Назорат учун саволлар:
Фаннинг консерва ишлаб чиқаришда аҳамияти, мавқеи.
Курс таркиби.
Консерва саноатидаги анъанавий махсулотлар рўйхати.
Консерва саноатидаги янги махсулотлар рўйхати.
Консерванинг қишда ишлаб чиқариладиган турлари.
Консерва махсулотларига давлат стандарти талаби.
Ҳажм ва оғирлик бўйича шартли банка ўлчамлари.
1-жадвални тавсифланг. Ш.б. ўгириш коэффициенти.
2-жадвални тавсифланг. Ш.б. ўгириш коэффициенти.
Темир консерва тара турлари.
Қуюқ махсулотларни қайд қилиш усули.
2 - МАЪРУЗА
II. Рецептлар, хом ашё ва материал, сарф меъёри, ишлаб чиқаришдаги
чиқит ва йўқотишлар хақидаги асосий тушунчалар
Консерва сифати органолептик, техник-кимёвий ва бактериологик тадқиқ асосида аниқланади. Сифат кўрсаткичлари рецептга боғлиқ. Қонсерва рецептлари оддий ва мураккаб бўлади.
Оддий консерваларга консерваланган натурал шарбатлар, пюре, мева компотлари ва натурал сабзавот консервалари, ҳамда икки компонентли:
Мева ва сироп, сабзавот ва номокобдан иборат консервалар киради. Мураккаб консерва рецептларига сабзавот газак консервалари, тушлик
консервалар киради. Улар сабзавотлар, томат қайласи, зираворлардан иборат. Рецептурадаги таркиб консерва ҳиди, мазаси, ранги, ташқи кўринишини
яхшилайди ва стандартга киритилади. Рецептура қанчалик мураккаб бўлса стандартда шунчалик кўп кўрсаткич бўлади.
Саноатда ишлаб чиқариладиган ҳамма консервага хом ашё ва материал сарф меъёри ишлаб чиқазилган. Меъёр билан рецепт бир хил бўлади.
Чиқит бу хом ашёнинг ейилмайдиган қисми. Улар уруғ, пўст, илдиз, ба-лиқни бош қисми, сузгичлари, ичкариси; гўштда суяк, пай, улаш, тўқималари ва бошқалар бўлиши мумкин. Хом ашё йўқолиши асосан унинг намлиги буғланиши ҳисобига, шарбати (гўштни сели) оқиши ҳисобига, бир технологик аппаратдан иккинчисига ўтишда қолиши (қувурда, аппаратда, насосда, транс-портерда) ҳисобига ҳосил бўлади.
Сарф миқдорини белгилаш катта аҳамиятга эга. Сарф миқдори асосида консерва саноатида хом ашё билан таъминлаш, корхона финанс кўрсатгич-лари, махсулот тан нархи режалаштирилади. Ҳисобот тузишда сарф меъёри ва аслида сарфланган хом ашё миқдори солиштирилади ва хом ашёнинг тежалиш ёки ортиқча сарфланиши аниқланади. Агар технология ёки рецептура бузилган бўлса камчилик бартараф қилинади.
Янги махсулот чиқариш таклиф қилинганда ҳам сарф миқдори белгила-
нади.
Do'stlaringiz bilan baham: |