Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент архитектура – Қурилишинститути «Қурилишни бошқариш» факультети
Таннархни иктисодий турларга ажратиш
Download 441.82 Kb.
|
5- вариант Қурилишда иш хақи
1.3 Таннархни иктисодий турларга ажратиш
Биринчи навбатда харажатлар иқтисодий элементлари бўйича гурухланадилар, бунда улар бир хил составли элементларга ажратиладилар ва бундай гурухлаш ишлаб чиқаришда нималар сарфланди деган сўроқа жавоб беради.Уларнинг таркибига: 1.Хом ашё ва асосий материаллар. 2.Ярим фабрикатлар ва махсулотни тўлдирувчи буюмлар. 3.Ёрдамчи ва бошка материаллар. 4.Ёқилғи. 5.Электр энергия. 6.Асосий ва қўшимча иш хақи. 7.Социал строхованияга ажратмалар. 8.Асосий фондлар аммартизацияси. 9.Бошка пул харажатлари. Бунда (1-5)элементларнинг йиғиндиси мехнат предметларига бўлган харажатларни, (6,7) элементлар эса жонли мехнатни химоя қилиш харажатларини, 8-элемент ишлаб чиқариш воситаларига булган харажатларни ва 9-ишлаб чиқаришнинг нормал ўтиши учун қилинган харажатларни ифодалайди (ёлланма транспорт, камандеровка, почта харажатлари ва бошкалар) ишлаб чиқариш харажатларини бундай гурухлаш корхонада яратилган соф махсулот хажмини аниқлаш, таннарх структурасини ўрганиш ва бошқа кўрсатгичларни хисоблашда кенг фойдаланилади. Таннарх структураси - бу айрим олинган элементларнинг умумий таннархидаги (харажатлардаги) салмоғини ифодалайди. Бу салмақда (1-5) элементларнинг йигиндиси купрок салмоқа эга бўлса, бундай корхонани материал кўп сарфлайдиган тармоқлар (текстил саноати, озик-овкат саноати ва хоказо), (6,7)элементлар каттароқ салмоқа эга бўлса , мехнат кўп сарфланадиган тармокка (кумир казиб чиқариш) ва 8 элемент юқорироқ салмоқа эга булса фонд кўпрок сарфланадиган тармокларга ажратилади (электр энергия ишлаб чиқарувчи корхоналар). Юқоридаги иқтисодий элементлар бўйича гурухлаш ишлаб чиқаришда нималар сарфланди деган сўроқа жавоб берсалар хам,лекин конкрет қайси махсулотни ишлаб чиқаришда, қаерда ва қанча деган сўроқларга жавоб бераолмайди.Шунинг учун ишлаб чиқариш харажатларини калекуляция моддалари бўйича гурухлаш зарурияти туғилади ва бу бир бирлик махсулот таннархини аниқлаш имконини беради: 1.Хом ашё ва материаллар; Ярим фабрикатлар, сотиб олинган буюмлар ва кооператив корхона ларнинг хизматлари; 3.Чиқиндилар (айириб ташланади) . 4.Техналогик мақсадларга ишлатилган ёқилғи. 5.Техналогик мақсадларга ишлатилган электр энергия. 6.Ишчиларнинг асосий иш хақи. 7.Ишчиларнинг қўшимча иш хақи. 8.Социал строхованияга ажратмалар. 9.Ишлаб чиқаришни тайёрлаш ва ўзлаштириш харажатлари. 10.Ускуналарни асраш ва эксплатация қилиш харажатлари. 11.Умум цех харажатлари. 12.Умумзавод харажатлари. Бракдан йўқотувлар. Бошқа ишлаб чиқариш харажатлари. Булар барчаси фабрика, завод таннархини ифодалайди. Download 441.82 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling