Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент кимё технология институти биотехнология кафедраси


Download 210 Kb.
bet8/12
Sana24.04.2023
Hajmi210 Kb.
#1393523
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
лаборатория ген бакал

Жадвал 1
Мурасиге-Скуга бўйича бошланғич эритмалар тайёрлаш.

Озиқа муҳитининг таркибий қисмлари

Қўшимчалар

Макротузлар, бошланғич эритмалар учун г/л

1л озиқа муҳити учун 50 мл бошланғич эритма олинади

КNO3 33




NH4NO3 33




СаСl2 (сувсиз) 8,8




ёки СаСl2  2H2O 13,8




МgSO4  (7H2O) 7,4




ёки сувсиз




КH2PO4, 3,6




Микротузлар, мг/л 100 мл
бошланғич эритмалар учун




H3BO3 620

1 л озиқа муҳити учун 1 мл бошланғич

MnSO4 4H2O 2230

эритма олинади.

ZnSO4 860




KI 83




Na2MoO4  2H2O 25




CuSO4 5H2O 2,5




CoCl2 6H2O 2,5




100 мл бошланғич эритма учн, мг




Fe-хелат 557

1 л муҳига 5 мл бошланғич эритма

ЭДТА 745

олинади.

Гибберал кислотаси бир неча томчи спиртда эритилиб, озгина сув қўшилади ва озиқа муҳитга солинади. Цитокининлар сувда яхши эримайди, балки ишқор, кислота, этил спирти ва этил эфири эритмаларида яхши эрийди. Цитокинин эритмалари тайёрлаш учун гармонларга озгина (3-5мл) дистилланган сув, 0,5-1 мл 0,1 Н КОН қўшиб аралаштирилади ва эригунча иситилиб, сўнгра озиқа муҳитига солинади. Сўнг албатта эритманинг рН ўлчанади, рН кўрсаткичи 5,5-5,6 атрофида бўлиши керак. Эритма рН нормага тўғри келмаган ҳолларда озиқа муҳитига 0,1 М НС1 эритмасидан қўшилади. Бир вақтнинг ўзида бошқа стаканда агар-агар эритилади. Бунинг учун сувда ивитилган агар (7 г) электроисиггичда тўлиқ эригунга қадар қиздирилади ва харорат 50 0Сга тушгунича сақлаб турилади. Сўнг агарни тузлар, витаминлар ва саҳароза билан бирга идишга солиб, эритманииг ҳажмини сув билан 1 литрга етказиш керак. Озиқа муҳитини пробиркаларга солиб (тахминан 1/3 ҳажмда), пробиркалар оғзи пахта тиқинлар билан ёпилади. Озиқа муҳитлари автоклавда стерилланиши керак.


2-ши. Ажратилган ўсимлик ҳужайралари ва тўқималари тўқималари билан ишлаш жараёнида стериллаш усуллариyb ўрганиш.

Ажратилган органлар, тўқималар, ҳужайра ва протопластларни ўстиришнинг муҳим шартларидан асосийси стерилликка катта аҳамият беришдир. Стерилликни аҳамияти шундан иборатки, ажратилган органлар, тўқималар. ҳужайралар ва протопластларни ўстириш учун тайёрланган сунъий озиқа муҳитларида микроорганизмлар ҳам жуда яхши ўсади. Микроорганизмларнинг ривожланиши ўстирилаётган ҳужайра ва тўқималар учун икки ёқлама хавф туғдиради. Биринчидан, микроорганизмларнинг яшаш фаолияти даврида озиқа муҳитларининг таркиби сезиларли даражада ўзгариб, белгиланган турғун шароитда ҳужайранинг ўсишини тўхтатади. Иккинчидан, ўсимликдан ажратилган тўқима, ҳужайра ва айниқса протопластларни микроорганизмлар осонгина зарарлайди. Шунинг учун ажратилган орган, тўқима, ҳужайра ва протопластлар билан олиб бориладиган тажрибалар стерил хоналар, бокслар ёки ламинар-боксларда олиб борилади. Бокслар, асбоблар, идишлар, ўсимликлар, озиқа муҳитлари, пахта тиқинлар ва бошқа ишга керакли нарсалар ҳаммаси стерилланади.


Керакли жихозлар: 500-700 мл-ли кимёвий стаканлар (2 та), дистилланган сув учун бир литрли колба. Петри ликобчалари, буюм ойналар, скалпел, пинцет, игна, дока халтачалар (2 та), стерилизатор, натрий бикарбонатнинг 1%-ли эритмаси, Мурасиге-Скуга озиқа муҳитили пробиркалар, автоклав, қуритиш шкафи, совуқ стериллаш учун 0,15-0,45 мкм тешикли фильтрлар.


Ламинар-бокс стерилизацияси. Ламинарнинг иш олиб бориладиган ички юзаси 70%-ли спирт билан артилади. Сўнг ламинарга спиртовка, гугурт, 96% спиртли стакан, стерилланган идишлар, асбоблар ва стерилланган сувли колба жойланади. Меристемалар ажратишда ламинарга бинокуляр лупа ҳам қўйилади. Ишлашдан олдин 2 соат давомида ламинар бокс бактериоцид ультрабинафша лампаси билан нурлантирилади. Ишлашдан икки соат олдин ламинарнинг ички юзаси 70%-ли спирт билан яна артилади.
Иш бошлашдан аввал қўлларни яхшилаб совун билаи ювиб, спирт билан артилади ва стерилланган халат кийилади, оғизга стерил ниқоб тутилади.

Download 210 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling