Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент архитектура – Қурилишинститути «Қурилишни бошқариш» факультети
Курилиш махсулотининг таннархи(гишт мисолида)
Download 441.82 Kb.
|
5- вариант Қурилишда иш хақи
1.4 Курилиш махсулотининг таннархи(гишт мисолида)
Баландпарвоз туюлар, аммо бу ҳақиқат – сўнгги йилларда Ўзбекистон ҳақиқий улкан қурилиш майдонига айланди. Аввалига хусусий сектор вакиллари йирик қурилишлар олиб боришган бўлса, охирги икки йил давомида давлат томонидан ҳам улкан бунёдкорлик лойиҳалари амалга ошмоқда. Ўзбекистонда қурилиш материалларига, хусусан ғиштга бўлган талаб мунтазам ошиб бориши бежиз эмас албатта. Лекин унинг нархи ҳам доим кўтарилиб кетаётгани ўйга толдирмай қўймайди. – Даврон ака, аввало бир нарсани аниқлаб олсак, нега ҳамма соҳаларга кириб бораётган инновацион лойиҳалар қурилишда сустроқ кетяпти? Масалан, ғишт ҳамон асосий қурилиш материалилигича қолмоқда, ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқарилмаяпти. – Бу фикрингизга қўшилмайман. Бизда ҳам анъанавий пишиқ ғишт ўрнини босувчи бир қатор маҳсулотлар ишлаб чиқариш ўзлаштирилган ва бу саноат ҳам кенгайиб боряпти. Масалан, пенаблок, газоблок каби маҳсулотлар бемалол ғишт ўрнини боса олади ва ғишт танқис бўлган пайтларда кўпчилик қурувчилар улардан фойдаланди. – Унда ғишт нега ҳамон танқис, нархи ҳам ошиб боряпти? – Чунки қурилиш ҳажми кескин ошди. Шахсан президент, ҳукумат ҳар жиҳатдан йирик қурилишларни рағбатлантиряпти ва бу ҳолат ҳали узоқ давом этади. Бир ўйлаб кўринг, ҳар бир туман, ҳар бир қишлоққа қатор-қатор намунали уйлар қурилди. Шаҳарлар марказларида юзлаб кўп қаватли уйлар қад ростлаяпти, эски, хом ғишт ёки пахсанинг ўрнини мустаҳкам пишиқ ғишт эгалламай қолмайди. – Фақат талабнинг ортиб кетгани туфайли ишлаб чиқарувчилар нархни ошириб юбордиларми? – Йўқ, албатта. Бу ерда табиий газ баҳоси ҳам жуда муҳим. Сўнгги йиллар статистикасига эътибор қаратайлик – бир кубометр газ баҳоси 265 сўм бўлган пайтларда бир дона стандарт пишиқ ғишт (кейинги ўринларда - ғишт) баҳоси 450-500 сўм атрофида эди. Кейин газ баҳоси аввал 500 сўм, кейин 1000 сўм қилиб белгиланди. Табиийки, бу ишлаб чиқарувчилар фаолиятига таъсир этмай қолмади. Бундан ташқари, ўтган йили қиш ойларига келиб кўпчилик заводлар газ таъминотидан узилиб қолди. Ана шундай омиллар қўшилиб, ўтган йили талаб таклифга нисбатан бир неча баробар ортиб кетди ва ғиштнинг баҳоси энг юқори нарх – 1300-1400 сўмгача кўтарилиб кетди. Бу ҳолат давлат раҳбарияти назаридан четда қолмади ва заводлар газ таъминоти яхшиланди. Қолаверса, ижтимоий аҳамиятга эга арзон уй-жойларга маҳсулот етказиб берувчилар учун солиқ енгилликлари берилди. Ана шу рағбатлантиришлардан сўнг яна ишлаб чиқариш ҳажми оша бошлади ва табиийки нарх тушиши кузатилди. Ҳозирги кунда ғишт баҳоси ўртача 1000 сўм атрофида. – Ғиштнинг таннархида газнинг улушини айтиб бера оласизми? Умуман бу маҳсулот таннархи, унинг ўртача фойдаси қанақа? – Маҳсулот таннархида газдан ташқари ҳам муҳим омиллар бор. Булар хом ашё, солиқлар ва мажбурий йиғимлар, маошлар, бошқа коммунал тўловлар, транспорт харажатлари кабилардир. Ана шуларнинг ҳаммаси жамланганда ғишт таннархи ўз баҳосининг тахминан 70 фоизини ташкил қилади. Аммо йилдан-йилга янги ускуналар харид қилиняпти, модернизация жараёни кетмоқда. Булар ҳам охир-оқибат маҳсулот баҳосига таъсир қилмай қолмайди. Ғиштнинг фақат газга боғланиб қолмаганининг исботи шуки, сўнгги йилларда газ баҳоси тўрт баробар ошгани ҳолда маҳсулот нархи икки баробар ошди холос. Бунда ишлаб чиқарувчилар ҳам маҳсулот сотилишига, бозордаги ўринларини сақлаб қолишга ҳаракат қилишди. – Фикрингизча, ғиштга бўлган юқори талаб, яъни Ўзбекистондаги қурилиш «бум»и яна қанча давом этади? – Меъмор-муҳандис сифатида ишонч билан айта оламанки, бу жараён энди бошланди. «Тошкент сити» каби йирик лойиҳалар пойтахт туманларида ҳам, бошқа вилоятларда ҳам йўлга қўйилмоқда. Шахсан президентнинг ўзи соҳани рағбатлантириш учун қатор қарорлар имзолади. Оддий мисол, Москва шаҳрида реновация дастури йўлга қўйилганидан хабардорсиз. Лойиҳа мазмунига кўра Россия пойтахтидаги қурилишига 50-70 йил бўлган, 2-5 қаватли уйлар бузилиб, ўрнига 7-22 қаватли уйлар, турли комплекслар қурилмоқда. Чунки бу уйлар маънан эскириб бўлган, замон талабига жавоб бермайди. Бундай уйлар умумий лойиҳалар асосида бизда ҳам қурилганини, қолаверса сейсмик фаол ҳудудда яшашимизни ҳисобга олсак, реновация дастури каби йирик дастур эртами кечми бизга ҳам кириб келади. Ана ўшанда янада кенгроқ кўламли қурилишларга гувоҳ бўламиз. Фақат бир жиҳат, белгиланган меъёрларга кўра ғиштли уйлар кўпи билан 7 қаватгача қурилиши керак. 7 қаватдан баланд бинолар эса монолит еки блокли бетондан қурилиши лозим. Бундан ташқари, кам таъминлаган оилалар учун арзон уй-жойлар ҳам катта ҳажмда қурилмоқдаки, бу савобли иш бўлиш билан бирга ҳам қурувчига, ҳам бошпанага муҳтожларга жуда яхши бўлди. Ахир кўпчилик юртдошларимиз ижарама-ижара юришганди-да. Президентимизнинг бу ташаббус ортидан улар уй-жойга эга бўлишади, қурувчилар ва қурилиш маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларда янги имкониятлар эшиги очилади, янги иш ўринлари очилади. Ҳозир ҳатто Ўзбекистондек аҳоли зич давлатда қурилиш соҳасида ишчи-кучи етишмаслиги кузатилаётгани ҳам айнан шу ислоҳотлар натижаси. Download 441.82 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling