Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент архитектура – қурилиш институти


- боб. Қурилишни оқим усулида ташкил этиш


Download 1.57 Mb.
bet19/47
Sana04.04.2023
Hajmi1.57 Mb.
#1328505
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   47
Bog'liq
ЎқҚўлҚТЭРбакалаврБозорбоев

5 - боб. Қурилишни оқим усулида ташкил этиш


5.1. Қурилиш ишлаб чиқаришини ташкил этиш усуллари ва уларнинг моҳияти

Қурилиш ишлаб чиқаришини ташкил қилишнинг 3 хил усули мавжуд бўлиб, улар ўзининг шакли ва моҳияти билан бир-биридан тубдан фарқ қилади. Булар:


1.Кетма-кет усул
2.Параллел усул
3.Узлуксиз оқим усули
Бу усулларни бир-биридан фарқлаш ва туб моҳиятини англаб етиш мақсадида қуйидаги мисолларни кўриб чиқамиз:
Айтайлик, m та бир хил уйни қуриш зарурияти бўлсин. Битта уйни тиклаш учун Tц вақт, ҳамма уйларни тиклаш учун эса R миқдорда моддий- техник ресурслар (ишчи кучи, машина-механизмлар ва ашёлар) талаб қилинсин. Режадаги ҳамма m та уйни кетма-кет усулида қуриш учун Т умумий вақт сарф бўлади:
Т=m х Tц

Ҳар бир уй қурилишини олиб бориш учун зарур бўлган моддий-техник ресурслар миқдори эса қуйидагича аниқланади:


r = R / Т


Буларни календар режа кўринишида ифодаласак, қуйидаги кўринишга эга бўлади (5.1., а, б, в - расмлар).


Графикдан кўриниб турибдики, қурилишни кетма-кет усулда олиб борилса, m та уйни тўлалигича қуриб битказиб фойдаланишга топшириш учун максимал вақт талаб қилинади, лекин қурилишни ташкил этиш учун моддий-техник ресурсларга кундалик эҳтиёж эса минимал бўлади. Қурилишни бу усулда ташкил қилинганда ишчиларни ҳамма вақт ҳам ўз касб-кори бўйича иш билан таъминлаш имконияти бўлмайди ва шунинг учун ташкиллаштиришнинг бу усули меҳнат унумдорлигига, ҳамда иш сифатига салбий таъсир кўрсатади. Бунда қурилиш машина ва механизмларидан унумсиз фойдаланиш, уларнинг ишсиз қолиши ҳоллари ҳам учраб туради. Бу эса ўз навбатида қурилиш маҳсулоти нарҳининг ортиб кетишига олиб келади. Қурилишни кетма-кет усулда ташкил қилинганда ҳар бир уй қурилишининг бошланиши ва фойдаланишга топширилиши навбати билан, кетма-кет амалга оширилади.
Параллел усулда эса, барча уй қурилиши бир вақтда бошланиб, бир вақтда фойдаланишга топширилади. Бунда ҳамма (m та) уй қурилиши давомийлиги битта уй қурилиши давомийлигига тенг былади, яъни Т = Тц Лекин, моддий-техник ресурсларга бўладиган кундалик эҳтиёж кетма-кет усулдагига нисбатан m марта ортиб кетади. Бу 5.1., б - расмдаги тақвимий режада яққол кўзга ташланади.
Графикдан кўриниб турибдики, қурилишни параллел усулда ташкил қилинганда m та уй қурилиши учун минимал вақт сарф бўлади, уйлар фойдаланишга жуда эрта топширилади. Бошқача қилиб айтганда, сарфланган капитал маблағларнинг иқтисодий самарадорлиги ва қурилиш ташкилотлари айланма фондининг айланиш кўрсаткичи бирмунча ортади. Шу билан биргаликда бунда бир турдаги моддий-техник ресурсларга бўлган кундалик эҳтиёжнинг кескин ортиб кетиши қурилиш ишлаб чиқаришини ташкил қилишда қийинчиликлар туғдиради. Кундалик эҳтиёж мавжуд ресурслар миқдоридан ортиб кетса қурилишда ишчиларнинг ва машина-механизмларнинг маълум муддатга ишсиз туриб қолиши ҳоллари содир бўлади. Бу ўз навбатида қурилишнинг давомийлигига, қурилиш маҳсулотининг таннарҳига салбий таъсир кўрсатади.



5.1 – расм. Қурилишни ташкил қилиш услублари


а-кетма-кет; б-параллел; в-оқимли.

Қурилишни ташкил қилишнинг яна бир усули узлуксиз оқим усулидир. Бу усул юқорида айтиб ўтилган ҳар икки усулнинг яхши томонларини ўзида мужассамлантирган ва камчиликларини бартараф қилган усул ҳисобланади. Қурилишни бу усулда олиб борилганда бир хилдаги ишлар барча уйларда кетма-кет усулда, ҳар хил ишлар эса параллел усулда ташкил қилинади. Бунда m та уйни қуриб фойдаланишга топшириш учун умумий қурилиш давомийлиги ўртача бўлгани ҳолда, бир хил моддий-техник ресурсларга кундалик эҳтиёж минимал даражада сақланиб қолади. Бу усулнинг яна бир бир яхши томони шундаки, бунда моддий-техник ресурслар таъминоти бир текисда, уйларни фойдаланишга топшириш навбати билан (ритмик равишда) амалга оширилади.


Қурилишни узлуксиз оқим усулида ташкил қилиш календар режада қуйидагича кўринишида(5.1., в - расм) бўлади.



Download 1.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   47




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling