Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент архитектура-қурилиш институти “жисмоний тарбия ва психология” кафедраси


Просодик ва экстралингвистик воситалар


Download 1.25 Mb.
bet7/11
Sana29.03.2023
Hajmi1.25 Mb.
#1307952
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
8 мавзу Бошкарув мулокотининг илмий амалий жихатлари

Просодик ва экстралингвистик воситалар


Просодика, деб товуш оҳангининг баландлиги, жаранги, тембри, урғу кучи каби нутқнинг ритмик-интонацион жиҳатдан умумий номланишига айтилади.
Экстралингвистика – нутққа паузалар, шунингдек, инсоннинг йиғи, йўтал, кулги, хўрсиниш каби турли хил руҳий ҳолатларини қўшилишидир.
Просодик ва экстралингвистик воситалар ёрдамида нутқ тартибга солинади, мулоқот тил воситалари тежалади, тўлдирилади, нутқий фикрлар ўрни алмаштирилади ва эмоционал ҳолатлар ифодаланади.
Энтузиазм, қувонч ва ишончсизлик баланд овозда узатилади. Худди шундай баланд овозда оҳангдошликнинг янада кенг диапазонда, кучли ва баланд товушда қаҳр ва қўрқув ифодаланади. Бироқ товуш ва инсон табиати ўртасидаги ўзаро алоқа ҳозиргача аниқланмаган.
Сўзларни тушунарли ва аниқ талаффуз этиш, товушларни, қўшимча ва юкламаларни дона-дона айтиш, яъни аниқ-равшан артикуляция қилиш билан талаффузда нутқ органларининг ҳаётий позиция англаб етган ички интизомига ишора қилинади. Акс ҳолда нутқда таъсирчанлик етишмай қолиши ҳам мумкин.
Нутқ тезлиги ҳам туйғуларни акс эттиради: жадал нутқ – ҳаяжон ва изтиробни, бирор нарсадан ёки қандайдир шахсий муаммолардан ташвиш чекаётганликни билдиради. Секин нутқ руҳан эзилганлик ҳолатини, қайғуни, димоғи баландлик ёки ҳорғинликни англатади.
Оҳиста, сокин сўзлаш тарзи суҳбатдошнинг осойишталиги, оғир-вазминлиги, ўйчанлиги, мулоҳазалилигига ишора қилади. Паст нутқ (ва имо-ишоралар) серфикрлилик, айтилган гапларга кўра ишончсизликни йўқотиш, ҳорғинлик ёки мадорсизликдан дарак беради. Нутқнинг сезиларли ўзгариши инсоннинг вазминлиги, таъсирчанлиги аломати бўлиши ҳам мумкин.
Суръати тезлашган нутқ (имо-ишоралар ҳам) сўзловчининг суҳбат объектига берилганлиги, сўзлаётган нарсасидан тўлқинланаётганлигини англатади. Жонли, жўшқин (шошилиб, тез-тез) сўзлаш тарзи, суҳбатдошнинг қизиққон, таъсирчанлигидан, ўзига ишонган, фикрларини ҳеч қандай тўсқинликсиз ифодалайверишидан (нутқни бузмасдан) далолат беради.
Айни вақтда безовта, шошилинч, тартибсиз, ортиқча ишоралар билан сўзлаш тарзи, узуқ-юлуқ овоз итоаткорликдан (балки фақат айни вазиятда шундай бўлиб қолар), ишончсизлик ёки ҳаяжондан, шошишдан, беқарорликдан, ўзини-ўзи бошқара олмасликдан дарак беради.
Шарқда шундай доно гап бор: “Ҳақиқат сўзловчининг оғзида эмас, тингловчининг қулоқларидадир”. Тинглаш қобилияти – яхши муомала, одоб-тарбиянинг энг муҳим ва самарали унсурларидан ҳисобланади.
“Тинглашни билмаслик, - деб ёзган эди улуғ француз ёзувчиси Балзак, - бу фақат муомалани билмасликкина эмас, балки менсимаслик, ҳурматсизлик аломати ҳам ҳисобланади... Мулоқотда ҳеч бир нарса диққат-эътибор ўрнини босолмайди...”.
Қатъий циклларга бўлинган тўғри гапириш, кескинлик, тартиб-интизомни яхши кўриш, педантлик – ўтакетган расмиятчилик, қатъият ва совуққонликдан далолат беради. Тинглашни билиш – раҳбарга хос яхши хусусиятлардан саналади.
Яхши тайёргарлик кўрган одам суҳбатдошининг овозига қараб, у ёки бу иборани айтиш пайти қандай психологик ҳаракат содир бўлаётганлиги ҳамда нутқ давомида имо-ишораларини кузата туриб, унинг қандай овозда гапираётганлигини аниқлай олади. Шунинг учун ҳам имо-ишора ва ҳаракатлар овоз айтаётган гапларга зид келиши мумкин.
Модомики шундай экан, мазкур жараённи назорат қилиш ва уни синхронлаштириш зарур.

Download 1.25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling