Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент архитектура – қурилиш институти
Download 1.57 Mb.
|
ЎқҚўлҚТЭРбакалаврБозорбоев
2.2. Лойиҳалаш ташкилотлари ва қурилишда қидирув ишларини ташкил этиш
Лойиҳалаш ташкилотлари қурилишнинг дастлабки босқичидан унинг фаол иштирокчиларидан бири бўлиб, улар буюртмачи томонидан тайёрланган топшириққа мувофиқ ўзаро шартнома асосида қурилишнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлаб берадилар. Лойиҳалаш ташкилотлари бевосита лойиҳалаш институтлари, трестлар, фирмалар ва бошқа бюролар тарзида тузилиши ва фаолият кўрсатишлари мумкин. Лойиҳалаш ташкилотлари маълум бир йўналиш ёки соҳа бўйича ихтисослашган бўладилар. Масалан, саноат қурилиши, фуқаро қурилиши, қишлоқ хўжалиги қурилиши, йўл қурилиши, сув иншоотлари қурилиши ва х.к. Лойиҳалаш ташкилоти қайси бир шаклда тузилмасин фақат Ўзбекистон Республикаси Давархитқурилиш қўмитаси томонидан тасдиқдан ўтиб махсус руҳсатномага (лицензияга) эга бўлгандагина лойиҳалаш соҳасида фаолият кўрсатиши мумкин. Бажариладиган лойиҳа учун жавобгарлик маъсулияти буйича лойиҳачилар: бош лойиҳачи ва ёрдамчи лойиҳачиларга бўлинади. Бош лойиҳачи буюртмачи билан лойиҳалаш ишлари учун шартнома тузади ва лойиҳа-смета ҳужжатлари учун тўла жавобгарлик масъулиятини ўзига олади. Лойиҳа тўлалигича ёки унинг асосий қисми (масалан, саноат иншоотларининг технологик қисми) бош лойиҳачи томонидан бажарилади. Йирик бино ва саноат иншоотлари қурилишининг лойиҳасини тайёрлашда бош лойиҳачи унинг алоҳида бўлимларини бажаришга ёрдамчи лойиҳачиларни ҳам шартнома асосида жалб қилиши мумкин. Ленин ёрдамчи лойиҳачилар томонидан бажариладиган лойиҳа қисмлари учун ҳам жавобгарлик масъулияти бош лойиҳачида қолади. Қурилувчи объект лойиҳасининг сифати ҳамда қурилишнинг сифати ва қиймати кўп жиҳатдан лойиҳаланувчи объектнинг барпо этилиши ва фойдаланиш шароитларининг нақадар батафсил ўрганилганлигига боғлиқдир. Шунинг учун асосий лойиҳа ишларининг бошланишидан олдин қурилиш ҳудуди ва қурилиш майдонида керакли қидирув ишлари олиб борилган бўлиши лозим. Бу ишларнинг таркиби ва ҳажми қурилишнинг тури, ҳудуднинг ўзлаштирилганлик ва ўрганилганлик даражасига, объектнинг ўлчамларига ва жойнинг тавсифига боғлиқ бўлади. Қидирув ишлари: муҳандислик ва техник-иқтисодий қидирувларга бўлинади. Муҳандислик қидирувлари қурилиш ҳудудининг табиий шароитларини мажмуали ўрганиш мақсадларида лойиҳалаш учун керакли маълумотларни олиш учун олиб борилади. Муҳандислик қидирувлари бир ёки икки босқичда бажарилади ва бу лойиҳалашнинг босқичлари сонига боғлиқ бўлади. Улар муҳандислик-геодезик, геологик ва гидрометереологик қидирувларга бўлинади. Муҳандислик қидирувлари бўйича ишларни ҳудудий, ихтисослашган қидирув ва лойиҳа-қидирув ташкилотлари бажарадилар. Улар буюртмачининг техник вазифасига (ТВга) мувофиқ жойида амалга оширилади. Вазифага асосан қидирув ташкилотлари ишларнинг дастурини ва сметасини тузадилар. Қидирув ишларини одатда уч даврда ташкил этилади – тайёрлов, далага оид ва камерал. Тайёрлов даврида қидирувлар бўйича мавжуд маълумотлар йиғилади, ўрганилади ва умумлаштирилади, қидирув ишлари дастурлари, графиклари ва сметалари тузилади, шартномалар тузилади ва далага оид қидирув бўлинмалари (экспедициялар, партиялар) ташкил қилинади. Далага оид даврда дастурда кўзда тутилган дала ишлари бажарилади. Камерал даврда қидирув ишлари материаллари ишлаб чиқилади, лабораторияга оид тадқиқотлар якунланади, ҳисобот материаллари тузилиб буюртмачига топширилади. Техник-иқтисодий қидирувлар қурилиш ҳудудининг иқтисодий шароитларини ҳамда келажакдаги қурилишни меҳнат, материал-техник ва энергетик ресурслар билан таъминланиш имкониятларини ўрганиш мақсадида олиб борилади. Ушбу қидирувлар жараёнида энг аввал қурилувчи объектни маҳаллий қурилиш материаллари, ёқилғи, сув, электр энергияси, газ, транспорт ва алоқа линиялари билан таъминлаш манбалари аниқланади. Техник-иқтисодий қидирувлар, одатда, бошқаларидан аввалроқ, яъни лойиҳалашдан анча илгари бажарилади, чунки бу маълумотлар объектни лойиҳалаш ҳақидаги қарорнинг ўзига ҳам таъсир қилиши мумкин. Download 1.57 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling