Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент архитектура қурилиш институти


Download 1.55 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/54
Sana05.05.2023
Hajmi1.55 Mb.
#1432294
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   54
Bog'liq
Боғловчи моддалар ва қурилиш материалларини тадқиқ этиш усуллари

1-бўлим. ФАНГА КИРИШ 
Ушбу фан қурилиш моддаларини текшириш усуллари, улар сифатига 
баҳо бериш, бетон ва йиғма-темир темир маҳсулотларининг сифатини 
оширишдаги масалаларни хал қилишда муҳим аҳамиятга эга. Текшириш 
давомида олинган маълумотлар конструкция ва махсулотларни 
мўлжалланиш соҳасига қараб ишлатиш, ҳамда ундан фойдаланиш 
мумкинлиги, шунингдек уларнинг сифатини яхшилашга имкон беради. Ушбу 
маълумотлардан ташқари моддаларни ишлатишда совуққа чидамлилиги, сув 
ўтказмаслиги, 
агрессив 
ташқи 
муҳит 
таъсирига 
чидамлилиги
(барқарорлиги)каби факторларга ҳам қаралади ва шулар асосида хулоса 
чиқарилади. Бироқ, бу ерда шуни айтиб ўтиш керакки, текширишнинг барча 
услублари етарли даражада бир хил ривожланган эмас. Масалан, бетоннинг 
мустахкамлигини текшириш усули давлат стандартида баён этилган. 
Емирилишга чидамлилигини текшириш усули эса давлат стандартига эга 
эмас. Хозирда қурилиш моддаларни хоссаларини текширишда ва назорат 
этишда фойдаланиладиган усулларни ишлаб чиқаришга хар доим хам татбиқ 
этиб бўлмайди. Амалда эса доимо қурилиш моддаларини асосий 
хусусиятларини текширишдаги стандарт ва ностандарт усуллар билан 
таништиради. 
Стандарт усулларни норма этиб белгиланган усуллардан четланмасдан 
ҳамда бирон-бир ўзгартириш киритмасдан қўллаш керак. Ностандарт 
усуллардан стандарт усуллар қурилиш моддаларини хусусиятини етарли 
даражада аниқ баҳолай олмаган холда фойдаланилади. Шуни айтиб ўтиш 
керакки, текширишда олинган аниқ, ишончли натижалар танланган усулга 
ҳам боғлиқ. 
Бетон ва йиғма-бетон конструкцияларини мустаҳкамлик хоссаларини 
маълум бўлган усуллари билан ўрганиш буюмларни хақиқий холати
тўғрисидаги саволга аниқ жавоб бермайди. Сифатини назорат қилувчи, 
бузувчи усуллар ҳамма буюмларни сифатини назоратини таъминлай 



олмайди. Шу муносабат билан қурилишда, йиғма-темир бетон 
конструкциялари ишлаб чиқаришда, иншоотларни холатларини аниқлашда 
сифатини назорат қилиш буюмларни бузмасдан аниқлаш усуллари 
қўлланмоқда. 

Download 1.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling