Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент архитектура – қурилиш институти


Қурилишда ишларни бажариш лойиҳаси (ҚИБЛ)


Download 1.57 Mb.
bet15/47
Sana04.04.2023
Hajmi1.57 Mb.
#1328505
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   47
Bog'liq
ЎқҚўлҚТЭРбакалаврБозорбоев

3.2. Қурилишда ишларни бажариш лойиҳаси (ҚИБЛ)


Қурилишда ишларни бажариш лойиҳаси (ҚИБЛ) - лойиҳалаш ҳужжати ҳисобланиб, у алоҳида бино ва иншоотлар, уларнинг алоҳида қисмлари, техник жаҳатдан мураккаб ишларни бажариш ҳамда тайёрлов даврининг ишлари учун ишлаб чиқилади.
Қурилишда иш бажариш лойиҳаси асосан пудратчи ташкилотларга зарур бўладиган ҳужжат ҳисобланиб, у асосий лойиҳа тасдиқланганидан сўнг бош пудратчи томонидан ёки унинг топшириғига кўра алоҳи­да шартнома асосида технологик лойиҳалаш муассасалари томонидан иш­лаб чиқилади. Бу лойиҳани тузиш билан боғлиқ бўлган барча сарф-харажатлар бош пудратчи томонидан «устама сарфлар» ҳисобига тўланади.
Қурилишда ишларни бажариш лойиҳаси таркибига қуйидаги 3 та асосий технологик ҳужжат киради: қурилишнинг тақвимий режаси, қурилишнинг бош тарҳи ва технологик ҳариталар. Бу ҳужжатларнинг турлари, со­ни ва ҳажми қуриладиган объектнинг турига, катта-кичиклигига ва мураккаблигига қараб ўзгариши мумкин. Ҳар қандай ҚИБЛ таркибида қуйидаги ҳужжатлар бўлиши зарур:

  • объект қурилишининг тақвимий режаси;

  • қурилишнинг бош тарҳи;

  • қурилишга материаллар, конструкциялар ва жиҳозларни ташиб келтириш графиклари;

  • ишчи кадрларга эҳтиёж, уларнинг ўзгариши ва ҳаракатланиши графиги;

  • қурилиш машиналари ва механизмларига бўлган эҳтиёж ҳамда уларнинг ҳаракатланиши графиги;

  • алоҳида олинган қурилиш-монтаж ишларининг турини бажариш бўйича технологик хариталар;

  • геодезик ишларнии бажариш бўйича қабул қилинган ечим ва кўрсатмалар;

  • қурилишни узлуксиз усулда олиб бориш бўйича тадбирлар;

  • қурилиш майдончасида вақтинчалик сув, электр, иссиқлик ва оқава сувларни йиғиб олиш тизимларини барпо қилиш бўйича қабул қилинган қарор ва ечимлар;

  • технологик асбоб-ускуналар рўйхати;

  • қабул қилинган ечим ва қарорларни, иш бажариш усулларини асослаб
    берувчи, ҳамда лойиҳанинг техник-иқтисодий кўрсаткичлари ҳисобларини ўзида акс эттирувчи ҳисоблаш- тушунтириш хати.

Қурилишда ишларни бажариш лойиҳасини тузиш учун қуйидаги маълумотлар ва ҳужжатлар зарур бўлади:

  • қурилишнинг тасдиқланган лойиҳаси, шу жумладан қурилишни ташкил
    этиш лойиҳаси, ишчи лойиҳаси ва сметалар;

  • технологик, энергетик ва бошқа хилдаги зарур жиҳозлар ва уларни қурилишга ташиб келтириш тартиби тўғрисидаги маълумотлар;

  • қурилиш учун зарурий материаллар, конструкциялар, қисмлар ва ярим тайёр маҳсулотлар билан таъминлаш тўғрисидаги маълумотлар;

  • қурилиш-монтаж ташкилотларининг ишлаб чиқариш қувватлари ва имкониятлари тўғрисидаги маълумотлар;

  • қурилиш ишлаб чиқаришида иш бажариш, меҳнатни ташкил этиш,
    ишларни қабул қилиш, хавфсизлик техникасига оид талаб-қоидалари ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўйича мавжуд меъёрий ҳужжатлар ва адабиётлар.

Қурилишда ишларни бажариш лойиҳаси мазмуни бўйича қурилиш-монтаж ишларини уларнинг технологик кетма-кетлигини ҳисобга олган ҳолда қачон, кимлар томонидан ва қандай бажарилишини ўзида акс эттирувчи ҳужжат ҳисобланади. Шунинг учун у қурилишда ишчилар меҳнатини тўғри ташкил этиш ва муҳофаза қилиш, ҳар бир қурилиш-монтаж ишларини ўз вақтида ва сифатли қилиб бажаришда муҳим рол ўйнайди.
ҚИБЛни тасдиқлатмасдан туриб қурилиш ишларини бажариш таъқиқланади.



Download 1.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   47




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling