Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент архитектура – Қурилишинститути «Қурилишни бошқариш» факультети
Махсулот таннархини буюртмали усулда калькуляция килиш
Download 441.82 Kb.
|
5- вариант Қурилишда иш хақи
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ишлаб чикариш жихозлари
1.2Махсулот таннархини буюртмали усулда калькуляция килиш
Таннархнинг буюртмали калькуляцияси – бу таннархни калькуляция килиш методи бўлиб, бунда максадли харажат (хисоб объекти) бўлиб махсулотнинг (иш, хизмат) ўзи ёки махсулотнинг катта бўлмаган партияси хисобланади. Ушбу махсулот (иш, хизмат) кўп холларда буюртма деб юритилади. Бундан ушбу калькуляция килиш методининг номланиши келиб чикади. Таннархни калькуляция килишнинг буюртмали усулида харажатлар аник махсулотга тўгри ва онсон ёндашилади. Буюртмали калькуляциянинг кўлланилиши факат саноат корхоналари билин чегараланмасдан, балки курилишда, хизмат сохасида ва бюджет ташкилотларида хам самарали фойдаланилиши мумкин. Мисол килиб, реклама агентства, юридик контора, касалхона, уй жой курилиш фирмалари ва хоказа. Бирканча товарлар ишлаб чикариш билан машгул бўлган, масалан, уй рўзгор электр приборлари , кайсики реализациясига кадар омборларда саклайдиган компаниялар таннархни калькуляция килишнинг товарлар партияси усулини кўллайди. Бунда фаркли жихати шундан иборатки махсулот бирлиги харажатлар хисобланмасдан, балки харажатлар хар бир ишлаб чикариш нарядига хисобланади. Буюртма тугагандан кейин махсулот бирлиги таннархи партиянинг жами харажатларини товарлар бирлиги микдорига бўлиш оркали топилади. Кўпчилик компаниялар таннархни буюртмали калькуляциясини товарлар партияси таннархини калькуляция килиш билан бирлаштирадилар. Бундай холатларн мижозларнинг техник талаблари асосида махсулотларни йигувчи, кайсики конструкция (йигма)нинг ўзи бир канча бутловчи деталлардан иборат бўлиб, улар бошка конструкцияларда ишлатиш мумкин бўлган компанияларда учратиш мумкин. Бундай холларда бутловчи деталлар партияси ва барча харажатлар буюмларнинг аник партяси калькуляцион ведомостида хисобга олинади. Бутловчи буюмлар тайёрланиши якунлангандан сўнг наряд-буюртма ёпилади ва тайёрланган махсулот ўртача таннархи бўйича тайёр деталлар омборига узатилади. Агар мижоз кандайдир маълум конструкцияга буюртма берса, талаб килинадиган деталлар омборхонадан олинади ва харажатлар йигиш бўйича наряд-буюртма хисобигаёзиб борилади. Шартнома бўйича харажатлар калькуляцияси – бу одатда ишлаб чикарилиши кўп вакти талаб этадиган, катта бирликдаги махсулотлар нисбатан кўлланиладиган харажатларни буюртмали калькуляция килиш тизимидир. Бунга мисол килиб йирик шартномаларни бажарадиган ва калькуляция тизимини кўллайдиган иктисод тармокларига курилиш, фукоралик машинасозлик ва кемасозлик, кайсики ишни бажариш муддати бир канча ойларни ва кўп холларда иш курилиш объектининг жойлашган жойида (пудратчининг ишлаб чикариш объектларида эмас) бажарилади. Контрактнинг таннархини калькуляция килиш жараёнида хар бир контракт калькуляция килинадиган махсулотнинг алохида бирлиги сифатида каралади. Шу боис, хар бир контракт бўйича харажатлар бош китобда алохида счётда тўпланилади. Асосий харажатлар элементлари бўлиб: 1) Асосий материаллар. Контрактга кирувчи материаллар махсус харид килинган материаллар хамда пудратчининг омборхонасидан чикарилган материаллар киритилади. Бунда контракт счети хисобидаги харажатлар дебетланади. 2) Ишлаб чикариш ходимлари иш хаки. Контрактга олиб бориладиган мехнат харажатлари режалар ва хужжатларни тузиш билан боглик офис ишлари, бевосита заводда ишлаб чикариш операциялари ва курилиш участкасидаги ишларни камраб олади. Контракт бўйича курилиш жойларидаги барча ишлар тўгридан-тўгри мехнат деб каралади. Маълумот манбаи бўлиб иш вакти хисоби табеллари хисобланади. 3)Тўгридан-тўгри харажатлар. Материал ва мехнат харажатларидан ташкари катта салмокка эга бўлган контракт бўйича тўгридан-тўгри харажатлар хам амал килади. Ушбу категорияга иккита асосий модда киритилади, яъни ишлаб чикариш жихозлари ва субпудратчилар ишлари. -Ишлаб чикариш жихозлари бу контракт учун махсус харид килинган инструментлар, асбоб-ускуналар, мослашма-курилмалар ёки буюртмани комплектация килиш учун асбоб-ускуналар (масалан, мехмонхона курилишида унинг жихозлари). Бундай холларда ушбу харажатларга контракт счети дебетланади. Агар ишлаб чикариш жихозлари бошка контрактдан олинган бўлса, янги контракт счети асбоб-ускуналарнинг колган амортизация суммасига дебетланади. Агар ишлаб чикариш ускуналари ижарага олинса контрак счети ижара тўловлари суммасига дебетланади. - Субпудратчи бўйича ишлар. Кочон катта контрактлар бўлса, кайсики ишларнинг аник аспектлари бўйича мутахассилар фаолияти билан боглик бўлса, компания субпудратчиларни ёллашлари мумкин.Субпудратчиларнинг хар кандай ишлари контракнинг тўгридан-тўгри харажатлари сифатида эътироф этилади. 4) Билвосита харажатлар. Кўпчилик пудратчилар ўз харажатларини алохида контрактлар бўйича таксимлашга харакат килишмайди. Агарда шундай харажатлар таксимланганда ушбу сумма салмокли бўлган холларда амалга ошрилади. 2-совал. Контракт узок давр мабойнида бажарилади, лекин хар бир хисобот даврига таллукли бўлган фойда суммасини аниклаш талаб этилади. Тугаланмаган контрактларда фойданинг кайси микдори тан олинишига оид карорлар кабул килинаётганда куйидаги аспектлар диккатга олиниши керак: а) Оралик фойда тан олинаётганда контракт мувоффакиятли бўлиши аник маълум бўлиши керак. Б) хар кандай фойда ушбу санадаги ишнинг якунланиш даражасига пропорционал даражада олиниши лозим. С) контракт бўйича кутилаётган умумий йўкотишларга нисбатан чора-тадбирлар тезкорлик билан кабул килиниши лозим. Тугалланмаган контракт бўйича фойда хисоби бешда погона (кадам)да бажарилади: 1) Контракт реализациясининг умумий суммаси аникланади. (ўзгармас нархдаги контрактларда эса бу контракт киймати хисобланади. Бу кўрсаткични (а) билан белгилаймиз. 2) Контрактни бажариш жараёнида юзага келадиган харажатларнингумумий микдори хисобланади (б). Бунинг учун I) ушбу числодаги хакикий амалга оширилган харажатлар (буюртмани хисобга олиш корточкасидан) плюс ii) контракни тугаллаш учун зарур бўлган келгусида амалда оишриладиган ориентирли харажатлар. 3) Контрак бўйича ориентирли фойда сумма аникланади: Контракт киймати – умумий харажатлар, яъни (а) дан (б) айирилади. 4) Ушбу санадаги фойда ушбу вакт моментидаги бажарилган иш хажмидан келиб чикиши лозим. У куйидагича аникланади: Ушбу санада экспертларнинг хулосаси ёки бажарилган ишлар акти бўйича (ушлаб колинадиган суммалардан ташкари бажарилган ишларнинг киймати/ контаркнинг умумий суммаси х ориентирли фойда.) БХХСга мувофик контрактнинг тугалланганлик % куйидагича аникланади: Ушбу числога сарфланган харажатлар/контрактнинг умумий бахоланган суммаси =тугалланганлик фоизи. 5) 4 боскичда аникланган тугалланмаган контраклар бўйича фойда жамгарилган фойда суммасини тавсифлайди. Жорий даврда олинган фойда суммасини аниклаш учун ушбу санадаги фойда суммасидан ўтган йилларда аникланган фойда суммасини айириш талаб этилади. Хисоб процедураси. Буюртмали методда куйидаги 8 кетма-кетликка риоя килинади. Таъминотчиладна асосий ва ёрдамчи материалларнинг келиб тушишиш; Асосий ва ёрдамчи материалларни ишлаб чикаришга чикариш; Иш хаки ва ажратмаларни хисоблаш; Ой давомида иш хакини бериш; Бошка ишлаб чикариш накладной харажатларни ёзиш Ишлаб чикариш накладной харажатларини буюртмалар бўйича таксимлаш; Буюртмани якунлаш ва тайёр махсулотларни тайёрлаш Реализация ва реализация килинган махсулот таннархини хисобдан чикариш. Download 441.82 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling