Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент архитектура-қурилиш институти “жисмоний тарбия ва психология” кафедраси


Download 1.25 Mb.
bet6/11
Sana29.03.2023
Hajmi1.25 Mb.
#1307952
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
8 мавзу Бошкарув мулокотининг илмий амалий жихатлари

Мулоқотнинг новербал воситалари


Инсонлар мулоқоти борасида ахборотнинг аксар қисми имо-ишоралар, гавданинг туриш вазияти, кишининг кайфияти ҳамда ҳамкорлар орасида оралиқ масофани сақлаш воситасида узатилади. Бу суҳбатдошнинг юзма-юз яқин турганида ахборот сигналлари орқали ўтади.
Одамлар бошқалар хулқ-атворини ўргана туриб, ўз шерикларининг хатти-ҳаракатлари ҳақида кўпроқ маълумотларни билиб олишга интиладилар. Кейин шу орқали ўзлари ҳақида ҳам кўпроқ нарсаларни билиш ва бошқалар билан ўзаро муносабатларни яхшилаш имконини қўлга киритадилар.
Агар бир одамни таъсирчан ва интуцияга эга, дейишса, демак, ўша одам бошқа кишининг аранг илғаса бўладиган сигналларини ўқий олади. Бу унинг сигналларни овоз оҳанги, талаффузи, зиддиятни пайқаш қобилияти билан бирга товуш сигналлари билан таққослай олиши мумкинлигини англатади.
Инсоннинг новербал хатти-ҳаракатлари унинг руҳий ҳолатига узвий боғлиқ ва уларни ифода этиш воситаси бўлиб хизмат қилади. Бадан ҳаракатлари тилининг ўзига хос хусусияти, унинг пайдо бўлиши бизнинг тасаввуримиз импулслари билан ўзаро боғлиқдир. Бу импулсларни ўхшатиб ясаб бўлмайди. Уларни кўпинча одам сезмай ҳам қолади. Ушбу импулслар вербал, яъни оғзаки воситадан кўра ҳаққонийроқ бўлади.
Одатда новербал белгилар инсон сўзларига ҳамроҳ бўлиб юради. Гарчанд шундай бўлса-да, имо-ишоралар инсон гап-сўзларига тўғри келиши ҳам, тўғри келмаслиги ҳам мумкин. Агар тўғри келадиган бўлса, улар вербал, оғзаки ахборотни кучайтиради. Бўлмаса, новербал белгиларга қараб иш кўриш керак бўлади, чунки улар сўзлардан кўра тахминан беш марта юқорироқ ахборот ташийдилар.

Мулоқотнинг асосий новербал воситалари:


Кинесика;
Просодика ва экстралингвистика;
Такесика;
Проксемика.

Кинесик воситалар


Кинесик воситалар деб, мулоқотда ифодалаш регулятив вазифасини бажарувчи бошқа кишиларнинг кўриб, қабул қиладиган ҳаракатларига айтилади. Кинесикага гавданинг туриши, имо-ишоралар, мимика (юз мушакларининг маъноли ҳаракатлари), кўз қарашлари, қадам ташлашларда намоён бўладиган ифода ҳаракатлари киради.
Инсоний мулоқот руҳиятининг атоқли билимдонларидан бири, коммуникация асосларини ўқитиш услубини яратган олим Аллан Пиз номи бу борада машҳурдир. Инсонни унинг ҳаракатлари, қарашлари бўйича тушуниш фавқулодда муҳим, чунки сўзлар ёлғон бўлиши мумкин.
Ҳаракатлар, гавда ҳолати, юз ифодаси, кўзлар тўқнашиши-чи, агар онгли равишда назорат қилинмаса, улар ҳеч қачон алдамайдилар ва инсон сўзлар ёрдамида айтишни хоҳламаган бутун маълумотларни сотиб қўядилар.
Бадан тили кишилар орасидаги қадимий ахборот алмашиш шакли ҳисобланади. Ҳали оғзаки тилга эга бўлмаган ибтидоий одам атрофидаги одамлар билан новербал тил, яъни имо-ишоралар ёрдамида мулоқот қилган. Ҳозиргача кишилар бадан тилидан фойдаланишни давом эттирмоқдалар. Бу тил ҳамиша ҳам бирдай ҳис қилинмаяпти. Чунки ҳали бу тилга етарли аҳамият берилмаганича йўқ.
Ахборотни инсон баданининг гавда вазияти, имо-ишоралари, қадам ташлаши каби ҳаракатлари, шунингдек, мимика, визуал алоқа – сўзлар учрашиши ташийди.
Гавда туриши – бу маданиятга инсон баданининг ҳолати типик ҳисобланади. Бу вазиятни инсоннинг макондаги хулқ-атворининг оддий бирлиги дейиш мумкин.
Инсоннинг гавда туриши ёпиқ бўлганида баданининг олд қисмини кўрсатмасликка ҳаракат қилади. Бундай ҳолатда инсон ўз ишончсизлигини, норозилиги, қарши ҳаракати, танқидни ифодалайди.
Кўтарилган кафтлар ва қуйи солинган бош суҳбатдош ёпиқ эканлиги ҳақида далолат беради. Очиқ гавда туришида қўллар катта очилган, кафтлар юқори йўналган, оёқлар ростланган бўлади. Бу ҳолатда ишонч, розилик, хайрихоҳлик, психологик комфорт акс этади.
Мулоқотдан манфаатдор инсон бемалол, хотиржам бўлади, суҳбатдоши томон эгилади, унинг кўзларига тик қарайди. Аксинча ўз мақомини таъкидлайдиган инсон асабий ҳолатда бўлади. У елкаларини ёзиб, қўлларини белига тираб, тўғри туради ва ҳ.к. Масалан, “Қўллар биқинда” вазиятида турган инсон ўзининг устунлигини, қаршилигини намойиш қилади.
Имо-ишоралар – қўллар ва бош билан қилинадиган ранг-баранг ҳаракатлар бўлиб, бунинг маъносини мулоқот қилаётган томонлар яхши тушуниб оладилар.
Бундай ҳаракатлар билан ҳис-ҳаяжон ва фикр баданда намойиш қилинади. Булар мулоқотнинг руҳий воситалари дейилади. Улар ўзида ҳар хил, кўпинча айтилган сўзлардан кўра самимийроқ бўлган улкан ахборотни ташийди.
Имо-ишоралар ёрдамида образли гапирадиган фикрлар тушунарли бўлади. Тарихан имо-ишоралар инсон нутқидан илгари пайдо бўлган. Шунинг учун ҳам уларни ақл билан назорат қилиш қийинроқ кечади. Имо-ишоралар инсонлар муомала тарзининг ўзига хос мослаштирилгани ҳисобланади.
Инглиз психологи Майкл Арчил ер юзини саёҳат қилаётган вақтида имо-ишоралар тилини ўрганаркан, бир соатлик суҳбат давомида финн жестикуляцияга (имо-ишоралар) 1, италян – 80, француз – 120, мексикалик – 180 марта мурожаат этишини аниқлади.

Download 1.25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling