Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент архитектура-қурилиш институти “жисмоний тарбия ва психология” кафедраси
Бошқарувда амалий нотиқлик этикети Нотиқликнинг миллий, тарихий ва бошқа хусусиятлари
Download 1.25 Mb.
|
8 мавзу Бошкарув мулокотининг илмий амалий жихатлари
- Bu sahifa navigatsiya:
- Нотиқлик санъатининг турлари ва уларга қўйиладиган этик талаблар
Бошқарувда амалий нотиқлик этикети Нотиқликнинг миллий, тарихий ва бошқа хусусиятлариАнтик даврда ҳам нотиқлик (риторика) санъатининг ижтимоий аҳамияти юксак қадрланар эди. Платон риторика ҳақида “Қалбларни сўзлар орқали забт этмоқ”, деб таърифлаган эди. Аристотель (Арасту) эса сўзлаш санъатини — табиат ато этган неъмат, истеъдод, дея кўкларга кўтарган эди. Буюк файласуфнинг фикрича, агар нотиқ нутқи билан муваффақият қозонмоқчи бўлса, у “этос”га риоя қилиши, яъни сўзловчи аввало, ҳалол, холис туриб, олижаноб ниятлар қилиши кераклигини таъкидлаган эди. Яна Аристотель нотиқ муваффақияти “логос”га, яъни нутқ замирида мантиқ бўлиши, яна “пафос”га боғлиқ, деб айтган эди. Демак, шулар билан бирга нотиқнинг қалбида фидокорлик туйғулари жўшиб туриши, нутқи жўшқин ҳисларга лиммо-лим бўлиши керак эди. Кўриб турганимиздай, қадим замонлардаёқ олдинга эзгу мақсадлар қўйилиши, одоблилик нутқ таъсирини баҳолашда асосий кўрсаткичлардан бири ҳисобланар экан. Ҳозирги замон амалий нотиқлигининг этика жиҳатларини кўриб чиқишдан аввал риторика ҳақида бир неча умумий тасаввур ҳосил қилишингизга ёрдам берамиз. Риторика, тарихий нотиқликдан ташқари, ўз миллий илдизларига эга. Сўзлаш тезлиги, гапириш тарзи, имо-ишоралар, маъруза қилиш пайти ўзини тутиш ўзаро миллий хусусиятларга боғлиқ қечади. Нотиқлик санъатининг турлари ва уларга қўйиладиган этик талабларНотиқлик санъати кўп қиррали бўлиб, у турли жанрларда ўзини намоён этади. Бу санъатнинг энг қадимий турларидан (жанрларидан) бири сиёсий нотиқлик ҳисобланади. Сиёсий нотиқ ўз маърузаси билан оммани (балки тор доирадаги тингловчиларни) ишонтириб, уларга таъсир эта олиш-олмаслиги, тарихий воқеа-ҳодисаларнинг қандай боришига боғлиқ бўлади. Шунинг учун ҳам сиёсий нутқнинг қадр-қиммати ниҳоятда юксак саналади. Сиёсий нутқ замиридаги мантиқ ва мазмун, қоидага кўра, у ёки бу моддий реаллик билан мустаҳкамланишига қарамай, сиёсий нотиқ ёки арбобнинг нутқ сўзлаш маҳорати сиёсий қарашларнинг шаклланишида, жаҳон сиёсат саҳнасида кучлар қўшилишидан келиб чиқадиган хулосалар қилишда катта роль ўйнайди. Яна қадимий саналмиш нотиқлик турларидан бири - суд ишларидаги нотиқлик санъати ҳисобланади. Судда айбловчи ёки ҳимоя қилувчининг сўзамоллиги, сўзлаш маҳорати жуда катта аҳамият касб этади ва аъло баҳога сазовор бўлади. Нотиқлик санъатининг тўла намоён этилиши орқали айбланувчининг ҳаёти сақланиб қолиниши ёки у озодликка чиқарилиши ҳам мумкин. Сиёсий ва суд нотиқлиги ўртасида фарқ бор. Сиёсий нотиқ қоидага кўра ўз маърузасига анча узоқ тайёргарлик кўриши мумкин, адвокат ёки прокурорга бундай имконият берилмайди. Шунинг учун судда ўта импровизация қилиш, гувоҳлар берган кўрсатмалар, жавоб ва ҳикояларидан бирпасда нозик жиҳатларни илғаб олиш, зудликда унга жавоб қайтариш, ишонтириш учун тўсатдан айтиб юборилган луқма, биринчи марта айтиб юборилган сўзлардан ўз вақтида фойдаланиб қолиш табиий ҳол ҳисобланади. Анча қадимдан мавжуд нотиқликнинг учинчи тури бор, у дипломатик нотиқлик деб аталади. Бу турнинг дипломатик нотиқлик деб аталишининг сабаби шундаки, дипломатларга бўлган муносабатнинг маълум стереотипи шаклланганидир. Бу ҳақда француз дипломати Талейраннинг жуда машҳур бўлган фикрини келтириб ўтиш жоиз: “Тил дипломатга ўз фикрини яшириш учун берилган”. Афсуски, дипломатик нутқий мулоқот ҳақида фикрлашнинг мазкур стереотипи замирида қандайдир ҳақиқат ётади, лекин бу гап ўтмишда қолиб кетганлигига ишонгимиз келади. Download 1.25 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling