62-мисол. Бир сменада беш партия томат қайта ишланди. I партия 10 т, қуруқ модда миқдори 5,2%, II партия 12т – 4,8%, III партия 8т – 5,0%, IV партия 6т – 5,5%, V партия 15т – 5,0%. Берилганларни формулага қўйиб топамиз.
= 10*5,2 +12*4,8+8*5 +6*5,5 +15*5 = 5,05%. 10+12+8+6+15
70
Таянч сўз ва иборалар:
Хом ашё цўқолиши. Чиқит. Саралаш. Конвейер. Ишқалагич.
Назорат учун саволлар:
Хом ашё ва махсулот қуруқ модда ва сув миқдори баланси.
Сувга ўтган қуруқ модда миқдорини ҳисоблаб топиш.
Томатни саралашда йўқотишни топиш.
Хом ашё қуруқ моддасининг неча фойизга йўқолишини ҳисоблаш.
Ишқалаш машинасида ажратилган чиқитнинг қуруқ модда миқдори.
Аниқлаб бўлмайдиган чиқитлар қуруқ модда миқдори.
61-мисолни таҳлил қилиш.
15-жадвални таҳлил қилиш.
Томатни қайта ишлаш технологияси. Босқичлардаги чиқит ва
йўқотишлар.
Амалда чиқитдаги қуруқ модда миқдорини аниқлаш усуллари.
12-МАЪРУЗА
Сабзавот газак консерваларида ўсимлик ёғи баланси
Ўсимлик ёғи сабзавотни қовуриш ва консервага қўшиб ундаги ёғ миқдо-рини стандартдагига етқазиш учун ишлатилади.
Баланс тузишда унинг фаол қисмида ишлаб чиқазишга келган ва у ерда қолган ёғ миқдори ҳисоби олинади. Сарф қисмида эса (пассив) тайёр консерваларга тушган ёғ миқдори ҳисобга олинади, цех омборида қолган ёғ миқдори, махсулот қовуришда ишлатилган ёғ миқдори ҳисобга олинади.
Цехга олинган ёғ миқдори, қолдиғи ва ишлатилган ёғ миқдори торозида ўлчаш ёки ҳажмини топиш йўли билан ҳисобга олинади.
Консервада ишлатилган ёғ миқдори консерва сонини консервага рецептура бўйича солинадиган ёғга кўпайтириш йўли билан топилади. Консервадаги ҳақиқий ёғ миқдори кимёвий усул билан аниқланади.
63-мисол.
Қовуриш печларига ҳисобот даврида келган ёғ миқдори . . .18500 кг;
Печлардагиқолдиғёғмиқдори .....................
|
1000 кг.
|
___________________________________________________________
Жами қолган ёғ миқдори 19500 кг;
Do'stlaringiz bilan baham: |