Хулоса................................................................................................................
|
44
|
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати...........................................................
|
46
|
5-ВАРИАНТ
1 | | 589750 | 2 | | 95.4 | 3 | 1 сумлик КМИ га кетган харажат даражаси, тийин | 93.8 | 4 | | 16700 | 5 | Молиявий фаолиятдан олинган фойда (зарар), м.сум | -450 | 6 | Жами активлар-нинг уртача йил-лик киймати, м.сум | 356200 | 7 | | 22.0 | 8 | Айланма актив-ларнинг умумий активлар кийма-тидаги улуши, % | 78.0 |
КИРИШ
Мавзунинг долзарблиги: Мамлакатимиз иқтисодиёти сўнгги беш йилда дунё бозори талабларига ва иқтисодий интеграция жараёнларига ҳамоҳанг тарзда ривожланмоқда. Хусусан, давлат иқтисодиёти 24 ва саноат 34 фоизга, экспорт ҳажми 1,5, хорижий инвестициялар ҳажми эса 3 баробарга ошди. Ялпи ички маҳсулотимиз 60 миллиард долларга етди. Ўртача ойлик иш ҳақи 2,2 марта кўпайди.
Шубҳасиз, бу жараёнда иқтисодиёт тармоқларини модернизация қилишнинг ҳуқуқий асосларини яратиш муҳим аҳамият касб этади. Мазкур вазифа бугунги кунда миллий парламентимиз – Олий Мажлис палаталари томонидан муваффақиятли ижро этилмоқда.
Жумладан, ўтган давр мобайнида Олий Мажлис палаталари томонидан иқтисодий ислоҳотларни ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб-қувватлаган ҳолда соҳага оид қатор қонунлар қабул қилинди. Бу эса қонун ижодкорлиги фаолиятининг кўлами ҳам, иш ҳажми ҳам олиб борилаётган ислоҳотларга ҳамоҳанг эканлигига яққол далилдир.
Сифатли қонун ижодкорлиги ва таъсирчан парламент назорати натижаси тадбиркорлар ва ишбилармонлар учун янада кенг имкониятлар яратмоқда. Шунингдек, парламентимиз хорижий инвестициялар ва ташқи савдо масалаларига оид тасдиқланган кўплаб «йўл хариталари» устидан самарали парламент назоратини амалга ошириб келмоқда.
Қолаверса, Олий Мажлис палаталари томонидан мамлакатимизнинг халқаро ва минтақавий иқтисодий ташкилотлардаги иштирокини кучайтириш масаласи кенг муҳокама қилиниб, таҳлилий ва комплекс баҳолаш натижаларига таянган ҳолда аниқ ва асослантирилган хулоса ва таклифлар тақдим этиш амалиёти ҳам йўлга қўйилди.
Бундан кейин ҳам Олий Мажлис томонидан иқтисодий муносабатларни тартибга солишга қаратилган тўғридан-тўғри амал қилувчи қонунларнинг қабул қилиниши давом эттирилиши лозим.
Хулоса қилиб айтганда, иқтисодиёт соҳасидаги қонунларнинг мукаммаллигини таъминлаш, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда ҳаётий ҳамда халқчил тамойилларни акс эттириш орқали қонун ҳужжатларининг амалиётга изчил татбиқ этилишига эришилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |