Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент кимё технология институти биотехнология кафедраси


Факультет Илмий - услубий Кенгаши раиси


Download 210 Kb.
bet2/12
Sana24.04.2023
Hajmi210 Kb.
#1393523
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
лаборатория ген бакал

Факультет Илмий - услубий Кенгаши раиси,
доцент О.Қ.ЮНУСОВ

Ушбу ўқув-услубий қўлланма Тошкент кимё технология институти, Ўқув-услубий Кенгашида кўриб чиқилган ва чоп этишга тавсия этилган. Баённома №1, 25 октябрь 2013 й.


Институт Ўқув-услубий кенгаши раиси,
доцент Ш.А.МУТАЛОВ


ГЕН МУҲАНДИСЛИГИ.
1-МАВЗУ:МИКРООРГАЛИЗМЛАРНИ ЎСТИРИШ УЧУН ОЗИҚА МУҲИТЛАРИ
Дистилланган сувда тайёрланадиган суюқ озиқа муҳитларининг г/л таркиби берилган. Хоттингер бульони водопровод сувида тайёрлаиади. Бактерияларни экиш учун суюқ муҳитга 15 г/л агар солинади.
Хоттингер бульони. Таркибига 100 мг азот амини ва 5 г/л NaС1 кирувчи Хоттингер бульонидан фойдаланилади. Автоклавда 1 атмосферада 30 дақиқа стерилланади, стерилизациядаи кейин рН 7,3 бўлиши керак. Стерилизациядан сўнг 2 г/л (5 .мл 40%-ли эритмадан) глюкоза солинади.
LВ муҳити (Лауриа-Бертани)
Бактотриптон 10г
Ачитқи экстракти 5г
NaС1 5г
Стерилизациадан олдин NaОН билан рН 7,4 гача олиб борилади, автоклавда 0,5 атмосферада 30 дақиқа давомида стерилланади. Агробактерий учун LВ муҳитида рифампицин антибиотиги (охирги миқдори 50 мкг/мл) бўлади. Рифампицин 96 %-ли этанолда эритилади (10 мг/мл-бошланғич эритма).
Буфер эритмалар.
SТЕТ: 8% саҳароза, 5% тритон Х100, 50 мМ ЭДТА, 50 мМ трис-НСl, рН 8,0.
ТЕS: 50 мМ трис-НСl, 50 мМ NаСl, 5мM ЭДТА, рH 8,0.
ТЕ: 50 мМ трис-НСl, 1 мМ ЭДТА, рН 7,5
У-буфер.
REВ: 50 мМ NаСl, 10 мМ-НСl, 10 мМ МgСl2, рН 7,5.
Лигаза буфер. (х10): 0,66 М трис-НСl, 50 мМ МgСl, 50мМ дитиот-рeйтол, 10 мМ АТФ, рН 7,5.
ТВЕ: 89 мМ трис-НСl, 89 мМ Н3ВО3, 2,5 мМ ЭДТА, рН 8,2.
SSС: 0,15 М NаС1, 0,015 М натрий нитрат, рН 7,0.
Антиконвекцион: 40 % глицерин ёки саҳароза, 0,15 % бромидфе-нолкўк.
Фенол. Фенол билан ишлаганда эҳтиёт чораларини кўриб, резина қўлқоп ва ҳимоя кўзойнакларидан фойдаланиш керак. Сув билан тўйинтирилган ва қайта ҳайдалган фенолдан фойдаланилади. Реактивли банка иссиқ сувли сув хаммомига жойланади, эриган фенол (эриш даражаси 410С) эҳтиёткорлик билан ҳаво совитгичли қайта ҳайдаш колбасига солинади (сувли совитгичдан фойдаланиш мумкин эмас, фенол қотиб, совигичга тикилиб қолиши мумкин), қайнаш марказ ҳосил қилиш учун пемза ёки шиша капиллярлар қўшилади (иситиш қайнаш нуқтасидан ўтса фенол портлаши мумкин) ва 1810Сда қум хаммомида бошқа идишга олинади, олинадиган фенол миқдорининг 10-15 % миқдорига тенг дистилланган сув солинади. Одатда, янги ҳайдалган фенол ишлатилади, юқоридаги ҳолатда фенолни -40С да бир ой мобайнида музлатгичда сақлаш мумкин, у рангсиз бўлиши керак. Ишлатишдан аввал фенол ДНК депротеинизацияланадиган буфер билан тўйинтирилади. Қатламлангандан сўнг, фенол пастки фазани ташкил қилади, юқориги фаза пипетка ёрдамида олинади. Тўйинтириш фенол рН 7,5-8,0 бўлгунга қадар 2 ёки ундан кўпроқ марта депротеинизация олиб борилган хароратда олиб борилади.



Download 210 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling