Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент архитектура – қурилиш институти


Қурилишда муҳандислик тайёргарлигининг


Download 1.57 Mb.
bet18/47
Sana04.04.2023
Hajmi1.57 Mb.
#1328505
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   47
Bog'liq
ЎқҚўлҚТЭРбакалаврБозорбоев

4.2. Қурилишда муҳандислик тайёргарлигининг мазмуни ва уни ташкил этиш
Қурилиш ишлаб чикаришини тайёрлашда муҳандислик тайёргарлиги алоҳида ўрин тутади. Муҳандислик тайёргарлиги бевосита қурилиш майдрончасида амалга оширилиши билан тавсифланади. Муҳандислик тайёргарлиги таркибига кирувчи ишлар ва тадбирларнинг тури ва ҳажми қурилиш майдончаси жойлашган маҳаллий шарт-шароитларга ва жойнинг ўзлаштирилганлик даражасига боғлиқ бўлади. Бунда асосан қурилиш майдонини бўшатиш (агар дарахтлар ва эски бино ва иншоотлар бўлса), текислаш, зарур ҳолларда ер ости сувлари сатҳини пасайтириш, ер усти сувларини (ёмғир ва қор сувларини) йиғиб олиш, ҳамда геодезик таянч шаҳобчаларини барпо қилиш, қурилиш учун зарур бўладиган муҳандислик тармоқларини ўтказиш каби тайёргарлик ишлари амалга оширилади.
Муҳандислик - тайёргарлик ишларини ташкил қилишда ва амалга оширишда табиатни ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалаларига ҳам алоҳида эътибор бермоқ зарур. Қурилиш майдончасини бўшатиш чоғида қурилишга тўсқинлик қилиши мумкин бўлган дарахтларни имконияти борича кесиб ташламай бошқа жойга кўчириб экиш, ўз ўрнида қоладиганларига қурилиш даврида шикаст етказмаслик чора-тадбирларини кўриш, қурилиш майдончасида мавжуд бўлган хосилдор тупроқ қатламини қурилиш тугагач қайта тўшаш мақсадида қиркиб - суриб бир жойга тўплаб қўйиш (рекультивация қилиш) каби тадбирлар шулар жумласидандир.
Ишлаб чиқаришни таъминлаб берувчи барча муҳандислик тармоқларини фойдаланишга топширилаётганда фойдаланувчи туман, шаҳар, вилоят қатнашчилари билан (электр тармоқ, сув таъминоти, канализация, коммунэнерго ва алоқа бўлимлари вакиллари) биргаликда қабул қилиниши керак.
Йирик корхоналар қурилишида ажратиладиган техник тармоқлар тармоқли усул билан ўзаро боғлиқ бўлиб объектни қисмларга ажратади. Уларнинг техник тайёргарлиги қурилиш-монтаж ишларининг тугалланганлигиидан сўнг, объектнинг тўлиқ битмаганлигидан қатъий назар, созлаш ишлари ва агрегат, механизм, мосламаларни синашга рухсат беради.
Қурилишни ташкил этиш лойиҳасида ажратилган тармоқларга асбоб-ускуналар, конструкциялар, керакли материаллар, меҳнат ресурслари ва механизация воситаларини етказиб беришни аниқлаштириш керак
Назорат учун саволлар

  1. Умумий ташкилий - техник тайёргарлик ва режавий - иқтисодий тадбирларга нималар киради?

  2. Қурилишда муҳандислик тайёргарлигининг мазмуни ва уни ташкил этиш қандай амалга оширилади?




Download 1.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   47




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling