Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент архитектура қурилиш институти
Симоб ёрдамида ғовакларни аниқлаш усули
Download 1.55 Mb. Pdf ko'rish
|
Боғловчи моддалар ва қурилиш материалларини тадқиқ этиш усуллари
Симоб ёрдамида ғовакларни аниқлаш усули
Бу усул билан кўпроқ цемент тошидаги ғовакларни ўлчами аниқланади. Синовдан олдин намуналар вакуум қуритғичда қуритилади, сўнг дилатометрга жойлаштирилади. Ғовак ўлчовчидан ҳаво сиқиб чиқазилади ва у дозатирдан дилатометрга симоб юборилади. Вакум-сўрғич билан дилатометрда босим ўзгартирилади, ҳар доим капиляр бўйича симоб ҳажми ўзгарганини аниқланади. Босим ошган сари симоб ҳамма майда ғовакларни тўлдирилади. Ғовакларни диаметри қуйидаги формула бўйича аниқланади: gph D / cos - симобни сатхи зўриқиши (t=20 o C да = 47 дин/см); - хўлланиш бурчаги (силикатлар учун =145 0 ); р - симоб зичлиги = 13,54 г/см 3 ; q - оғирлик кучи тезлиги, см/с 2 Материалларни зичлиги-бу материални ҳажмий массаси ва уни ҳисоблаш учун материални оғирлигини m ва уни ҳажмини аниқлаш V (м 3 ) керак. Қурилиш материалларни аксарияти –ғовакли материаллар, яъни уларни ҳажмида қаттиқ моддадан ташқари ҳаво билан тўлган ғоваклар мавжуд. 14 Уларни зичлиги қаттиқ моддани зичлигидан анчагина паст. Шу сабабли қурилиш материаллар учун иккита хусусият аниқланади, ҳажмий ва ўртача зичлик. Хақиқий зичлик-материални қаттиқ моддасини физикавий доимий - уни ҳисоблаганда ғоваклар ва бўшлиқлар инобатга олинмайди. Ўртача зичлик m –уни ҳисоблаганда тўлиқ ҳажми (ғоваклар ва бўшлиқлар билан) ҳисобланади. Булардан ташқари сочилувчан зичлик мавжуд - у донадор материалларини (қум, шағал, цемент) массасини эгилган хажмига заррачалараро масофага нисбатидир. Материалларни ўртача ва сочилувчан зичлилигига унинг намлиги таъсир этади. Материалларни намлиги қанча катта бўлса, шунча унинг зичлиги баланд бўлади, чунки сув ғоваклардаги хаво ўрнини эгаллайди ва материалларнинг заррачалар юзасида адсорбцияланади. Масалан, оғир бетонни зичлиги табиий намликда ва қуруқ холатда аниқланади. Ўртача зичликни аниқлаш бу аниқлаш усули материал намунасининг геометрик шаклига боғлиқ: тўғри (куб, призма, цилиндр) нотўғри. Тўғри шаклдаги намуналарни ўртача зичлигини аниқлаш учун намуналар доимий массагача қуритилади. Ҳажмни аниқлаш учун штангенциркуль ёки металл чизғич ишлатилади. Агар намуна куб ёки призма шаклида бўлса, унда ҳар бир қирраси учта жойдан ўлчанади. Агар намуна цилиндр шаклида бўлса, унда d-диаметр, h-баландлиги ўлчанади ва формула бўйича аниқланади: 4 2 h d V бунда: - 3,14 ; d – диаметр, сантиметрда; h – баландлик, см. Намунанинг массасини ва ҳажмини билгач қуйидаги формула бўйича ўртача зичлик ҳисобланади. 15 V m Нотўғри шаклдаги намуналарнинг ўртача зичлигини гидростатик тортиш ёки хажм ўлчови асбоби билан аниқланади. Download 1.55 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling