Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент архитектура – Қурилишинститути «Қурилишни бошқариш» факультети
Қурилиш ташкилотининг ресурс салохиятидан фойдаланиш кўрсаткичларини аниқлаш
Download 441.82 Kb.
|
5- вариант Қурилишда иш хақи
2.2. Қурилиш ташкилотининг ресурс салохиятидан фойдаланиш кўрсаткичларини аниқлаш
Қурилиш ташкилотининг ресурс салоҳияти меҳнат ресурслари, асосий активлар, айланма активлари ва номоддий активларни ўз ичига олади. Қурилиш ташкилотининг асосий активлар билан таъминланганлик даражаси қуйидаги курсаткичлар билан тафсивланади: Ишлаб чиқаришни фонд билан қуролланганлиги; Меҳнатни фонд билан қуролланганлиги; Ишлаб чиқаришни механизациялашганлиги; Меҳнатни механизациялашганлиги. Ишлаб чиқаришни фонд билан қуролланганлигини менинг вариантим бўйича ўртача қиймати қуйидаги формула билан аниқланади: (2.2.1) Асосий активлар жами активларнинг 22 % ташкил этади ва (2.2.1) формулага қўйиб ишлаганимизда қуйдагича аниқланади. Мехнатни фонд билан қуролланганлигиқуйидаги формула билан аниқланади: (2.2.2) Менинг вариантим бўйича Асосий актиаларнинг ўртача йиллик қиймати маълум ва ишловчиларнинг ўртача қиймати хам маълум (2.1.3 формулада ишчиларнинг ўртачаси топилган) бўлганлиги ўчун қуйидагича (2.2.2) формулага қўйиб аниқлаймиз: Ишлаб чиқаришни ва мехнатни механизациялашганлиги қуйидаги формулалар орқали ҳисобланади: (2.2.3) Менга берилган вариантим бўйича машина ва механизимлар хажмини асосий активларнинг ўртача қийматининг 45% ташкил этади. Яни 78364*0.45=35 263.8 ташкил қилади. Бизда демак хаммаси маълум бўлганлиги учун (2.2.3) формулага қўйиб ишлаймиз. Мехнатни механизасиялашган кўрсаткичини аниқлаймиз ва қуйидаги формула орқали аниқланади: (2.2.4) Курс ишида машина ва механизмларни ўртача йиллик қиймати аниқ ва ишловчиларнинг ўртача рўйхатдагилари хам маълум бўлганлиг учун (2.2.4) формулага қўйиб аниқлаймиз. Асосий активлардан фойдаланишнинг умумлаштирувчи кўрсаткичи бўлиб фонд кайтимиҳисобланади ва у яратилган маҳсулот хажмини асосий активларни ўртача катталигига нисбати билан топилади: (2.2.5) Бу ерда: ФО – фонд қайтими, – асосий активларни маълум даврдаги ўртачаси. Бу ерда мехнат натижасидаги тушумни аниқлаймиз. Бизда хаммаси маълум бўлганлиги учун (2.2.5) формулага қўйиб аниқлаймиз. Фонд қайтими коэффициентини ўсишигаасосий воситаларни нисбатан кичик вазни эвазига, ҳамда уларнинг техник даражасини юқорилиги ҳисобига эришиш мумкин. Асосий активларни самарадорлигини яна фонд сиғими кўрсаткичи тавсифлайди. У фонд қайтими кўрсаткичига тескари кўрсаткичдир. (2.2.6) Бизда хаммаси маълум бўлганлиги учун (2.2.6) формулага қўйиб аниқлаймиз. Фонд сиғими кўрсаткичи қанча кичик бўлса, ёки фонд қайтими қанча катта бўлса, асосий активлардан фойдаланиш самарадорлиги шунчалик юқори бўлади. Айланма активларни асосий активлардан фарқи шундаки, улар ташкилотни ишлаб чикариш кувватини аниқламайди. Уларни роли айланма воситалар билан таъминлаш бўлиб, ташкилотнинг молиявий ўрнини, молиявий ҳолатини аниқлайди. Айланма активлардан фойдаланиш кўрсаткичлари бўлиб айланувчанлик коэффициенти, яъни айланиш тезлиги (мартада, йилда неча марта айланиши), битта айланишни давомийлик кўрсаткичи (кунда) ва бириктириш коэффициенти хизмат қилади. Download 441.82 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling