Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети “бизнес” факультети «Маркетинг” кафедраси «Ҳимояга рухсат этилади»
-БОБ “ИПАК ЙЎЛИ БАНКИ” НИНГ ЯККАСАРОЙ ФИЛИАЛИДА
Download 1.45 Mb. Pdf ko'rish
|
xizmat korsatish sohasida marketing faoliyatini tashkil etish va
2-БОБ “ИПАК ЙЎЛИ БАНКИ” НИНГ ЯККАСАРОЙ ФИЛИАЛИДА
МАРКЕТИНГ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ҲОЛАТИ ТАҲЛИЛИ 2.1.“Ипак йўли банки” Яккасарой филиалининг ташкилий-иқтисодий тавсифи “Ипак йўли банки” Яккасарой филиали ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг банклар фаолиятига тааллуқли бўлган меъёрий ҳужжатларига, Банк Устави, Кенгаши ва Бошқаруви қарорларига ҳамда Низомга риоя қилган ҳолда олиб боради. Республика “Ипак йўли банки” Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган “Ипак йўли банки”ининг филиаллари устидан раҳбарликни амалга оширади. Банк юридик шахс мақомига эга. “Ипак йўли банки” Яккасарой филиали юридик ва жисмоний шахсларга банк хизматларини кўрсатиш, ҳамда Филиллар томонидан Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунлар ва Банкнинг фармойишларини бажарилишини назорат қилишдан иборат. Банк ўз фаолияти учун ажратилган маблағ ва мол-мулкни Низомда белгиланган ваколатлар доирасида тасарруф этади ва мажбуриятларни ўз зиммасига олиб, хўжалик фаолиятини юритади. Банк ўз мажбуриятлари бўйича ва Вилоят филиали мажбуриятлари бўйича жавобгардир. Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки суд органларида давогар ва жавобгар сифатида қатнашиш ҳуқуқига эга. Банк акциялар ва бошқа қимматбаҳо қоғозларини тарқатиш, расмийлаштириш, ҳамда сотиш бўйича жавобгардир. Банк корхона ва ташкилотларга, уларнинг мулкчилик шаклидан қатъий назар кредит, ҳисоб-китоб ва касса хизматларини кўрсатади. Банк кредитлаш, молиялаш, ҳисоб-китоб, касса хизмати, бюджет ижроси ва бошқа хизматларини кўрсатиш орқали мижозларнинг хўжалик юритишига фаол ёрдам беради. Банк ўз балансига, унинг ва Банк номи, ҳамда аломати тушган муҳр, штампларт ва банкларига эга. Банкнинг кредит ресурлари қуйидагилар ҳисобига шаклланади: - жалб қилинган ресурслардан; - Банк томонидан белгиланган миқдорларга асосан, банк ихтиёрида қоладиган фондларга ажратмалар ва фойдадан; - Банк томонидан ажратиладиган ресурлардан; - Банк тақсимланмаган фойдасидан. Банк кредитлашнинг лимити ва мавжуд кредит ресурслари доирасида кредитлашни амалга оширади. Банкнинг бўш кредит ресурслари Банкнинг қарорига биноан тўлов асосида, Банк ичида қайта тақсимланиши мумкин. Банк томонидан кредит ресурсларини бошқа тижорат банкларига тўлов асосида жойлаштириш, 39 Банкнинг рухсати билан амалга оширилади. Банк филиалларига мустақил равишда тўлов асосида маблағларни қайта тақсимлаш ҳуқуқига эга. Банк филиалларининг кредит ресурсларидан фойдаланишини амалдаги қонунчиликда ўрнатилган тартибда назорат қилади. Банк омонатчилар манфаатини ҳимоялаш ва Банкнинг молияий барқарорлигини таъминлаш мақсадида ва ҳар доим ўз ва Филиалларининг мажбуриятларини вақтида ва тўла бажаради. Банк мижозлар операциялари, ҳисобварақлари ва омонатлари, ҳамда вакилларига доир маълумотларни сир сақлашга ва ўз вақтида ҳисоб- китобларни амалга оширишга кафолат беради. Барча филиали ходимлари мижозлар операциялари, ҳисобварақлари ва омонатлари, ҳамда вакилларига доир маълумотларини сир сақлашди. Банк юридик шахслар ва бошқа ташкилотларнинг операциялари, ҳамда ҳисобварақларига доир маълумотномаларни ана шу ташкилотларнинг ўзига, прокурорга, судларга, жиноий иш қўзғатилган бўлса суриштирув ва тергов органларига беришга ҳақли. Жисмоний шахсларнинг ҳисобварақалари ва омонатларига доир маълумотномаларни мижозларнинг ўзига ва уларнинг қонуний вакилларига; мижозларнинг ҳисобварақлари ва омонатларида турган пул маблағлари ҳамда бошқа қимматбаҳо нарсалар хатланиши, уларга ундирув қаратилиши ёки мол-мулк мусодара этилиши мумкин бўлган ҳолларда юритилаётган ишлар бўйича судлар, суриштирув ва тергов органларига берилади. Ҳисобварақлар ва омонатнинг эгалари вафот этганда ушбу ҳисобварақлар ҳамда омонатга доир маълумотлар мазкур ҳисобварақ ёки омонат эгаси банкка топширган васиятномасида кўрсатган шахсларга, вафот этган омонатчиларнинг жамғармаларига доир мерос ишларини юритаётган давлат нотариал идораларига, чет эл фуқароларининг ҳисобварақларига доир маълумотномалар эса чет эл консуллик муассасаларига берилади. Банк ўз мижозлари бўлган корхоналарнинг операциялари тўғрисида зарур маълумотларни, улар солиқ тўловларини тўлиқ ва тўғри тўлаётганликларини назорат қилиш учун солиқ органларининг сўровига биноан тақдим этади. Банк ўз мижозларига ҳисоб, кредит ва бошқа Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан Банкка берилган лицензияда рухсат этилган банк хизматларини кўрсатади. Банк ўз фаолиятида қуйидаги банк операцияларини амалга оширади: - омонатларни жалб қилиш; - кредитларнинг қайтарилиши, фоизлилиги ва муддатлилиги шарти билан ўз маблағлари ва жалб этилган маблағлар ҳисобидан кредитлар бериш; - маблағ эгаси ёки маблағни тасарруф этувчи билан тузилган шартномага биноан пул маблағларини бошқариш; - пул маблағлари, векселлар, тўлов ва ҳисоб-китоб ҳужжатларини инкассо қилиш; - учинчи шахслар номидан мажбуриятларнинг бажарилишини назарда тутувчи кафолатлар бериш; 40 - учинчи шахслардан мажбуриятларнинг бажарилишини талаб қилиш ҳуқуқини олиш; - банк фаолияти юзасидан маслаҳат ва ахборот хизмати кўрсатиш; - жисмоний ва юридик шахсларга хужжатлар ва бошқа бойликларни сақлаш учун махсус бинолар ёки улар ичидаги пўлат сандиқларниижарага бериш; - молиявий лизинг; - халқаро банк амалиётига мувофиқ лицензияда махсус кўрсатилган бошқа операциялар. Банк чет эл валютасида операцияларни амалга ошириши мумкин. Банк ва мижозлар ўртасидаги муносабатлар, шартномалар асосида, уларнинг ўаро мажбуриятлари ва жавобгарликларини белгиловчи тенг ҳуқуқлилик, ҳамда манфаатдор ҳамкорлик тамойиллари асосида амалга оширилади. Банк қуйидаги ҳуқуқларга эга: - ходимларни ишга қабул қилиш ва бўшатиш; - Филиаллардан ва мижозлардан бухгалтерия хисоботи ва балансини, ҳамда бошқа зарур маълумотларни олиш; - хисоботлар етарли даражада бўлмаганлиги ёки бухгалтерлик хисоботларининг нотўғри олиб борилаётганлиги аниқланганда, кредит шартномада белгиланган мажбуриятлар бузилган холатларда, кредитлашни тўхтатиш ва берилган кредитларни муддатидан олдин ундириб олиш; - қарздор олувчининг гаровга қўйилган мулки таъминотини текшириш; - кредитларни ўз вақтида тўлаш мажбуриятларини бажармаётган қарздорларни тўловга қобилиятсиз деб эълон қилиш ва бу ҳақда матбуотда хабар бериши мумкин, ҳамда бундай қарздорларни банкрот деб топишни сўраб, хўжалик судида, даъво қўзғатиш; - Филиаллар фаолияти устидан назорат қилиш, Банкка жамланган ҳолда тақдим этиш учун филиаллардан ҳисоботлар ва уларнинг фаолиятига доир бошқа маълумотларини талаб қилиб олиш. Банк молиявий-хўжалик фаолиятини, жорий молиявий йил учун Банк Кенгаши томонидан жорий йил учун тасдиқланган бизнес-режа доирасида амалга оширади. Банк даромадининг қуйи чегараси ва харажат қисмининг юқори чегараси бизнес режанинг аниқ бандларида акс эттирилади. Банкнинг тижорат фаолиятидаги асосий кўрсаткичи фойда бўлиб, у Банк ва филиллари фаолиятини умумловчи самара кўрсаткичи, ҳамда Шаҳар филиали фаолиятини мустаҳкамлаш ва ривожлантиришнинг асосий манбасидир. Банкнинг фойдаси барча фаолиятдан олинган даромадлардан, операцион ва моддий сарф харажатлар, шу жумладан меҳнат ҳақи харажатлари чегирилгандан сўнг шаклланади. Банк асосий даромадларни олади: - берилган кредитлардан фоиз кўринишида; - воситачилик тўловларидан; - консалтинг хизмати тўловларидан; 41 - бошқа банк операцияларидан даромадлар. - Харажатларнинг асосий турлари: - маъмурий-хўжалик харажатлари; - қўриқлаш учун харажатлар; - жалб қилинган ресурслар ва нқд пул инкассацияси учун тўловлар; - Банкдаги ҳисобварақ ва депозитлардаги қолдиқ маблағлар учун фоиз тўловлар; - Бошқа ташкилотлар ва ҳисоблаш марказлари хизматлари ҳамда бошқа ҳаражатлар учун тўловлар. Маъмурий-хўжалик мақсадлари учун харажатлар сметада белгиланган меъёр доирасида амалга ошрилади. Банк олинган фойдадан маълум улушини Банк Кенгаши томонидан тасдиқланган тартибга кўра Банк фондларига ўтказади, қолган маблағлар Банк ва Филилларни ривожлантириш учун умумий захиралар фонди ҳисобига йўналтирилади. Банк фаолиятини бевосита бошқариш, бошқарувчи томонидан амалга оширилади ва у Банк олдидаги вазифаларни бажарилиши учун шахсий жавобгарликни олиб боради. Банк бошқарувчиси Низом асосида ва ўига берилган ваколатлар доирасида Банк номидан қуйидаги, вазифаларни амалга оширади: - Банк Акциядорлари йиғилиши, Кенгаши ва Бошқаруи қарорлари асосида, Банк ва филилларнинг фаолиятига тааллуқли буйруқ ва фармойишлар чиқариш; - ўзига берилган ваколатлар доирасида, Банк ва филиалларнинг маблағлари ва мулкини тасарруф этиш; - Филилларнинг фаолиятини назорат қилишни ташкил қилиш; - Банкка тасдиқлатиш учун Филиалларнинг раҳбарлик лавозимларига номзодларни тақдим этиш; - барча ташкилот, корхона ва муассасаларда Банк номидан иш тутиш, шартномалар тузиш ва ишончномалар бериш; - Банк томонидан тасдиқланган штатлар жадвалига мувофиқ Банк ходимларини лавозимга тайинлаш, ишдан бўшатиш, мукофотлаш ва жазолаш; - Муассаса, ташкилот, корхона ва фуқароларга, талаб ва даволарни билдириш ҳақида қарор қабул қилиш. Банкда ҳисоб, ҳисобоот ва хужжатларнинг юритилиши Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг ягона тартибдаги йўриқномалари ва Банк фармойишларига мувофиқ амалга оширилади. Банк ва филиалларнинг фаолият натижалари, уларнинг ойлик, чорак ва йиллик балансларида, даромад ва харажатлар, ҳамда йиллик ҳисоботида акс топиб, белгиланган вақтда ва тўла ҳажмда Банкка, ҳамда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг ҳудудий Бош Бошқармасига, шу жумладан қонунчиликда белгиланган тартибда бошқа инстанцияларга ҳам тақдим этилади. Банкнинг операцион йили 1 январдан бошланиб, 31 декабрда тугайди. 42 Ҳисоб ва ҳисобот қоидаларига риоя қилиниши, бойликларнинг сақланиши, баланс ликвидлигига ва амалдаги қонунчиликка риоя қилиниши масалалари бўйича. Банкнинг фаолиятини текшириш Тафтиш комиссияси, Банкнинг ички аудит хизмати ва Банкнинг бошқармалари томонидан амалга оширилади. Банк фаолиятини назорат қилиш, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан ўрнатилган тартибда амалга оширилади. Битирув малакавий ишнинг кейинги параграфида “Ипак йўли банки” Яккасарой филиалида маркетинг фаолиятини ташкил этиш ҳолати таҳлил қилинади. Download 1.45 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling