Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент кимё технология институти биотехнология кафедраси


Download 210 Kb.
bet6/12
Sana24.04.2023
Hajmi210 Kb.
#1393523
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
лаборатория ген бакал

ҲУЖАЙРА МУҲАНДИСЛИГИ


5-МАВЗУ: ҲУЖАЙРА ВА ТЎҚИМАЛАРНИ СУНЪИЙ ОЗИҚ МУҲИТЛАРИДА ЎСТИРИШ ТЕХНИКАСИНИ ЎРГАНИШ
Ўсимликдан ажратилган ҳужайра ва тўқималар ўстириладиган озиқа муҳитида ўсимликларга керакли ҳамма макроэлементлар: азот, фосфор, калий, калций, олтингугурт, магний, темир ва микроэлементлар: бор, рух, мис, кобальт, марганец, йод, молибден, шунингдек витаминлар, углеводлар, карбен сувлар, фитогармонлар бўлиши керак. Баъзи бир озиқа муҳитлари таркибида эса казеин гидролизати ва айрим аминокислоталар бўлиши керак. Бундан ташқари, озиқа муҳити таркибига, ҳужайраларнинг темирга бўлган эҳтиёжини турли рН кўрсаткичларда қондириш учун ЭДТА (этилендиамин-тетрасирка кислотаси) ёки унинг натрийли тузи киритилиши керак. Ажратилган ҳужайра ва тўқималар ўстириладиган озиқа муҳитининг асосий таркибий қисмини углеводлар ташкил қилади, чунки ҳужайра ва тўқималар автотроф озиқланиш қобилиятига эга эмас. Кўпинча углевод манбаи сифатида сахароза ёки глюкозанинг 20-40 г/л эритмаси қўлланилади. Углеводли озиқа манбаи сифатида полисахаридлар ишлатилмайди, чунки баъзи тўқималар, асосан ўсмалар фаол гидролитик ферменларга (амилаза ва бошқалар) эга бўлиб, крахмал эритмаси бор озиқа, муҳитларида ўсиши мумкин. Ўсиш регуляторлари ҳужайралар дедефференцировкаси ва ҳужайра тўқималари индукцияси учун зарурдур. Шунинг учун каллусли тўқималар олишда озиқа муҳитлари таркибига ауксин (ҳужайра дедифферевцировкасини юзага келтирувчилар) ва цитокинин (дедифференцияланган ҳужайраларнинг бўлинишини индукцияловчи) киритиш керак. Поя морфогенези индукциясида озиқа муҳити таркибида ауксиннинг миқдори камроқ бўлиши ёки умуман бўлмаслиги мумкин. Иккала гармонларга ёки уларнинг биттасига нисбатан автономлик шу ҳужайраларнинг гармон ишлаб чиқариш қобилиятига боғлиқ. Ауксин манбаи сифатида озиқа муҳитларда 2,4-дихлорфеноксисирка кислотаси (2,4-Д) 1-10 мг/мл; индолилсирка кислотаси (ИСК)-1-30 мг/л, -нафтилсирка кислотаси (НСК)-0,1-2 мг/л кабилар ишлатилади. Кўпинча 2,4-Д ишлатилади. ИСК 2,4-Д га нисбатан 30 марта кам фаолликка эгадир, Каллуснинг ривожланиши учун кўпича ауксиннинг юқори миқдори ишлатилади, тўқима кейинги қайта экилганида ауксиннинг миқдори бир неча марта кам бўлганда ҳам тўқима ўсиши давом этаверади. Сунъий озиқа муҳитларида цитокинин манбаи сифатида кинетин, 6-бензиламинопурин (6-БАП) ва зеатин (0,001-10мг/л) қўлланилади. Тўқималарнинг ўсишида ва оргоногенез индукциясида 6-БАП кинетинга нисбатан юқори фаолликни намоён қилади. Баъзи озиқа муҳитлари таркибига аденин киради.
Ауксин ва цитокининлардан ташқари баъзи озиқа муҳитлари таркибига гибберал кислотаси (ГК) қўшилади. Озиқа муҳитида ГКнинг бўлиши шарт бўлмаса ҳам, баъзи ҳолларда у изоляцияланган тўқималарнинг ўсишини тезлаштиради. Бирламчи каллус индукциясини ва унинг ўсиш фаолиятини тезлаштириш учун озиқа муҳитига ўсимлик экстрактлари ёки шарбатлари қўшилади. Кокос сути-кокос ёнғоғи суюқ эндосперми ўсиш тезлигини ошириш хусусиятига эга. Қатиқ озиқа муҳитни тайёрлашда денгиз сув ўтларидан олинадиган полисахарид, агар-агардан фойдаланилади. "Васtо аgаr" номли бактериал агарда кераксиз қўшимчаларнинг миқдори камроқ бўлади. Бундай агарларни қаттиқ озиқа муҳит тайёрлашда тозаламасдан ишлатиш мумкин. Одатда қаттиқ озиқа муҳити тайёрлашда 5-7% агардан фойдаланилади. Вақтдан унумли фойдаланиш учуи макро- ва микротузлар ва витаминларнинг эритмалари юқори миқдордаги бошлашғич эритма ҳолда тайёрланиб, уларни кўп марта суюлтириб ишлатиш мумкин. Концентрланган эритмалар музлатгичда сақланади, витаминли эритмалар минусли ҳароратда сақланади.
Макротузлар эритмалари 10-20 марта кўп миқдорда;
Микротузлар эритмалари 100-1000 марта кўп миқдорда;
Витаминлар эритмалари эса 1000 марта кўп даражали миқдорда тайёрланади.
Ҳар-хил турларга мансуб ўсимликлар ҳужайралари, тўқималари ва органларини ўстиришда турли таркибдаги озиқа муҳитларидан фойдаланилади. Кўпинча Мурасиге-Скуга (1-жадвал), Уайт (2-жадвал), Гамборга (В-5) (3-жадвал) озиқа муҳитлари ишлатилади. Мурасиге-Скуга озиқа муҳитларидан турлича модификациялар билан апикал меристемалар ўстиришида ва ўсимликларни микрокўпайтиришда фойдаланилиши мумкин.



Download 210 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling