Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлигиқ тошкент давлат аграр университети


VI. Тармоқни қўллаб-қувватлашга йўналтирилган давлат


Download 380.35 Kb.
Pdf ko'rish
bet6/14
Sana11.03.2023
Hajmi380.35 Kb.
#1261749
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
Абдунаимов амалиёт хисоботи 6 семестр

VI. Тармоқни қўллаб-қувватлашга йўналтирилган давлат 
харажатларини босқичма-босқич диверсификация қилиш 
Ҳозирги вақтда давлатнинг қишлоқ хўжалигига сарфланадиган 
харажатларининг ялпи ички маҳсулотдаги улуши (1,68 фоиз) Иқтисодий 
ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилотига (ИҲТТ) кирмайдиган (0,62 фоиз), ўртача 
даражадаги даромадли давлатларга нисбатан қарийб уч баравар ва ИҲТТга 
аъзо мамлакатларга (0,17) нисбатан ўн баравар кўпдир. 
Шунга 
қарамасдан, 
қишлоқ 
хўжалигида 
самарадорлик 
ва 
рақобатбардошлик ҳамда ишлаб чиқарувчиларнинг даромадлари нисбатан 
пастлигича қолмоқда. 
Соҳани давлат томонидан молиялаштиришнинг асосий қисми бевосита 
ирригация учун сарфланади (63 фоиз) ҳамда асосан пахта ва бошоқли дон 
етиштиришни қўллаб-қувватлашга қаратилган. Бюджет маблағларининг катта 
қисми насос станцияларининг электр энергиясини қоплаш учун сарфланади, 
оқибатда мавжуд ирригация ва дренаж тизимларини эксплуатация қилиш ва 
сақлаш, уларни ривожлантириш ва модернизация қилиш харажатлари тўлиқ 
қопланмаяпти. 
Ҳозирги вақтда умумий хизматларни қўллаб-қувватлашнинг катта 
қисми давлат бюджетида «бошқалар» харажат моддаси сифатида акс этади, бу 
эса соҳада давлат харажатларининг стратегик режалаштирилиши йўқлигидан 
далолат беради. Бюджет тизимида соҳани қўллаб-қувватлаш учун халқаро 
молиявий ва кредит дастурлари (3,5 млрд АҚШ доллардан ортиқ) ва 
давлатнинг йирик инвестиция дастурлари ёки стратегик режалаштириш 
жараёнлари ўртасида алоқа мавжуд эмас. 
Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш учун қуйидаги йўналишлардаги 
давлат дастурлари ва хизматларига ажратилаётган бюджет маблағлари 
миқдорини қайта кўриб чиқиш ҳамда молиялаш тизимини такомиллаштириш 
лозим бўлади: 
атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, тупроқ унумдорлигини ошириш ва 
сув тежовчи технологияларни жорий этиш; 
озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги, ҳайвонлар касалликларига 
қарши кураш, ветеринария ва фитосанитария хизматлари


бирлашмаларнинг 
турли 
шаклларини 
қўллаб-қувватлаш 
(кооперативлар, кластерлар, ишлаб чиқариш бирлашмалари); 
статистик маълумотларни йиғиш ва аграр бозорлар мониторингини 
юритиш тизимини такомиллаштириш, бозор ва транспорт-логистика 
инфратузилмасини ривожлантириш; 
қишлоқ хўжалиги соҳасидаги амалий тадқиқотлар ва изланишлар
таълим ва билимларни тарқатиш тизимини ривожлантириш. 
Мазкур йўналишнинг асосий мақсади аграр сиёсатнинг янги устувор 
йўналишларига мувофиқ асосий давлат хизматларини кўрсатиш ва таркибий 
ўзгаришлар дастурларини амалга оширишга йўналтириладиган қишлоқ 
хўжалигига ажратилаётган давлат молиявий ресурсларини босқичма-босқич 
қайта тақсимлаш орқали маблағлардан фойдаланиш самарадорлигини 
ошириш ҳисобланади. 
Ушбу мақсадга эришиш учун қуйидаги вазифалар белгиланади: 
қишлоқ хўжалигини молиялаштириш учун харажатлар тақсимотини 
қайта кўриб чиқиб, илмий-тадқиқот ва тажриба конструкторлик ишлари ва 
қишлоқ хўжалиги билимларини тарқатиш тизими, ахборот ва маслаҳат 
хизматлари учун ажратиладиган маблағлар ҳажмини ошириш; 
қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат тармоғи билан боғлиқ бўлган барча 
бюджетдан ташқари жамғармалар фаолиятини тўлиқ аудитдан ўтказиш ва 
кўрсатилаётган хизматларни хусусий секторга бериш юзасидан тавсиялар 
ишлаб чиқиш; 
ўрта муддатли бюджет дастурларини самарали амалга ошириш 
мақсадида 
халқаро 
техник 
кўмак 
маблағларидан 
фойдаланиш 
имкониятларини кенгайтириш бўйича дастурларни жорий этиш; 
қишлоқ хўжалиги соҳасида солиққа тортиш тизимини чуқур таҳлил 
қилиш ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчиларга солиқ 
юкини камайтириш бўйича аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқиш. 

Download 380.35 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling