Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлигиқ тошкент давлат аграр университети
II. Қулай агробизнес муҳитини ва қўшилган қиймат занжирини яратиш
Download 380.35 Kb. Pdf ko'rish
|
Абдунаимов амалиёт хисоботи 6 семестр
II. Қулай агробизнес муҳитини ва қўшилган қиймат занжирини яратиш
Қўшилган қиймат занжирининг ривожланиши қишлоқ хўжалиги рақобатдошлигини таъминлашнинг муҳим омили ҳисобланади. Маҳсулотларни даладан якуний истеъмолчигача етказиб бериш, яъни йиғиш, ташиш, сақлаш, қайта ишлаш, қадоқлаш ва сертификатлаш харажатларининг юқорилиги қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари томонидан олинадиган фойдани камайтиради. Озиқ-овқат ишлаб чиқариш саноатининг паст даражада ривожланганлиги юқори қўшилган қийматга эга маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш имконини чекламоқда. Инфратузилмани ривожлантиришга инвестицияларни жалб этиш мақсадида тараққий этган молиявий бозорлар, қулай ишбилармонлик муҳити, шунингдек, ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш ва ишлаб чиқариш- сотиш занжирларини ривожлантиришга қаратилган чораларни кўриш талаб этилади. Экспорт қилинадиган мева-сабзавотларнинг асосий қисмини ишлаб чиқарувчи деҳқон хўжаликларида маҳсулотларни қайта ишлаш ва қадоқлаш имкониятлари чекланганлиги катта йўқотишларга олиб келмоқда. Шунингдек, нархларнинг мавсумий кескин ўзгариши ва бозор шароитларининг барқарор эмаслиги ҳам улар фаолиятига салбий таъсир кўрсатмоқда. Сўнгги йилларда кичик ишлаб чиқарувчилар томонидан турли молиявий манбалар, шу жумладан халқаро молия институтларининг кредитлари ҳисобидан замонавий омборхоналар ва қайта ишлаш ускуналари учун инвестициялар йўналтирилмоқда. Шунга қарамасдан улар қайта ишлаш корхоналари ва экспорт қилувчи ташкилотлардан ажралиб қолмоқда. Кичик қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларини бирлаштиришнинг самарали механизмлари тўлиқ шаклланмаганлиги сабабли, уларнинг фаолияти тарқоқлигича қолмоқда. Бу эса юқори иқтисодий кўрсаткичларга эришишга тўсқинлик қилмоқда ҳамда қўшилган қиймат занжирларига бирлашиш имконини чекламоқда. Таъкидлаш жоизки, ривожланган мамлакатлар (Европа Иттифоқи, АҚШ, Канада) бозорларида кооперативларнинг улуши 40 фоиздан ошади, Ўзбекистонда эса бу йўналиш эндигина ривожланмоқда. Халқаро стандартлар ва сифат талабларига жавоб берадиган лабораториялар, улгуржи бозорлар ва логистика марказлари, шунингдек, божхона ва чегара масканларида мева-сабзавот маҳсулотларини фитосанитария назоратидан ўтказиш учун жиҳозлар етишмовчилиги кузатилмоқда. Бу ўз навбатида етиштириладиган ва сотишга чиқариладиган маҳсулотлар ҳажмини ошириш, қўшилган қийматни кўпайтириш, экспорт географияси ва маҳсулот турларининг диверсификация қилинишига тўсқинлик қилмоқда. Санитар ва фитосанитар назорат миллий ҳуқуқий базасини Жаҳон савдо ташкилоти талаблари ва мақсадли ташқи бозорлар стандартлари билан мувофиқлигини таъминлаш орқали қишлоқ хўжалиги ҳамда озиқ-овқат маҳсулотларининг хавфсизлиги ва сифатини таъминлаш зарур. Бундан ташқари, ялпи қишлоқ хўжалиги маҳсулотида 70 фоиздан ортиқ улушга эга бўлган деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари билан тайёрлов, қайта ишлаш ва экспортёр корхоналар ўртасида ўзаро ҳамкорлик муносабатлари етарли ривожланмаган. Аграр секторнинг экспорт салоҳиятини ошириш, қўшилган қийматга эга маҳсулотлар ҳажмини кўпайтириш, халқаро стандартлар асосида маҳсулотларни сертификатлаш тизимини кенг жорий этиш ва кооперация муносабатларини ривожлантириш мазкур устувор йўналишнинг асосий мақсади ҳисобланади. Ушбу мақсадга эришиш учун қуйидаги вазифалар белгиланади: боғдорчилик ва иссиқхона хўжаликлари мутахассислари учун қисқа муддатли, шу жумладан, масофавий тренинглар ташкил этиш, ўқув қўлланмаларни ишлаб чиқиш ва тарқатиш; миллий карантин ва ўсимликларни ҳимоя қилиш тизимини Жаҳон савдо ташкилотининг Санитария ва фитосанитария чоралари бўйича келишуви талабларига мослаштириш; ҳайвонлар соғлиғини сақлаш ва чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни назорат қилишнинг миллий тизимини Бутунжаҳон ҳайвонлар соғлиғини сақлаш ташкилоти (ХЭБ) стандартларига мослаштириш; илғор халқаро тажрибалар асосида қишлоқ хўжалигида қўшилган қиймат занжирини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш бўйича Инновацион таълим марказини ташкил этиш; халқаро бозорларда тан олинган сифат стандартларини (Global G.A.P, Organic, НACCP ва бошқалар) жорий этишга кўмаклашиш механизмларини ишлаб чиқиш; етакчи аграр корхоналар билан қайта алоқа механизмларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш; янги мақсадли экспорт бозорларида музокаралар олиб бориш ва савдо келишувларини амалга оширишнинг устувор йўналишларини белгилаш; маҳаллий ва мақсадли халқаро бозорларда қишлоқ хўжалиги ва озиқ- овқат маҳсулотлари маркетинги ва ташиш харажатларини камайтириш; маҳаллий озиқ-овқат маҳсулотларини мақсадли экспорт бозорларига чиқариш учун «Made in Uzbekistan» брендидан фойдаланишни кенгайтириш имкониятларини баҳолаш; миллий сифат тизимини такомиллаштириш бўйича режа ишлаб чиқиш; экспорт бозорлари тўғрисида маълумотлар тақдим этиш, экспортга тайёргарлик, савдо режими ва савдони молиялаштириш бўйича маслаҳат хизматларини ривожлантириш; мақсадли бозорлар тўғрисида маълумотлар тўплаш жараёнида, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари савдосини илгари суришда Ўзбекистон Республикаси дипломатик ваколатхоналарининг ролини ошириш; ўсимлик навлари муаллифлари ҳуқуқларини (шу жумладан, патент синовларини) муҳофаза қилиш тизимини такомиллаштириш; агрологистика марказлари негизида ягона савдо тизимини (аукцион ва биржа савдолари асосида) жорий этиш; қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш маркази томонидан кўрсатиладиган хизматларни такомиллаштириш, янги экин турларини сақлаш мақсадида Миллий генлар банкини яратиш; қишлоқ хўжалигини стандартлаштириш маркази томонидан кўрсатиладиган хизматлар турларини такомиллаштириш; пахта хом ашёси етиштириш ва пахта-тўқимачилик соҳасида бозор механизмларини кенг жорий этиш; Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бўйича халқаро конвенцияга (IPPC) қўшилиш; деҳқон хўжаликлари фаолиятини кенгайтиришни рағбатлантириш мақсадида ер участкаларини имтиёзли шартларда ажратиш тартибини ишлаб чиқиш; халқаро молия институтлари маблағларини жалб қилган ҳолда генетик модификацияланган экинлар навларини синаш учун махсус лаборатория ташкил қилиш; савдо инфратузилмаси ва агрологистика марказлари, озиқ-овқат хавфсизлиги лабораториялари, санитария ва фитосанитария тизими, зарур ускуналар ва инвентарлар учун инвестициялар жалб қилишни янада рағбатлантириш; ўсимликларни ҳимоя қилиш бўйича халқаро конвенция ва бошқа халқаро стандартларга мувофиқ пестицидларни ва пестицидларнинг рухсат этилган максимал миқдорларини (MRL) рўйхатга олиш, экспорт қилувчилар ва ишлаб чиқарувчиларни ахборот билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш; уруғчилик ва мева-сабзавотчилик соҳаси илмий-тадқиқот институтларининг моддий-техник базасини модернизация қилишга халқаро молия институтлари грантлари ҳамда техник кўмак маблағларини жалб қилиш; қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари ўртасида кооперацияни рағбатлантириш ҳамда уларни ички ва ташқи бозорларда замонавий ишлаб чиқариш-сотиш занжирига интеграция қилиш чораларини ишлаб чиқиш; қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва бу соҳада хизмат кўрсатишни мувофиқлаштириш, тезкор қарорлар қабул қилиш ва тармоқ сиёсатини шакллантириш бўйича музокараларда иштирок этувчи бирлашмаларни (кооперативлар ва бошқалар) ташкил этиш; қишлоқ хўжалиги бирлашмалари, фермер ва деҳқон хўжаликларининг қайта ишлаш саноати корхоналари (шу жумладан кластерлар) билан ўзаро ҳамкорлигини таъминлаш; аграр соҳада кичик тадбиркорликни ривожлантириш ва фаолиятини диверсификация қилишни қўллаб-қувватлаш учун тажриба — синов тариқасида инвестициявий дастурларни амалга ошириш; мева-сабзавотчилик ва чорвачилик тармоқларини баҳолаш натижаларига кўра (дастлаб кўп йиллик маълумотлар ва бозор тенденциялари таҳлили асосида экспорт қилинувчи асосий 10 — 15 та маҳсулот тури бўйича) экспортни ошириш стратегиясини ишлаб чиқиш; озиқ-овқат хавфсизлиги ва сифатини назорат қилиш тизимини модернизация қилиш. Download 380.35 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling