Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент кимё технология институти биотехнология кафедраси


Download 210 Kb.
bet10/12
Sana24.04.2023
Hajmi210 Kb.
#1393523
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
лаборатория ген бакал

Ўсимлик материалларини стериллаш. Уруғлар, юқори меристемалар, ўсимликнинг турли қисмларидан олингаи тўқима бўлакларини стериллаш учун турли стерилловчи эритмалардан:
0,1% -ли сулеманинг эритмаси,
1%-ли бром эритмаси,
13 %-ли пергидроль,
3-6%-ли хлорамин, диопид,
10%-ли натрий гипохлориднинг сувдаги эритмаларидан -фойдаланилади.
Илдиз мевалар, туганаклар, ўсимликларнинг йўғон поялари совун ва ишқалагич билан оқар сувда яхшилаб ювилади, пўстлоғи шилинади, (илдизлар ва илдиз мевалар), дистилланган сувда чайилади ва абсолют спиртга бир неча секундга солиб олинади. Ўсимлик объектлари стериялангандан сўнг, стерилловчи моддалардан тозалаш учун дистилланган сувда кўп марта чайилиши керак. Айниқса бромидли сув билан ишлов берилган ўсимлик материалларини диққат билан ювиш керак чунки бромиднинг энг кам миқдори ҳам уруғларнинг ўсишини тўхтатиб қўяди. Бром буғи заҳарли бўлганлиги учун, бром билан стериллашда албатта тяга шкафларидан фойдаланиш керак. Бром эритмасида фақатгина макка уруғларини стериллашда фойдаланиш тавсия этилади, ловия, беда, кунгабоқар (пўчоғидан тозаланган) учун - пергидрол, помидор, қовоқ ва бошқалар учун -сулема ишлатилади. Бром ва сулема билан стериллаш вақти 10-15 дақиқани, пергидрол билан 30 дақиқани ташкил қилади. Меристемалар ва ўсимликларнинг ҳар хил қисмларидан олинган бўлаклари икки маротаба тезроқ стерилланади. Тукли уруғлар (чигит) юқори концентрацион сулфат кислотасид 5 дақиқага солинса яхши стерилланади. Пергидролдан уруғлар осонроқ ювилади (стерил сув 5-7 марта ўзгартирилганда). Сулемадан сўнг сув 5-6 марта ўзгартирилади. Бромдан сўнг сув 12 соат давомида, ювишинг бошида ҳар 30 дақиқада, сўнгра эса ҳар 3 соат давомида алмаштирилиб турилади. Антисептиклар билан ишлов бермасдан, помидор, олма, қовоқ, тамаки ва дуккаклилардан стерил уруғлар олиш мумкин. Етилиш даврида бу ўсимлик уруғлари гўштли, ёғочли ёки данакли қатламлар орасида жойлашган бўлади. Соғ ва зарарланмаган бу мевалар совунли сувда ва спиртда бир неча марта ювилади. Сўнг асептик шароитда бўлакларга бўлинади, стерил скалпел билан унинг ичидан уруғлар олинади ва стерил фильтр қоғози солинган Петри ликобчаларига солинади.

Download 210 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling