Абдунаимов амалиёт хисоботи 6 семестр
- Bu sahifa navigatsiya:
- Қишлоқ хўжалигини ривожлантиришни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш. Ўзбекистон Республикаси Президентиниг “Узумчиликни
Қишлоқ хўжалигини ривожлантиришни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш. Ўзбекистон Республикаси Президентиниг “Узумчиликни ривожлантиришда кластер тизимини жорий этиш, соҳага илғор технологияларни жалб қилишни давлат томонидан қўллаб- қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2021 йил 28 июль ПҚ- 5200 сонли қарорига асосан 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб аҳоли томорқаларида, маҳаллаларда узум етиштиришни кенгайтиришнинг янги механизми жорий этилсин. Унга кўра, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши Маҳалла ва оилани қўллаб- қувватлаш вазирлиги билан биргаликда: аҳоли томорқаларида узум етиштирувчи ташаббускорларни аниқлайди, уларнинг манзилли дастурини шакллантиради; лойиҳа ташаббускорларига манзилли дастурга асосан Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан маблағ ажратади; «Томорқа хизмати» МЧЖ орқали кооперация усулида тупроқ-иқлим хусусиятларидан келиб чиқиб, узум кўчатларини ҳудудлар кесимида экиш, етиштириш, ўсимликлар ҳимояси хизмати ва маҳсулотни сотиб олиш бўйича «йўл харитаси»ни ишлаб чиқади ва тасдиқлайди. Молия вазирлиги мазкур бандда белгиланган чора-тадбирларни амалга ошириш учун оилавий тадбиркорлик дастури доирасида, жорий йилда қўшимча 100 миллиард сўм кредит ресурсларини хисобидан молиялаштирилмоқда. Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки ҳамда Халқаро тараққиёт уюшмаси иштирокида «Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш» лойиҳаси шартлари асосида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги «Агросервис оператор» ДУКга ажратилган ҳамда фермер хўжаликлари ва тадбиркорлик субъектларига тегишли бўлган 20 гектардан кам бўлмаган ерларда боғ ва токзорларни барпо этиш ҳамда ташаббускорларга бериш тартиби қуйидагиларга мувофиқ амалга оширилади. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари интенсив боғ ва токзорлар барпо этиладиган ер майдонларининг очиқ танлов асосида «Агросервис оператор» ДУКга, фермер хўжаликлари ва тадбиркорлик субъектларига ижарага берилишини таъминлайди, «Агросервис оператор» ДУК ва ташаббускорлар ўртасида шартнома тузилади; фермер хўжаликлари ва тадбиркорлик субъектлари ижара шартномаси асосида ўзларига тегишли бўлган ерларда боғ ва токзорлар ташкил этиш тўғрисида оператор корхона билан шартнома тузади, шартномада «тайёр ҳолда» топшириш тамойили асосида боғ ва токзорлар ташкил этилиб, 20 фоиз олдиндан, қолган 80 фоизини 7 йил давомида бўлиб тўлаш шарти белгиланади; «Агросервис оператор» ДУК ўзига ҳамда фермер хўжаликлари ва тадбиркорлик субъектларига ижарага берилган камида 10 гектар ер майдонларида замонавий, ресурс тежайдиган технологияларга асосланган интенсив боғ ва токзорлар ташкил қилади. Замонавий кўчатхоналар барпо қилиш, сертификатланган узум плантацияларини ташкил этишни молиялаштириш учун Жаҳон банкининг қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш лойиҳаси доирасида 100 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағларни тижорат банкларига ажратиш чораларини кўрсин. Бунда: ушбу маблағлар миллий валютада тегишинча Агентлик ҳамда Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги тавсиялари асосида Марказий банкнинг асосий ставкасида тижорат банкларига ресурс сифатида жойлаштирилади; тижорат банклари 10 йил муддатга (5 йиллик имтиёзли давр билан) 3 фоиздан кўп бўлмаган маржа билан тижорат кредити ажратади; умумий қиймати 5 миллиард сўмдан, фоиз ставкаси Марказий банк асосий ставкасининг 1,5 бараваридан ошмаган тижорат банкларининг миллий валютада ажратиладиган кредит ва лизинглари бўйича унинг асосий ставкадан ошган, бироқ асосий ставканинг 30 фоизидан кўп бўлмаган қисмини қоплаш учун уч йил муддатгача Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси ҳисобидан компенсация тақдим этилади. Республика бюджетидан Агентликнинг Виночиликни ривожлантириш жамғармасига ҳамда Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлигининг Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармасига ҳар йили қўшимча 100 миллиард сўмгача субсидия маблағларини ажратилади. Download 380.35 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling