Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент архитектура-қурилиш институти “жисмоний тарбия ва психология” кафедраси


Амалий учрашув ва суҳбат чоғида мулоқотда учрайдиган нутқий хатолар


Download 1.25 Mb.
bet11/11
Sana29.03.2023
Hajmi1.25 Mb.
#1307952
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
8 мавзу Бошкарув мулокотининг илмий амалий жихатлари

Амалий учрашув ва суҳбат чоғида мулоқотда учрайдиган нутқий хатолар


1. Бир сўзлилик, нутқда маълумотларнинг ортиқчалиги.
    • Мавҳумлик, суҳбат мазмунининг мужмаллиги, мавзу ва суҳбат мақсади шаклсизлиги, ноаниқлиги, учрашувларнинг вақтинчалик чегараларини бузилиши, хулосаларнинг аниқ ифодаланмаганлиги ва бунинг оқибати ўлароқ, учрашувдан натижа чиқмайди.

2. Амалий суҳбат юзасидан ҳамкорнинг омилкорлик ва профессионализм даражасини тўғри баҳолай олмаслик.
    • Агар баҳо пасайиб кетадиган бўлса, биз ҳамкоримизни “гўл” деб ҳисоблаймиз, бу билан биз ўзимиз ҳам шундай аҳволга тушиб қолишимизни ўйламаймиз. Вақти келиб, ўзимизни ҳам худди шу масалада саводсиз, омига чиқаришлари мумкин.
    • Агар баҳо кўтарилса, унда ҳамкорингиз сизнинг таклифларингиз ёки эътирозларингизни тушунмаслиги ёки тушуниши ҳамда ўзи учун нотўғри хулоса чиқариши мумкин. Бу ҳол ҳам суҳбатни боши берк кўчага киритиб қўяди.

3. “Ўша-ўша сўзлар, лекин бошқача айтилган” деган халқ нақли бор. Кўпинча ана шу нақлни ифодалаб беришни унутиб қўямиз.
    • Гап шундаки, сўзловчининг овоз оҳанги, баландлиги, юз ифодаси, имо-ишоралари, қаддини тутиши айтган сўзларига мутлақо бошқача маъно бериши мумкин. Гап кескинлигини табассум билан юмшатиш ёки унга бир оз ҳазил тусини бериш мумкин. Ана шунда руҳан қизиқишдан қочиш ва айни вақтда суҳбатдаги ҳамкорингизга олдинга қўйган мақсадларингиз жиддийлигини ва позициянгизнинг мустаҳкам эканлигини билдириб қўйишингиз мумкин.

Амалий учрашув ва суҳбат чоғида мулоқотда учрайдиган нутқий хатолар


4. Иложи борича биргина, ўша сўз-ибораларни такрорламасликка ҳаракат қилинг, чунки бу ҳол одатда онгли равишда ва ўзи билмаган ҳолда суҳбатдошингизнинг ғашига тегади.
5. Ўзингизнинг ҳақлигингиз, таъкидларингиз қиммати ва позициянгиз бенуқсон эканлигига суянган ҳолда, суҳбатдошингиз эътирозларини эътиборсиз қолдирманг.
6. Суҳбатдошингиз гапларига диққат билан қулоқ тутиш, унинг сўзларида мантиқсизлик, тутуриқсизлик, келтирилган далил-исботларда хато топиш, унинг мулоҳазалар занжиридаги бошқа заиф бўғинларни илғаб олишингиз лозим.
Кейин уларни суҳбатдошингизга кўрсатишингиз, бу билан унинг эътирозлари ўринсиз эканлигини, шундай экан, у сизнинг фикрингизга қўшилиши лозимлигини айтишингиз керак бўлади.

ЭЪТИБОРИНГИЗ УЧУН РАҲМАТ !!!


Download 1.25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling