Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент архитектура-қурилиш институти “жисмоний тарбия ва психология” кафедраси


Маърузачи (лектор) ёки тарғиботчи нутқ санъати


Download 1.25 Mb.
bet10/11
Sana29.03.2023
Hajmi1.25 Mb.
#1307952
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
8 мавзу Бошкарув мулокотининг илмий амалий жихатлари

Маърузачи (лектор) ёки тарғиботчи нутқ санъати ҳам худди шундай специфик, ўзига хос хусусиятларга эга бўлади. Маърузачи (тарғиботчи) тингловчиларни ўзи таништираётган соҳанинг яхши мутахассиси бўлиши зарур: тингловчилар томонидан тармоқ мутахассиси сифатида унинг малакаси танишув чоғида берган хабари, маърузаси, нутқидан дарҳол аён бўлади. Бироқ маърузачи (тарғиботчи), бундан ташқари, ишнинг услубий томонига ҳам эга бўлиши зарур. Яъни у тингловчиларга ҳавола этаётган материалини қабул қилиш ва эслаб қолишлари қулай бўлиши учун хабар шундай “узатилиши” керакки, токи одамларда таклиф этилган йўналиш бўйича илмий изланишга истак пайдо бўлсин.
Юқорида кўрсатиб ўтилган нотиқлик турларидан ташқари, риторика кўпинча ҳарбий типдаги нотиқликнинг алоҳида гуруҳи, яъни ҳарбий нотиқликка ҳам ажратилади. Бизнинг фикримизча, ҳарбий қўшилмалар билан гапириши қобилиятини ажратишни асослаб бериш сунъий ва жуда нисбий ҳисобланади. Агар нотиқлик санъати ҳарбий вазиятда қўлланса, ҳеч қандай алоҳида хусусиятларга эга бўлмайди, ҳар қандай шароитларда одатдаги нотиқликка қўйиладиган талаблар унга ҳам қўйилади. Булар орасидаги фарқ - айтилган нутқ янада ўткирроқ, кенгроқ, таъсирлироқ қабул қилинади. Чунки мазкур нутқни тинглаётганлар экстремал вазиятларда турган бўладилар.
Нотиқлик санъатининг навбатдаги турини амалий нотиқлик дейиш мумкин. Бу нотиқлик санъати турлари таснифида муносиб жой эгаллаганлигига унча вақт ўтганича йўқ. Аристотель, Демосфен замонида нотиқликнинг бу турини специфик, ўзига хос деб ажратиш ҳеч кимнинг хаёлига келмаганди ҳам. Ҳозир нотиқлик санъатининг айнан ана шу тармоғи гуллаб-яшнамоқда. Кўп сонли курслар, нотиқлик санъати мактаблари менежерлар ва оддий ходимлар, депутатлар ва бошқаларни қабуллар ва амалий нутқни эгаллашга ўқитади.

Ҳар қандай даражадаги менежер ҳам, меҳнат жамоасининг оддий ходими ҳам сўзлаш санъати, яъни амалий нотиқликни эгаллаши зарур. Ушбу заруриятни келтириб чиқарган сабаблар қуйидагилар:


1. Ҳар қандай даражадаги ҳозирги замон менежерининг аксарият иш вақти амалий суҳбатларга кетади (тадқикотлар натижаларига кўра - иш вақтининг 40 фоизи). Оғзаки ва ёзма равишда олиб бориладиган амалий мулоқотларига шунча кўп вақт аксарият гапирувчиларнинг ўз фикрларини қисқа, лўнда, аниқ-равшан, бир зайлда одамини топиб сўзлашни эплолмасликлари билан, тингловчиларнинг эса нутқни тўлиқ ва тез англаб олишга тайёр эмасликлари билан изоҳланади.
2. Тажрибанинг кўрсатишича, бугунги кунда барча раҳбарлик лавозимларига, илм-фан ва ишлаб чиқаришга ёшлар раҳбар бўлиб келмоқдалар. Ёшлар махсус профессионал тайёргарликни талаб этадиган ўз хизмат вазифаларини анча тез ўзлаштириб олмоқдалар. Чунки улар ўз ишлаб чиқариш доираларида етарли даражада пухта билимга эгадирлар. Бироқ ёш раҳбарнинг бирор ишга психологик мослашуви унинг мутахассис сифатида иш кўришига нисбатан анча кўп вақтни олмоқда. Психологик мослашувга анча узоқ вақт сарфлаш (ўртача - икки ярим йил) анча катта муддат ҳисобланади: бу вақтда кўпинча асоссиз равишда раҳбарнинг жамоа билан, ўзига тенг ва ундан юқори менежер ўртасида низолар келиб чиқади. Ўртада пайдо бўлган зиддиятлар ва адоватлар вақт, куч-қувват, соғлиқни беҳуда сарфлашга олиб келади.
3. Узоқ давом этган турғунлик йиллари жамиятимиз ахлоқи ва унинг маданияти концепцияларининг кўпчилиги назар-писанд этилмади, ахлоқий категориялар, унинг ахлоқ-одоб томонлари четлаб ўтилди. Ана шу назар иқтисодга ҳам кириб келди, у пайтлар ахлоқийлик категорияси инсоннинг фойда келтириш категорияси билан алмаштирилган эди.
Жумладан, мана шундай ҳолат тез-тез учраб турар эди: раҳбарнинг мулоқот пайтида кечириб бўлмас қўполлик қилиши, нутқ маданиятининг саёзлигига бемалол йўл қўйиларди. Бу ҳол раҳбарнинг қаттиққўллиги “фойда келтиради” деган сохта фикрлар билан оқланарди.
4. Бугунги кунга келиб, илмий ёки амалий натижалар олиш инсон илми, билимининг барча жабҳаларида назарий тафаккурнинг ўзига хос хусусияти саналади. Агарда этика талаблари сирасига нутқ таъсири қўшилмаса, менежмент комплекслиги тўлақонли бўлмайди.
5. Оғзаки, ёзма нутқ бошқарув таъсирида, ҳеч муболағасиз, асосий роль ўйнайди. Чунки айнан нутқ орқали уни онгга тадбиқ этиш шакли ва моҳияти белгиланади. У орқали эса - амалий ишга, стратегия, мақсадлар, тактика усулларига тадбиқ этилади.
Шундай қилиб, менежернинг нутқ маданиятини қанчалик эгаллаши жамоа ва айрим ходимларни бошқариш усулларининг самарадорлигига боғлиқ бўлади.

Download 1.25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling