Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети “бизнес” факультети «Маркетинг” кафедраси «Ҳимояга рухсат этилади»


Download 1.45 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/30
Sana09.06.2023
Hajmi1.45 Mb.
#1469295
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   30
Bog'liq
xizmat korsatish sohasida marketing faoliyatini tashkil etish va

Биринчи боб бўйича хулоса 
 Иқтисодиётни мадернизациялаш шароитида хизмат кўрсатиш соҳасида 
маркетинг фаолиятини ташкил этишнинг назарий ва илмий-услубий 
асосларибўйича қуйидаги хулосаларга келинди:
Хизматлар соҳасининг иқтисодий роли ғоят муҳим ҳисобланади. 
Хизматлар соҳаси - ижтимоий ишлаб чиқариш тизимида функционал 
вазифаси аҳолига хизматлар ва маънавий неъматларни ишлаб чиқаришдан 
иборат бўлган тармоқлар, тармоқ буғинлари ва фаолият турларининг 
мажмуасидир.
Кристофер Лавлок хизматлар таърифини бериш бўйича қуйидаги икки 
ёндошувни таклиф этади:
- хизматлар – бир томон томон томонидан иккинчи томонга таклиф 
этиладиган харакат ёки жараёндир.Ушбу жараённи амалга оширишда физик 
объектлар (товарлар) иштирок этишига қарамасдан, у ҳис қилиб бўлмаслик 
характерига эга ва бунда бирор-бир нарсага эгалик қилишга олиб келмайди. 


36 
-хизматлар – иқтисодий фаолият тури бўлиб, қимматдорликлар яратади ва 
аниқ вақт ва аниқ жойда хизматларни олишга қаратилган ҳис қилиб 
бўладиган 
ва 
ҳис 
қилиб 
бўлмайдиган 
харакатлар 
натижасида 
истеъмолчиларга маълум бир устунликларни таъминлайди 
Маркетологлар орасида Ф.Котлер томонидан таклиф этилган 
хизматларнинг таърифи оммабоп бўлиб бормокда : «Хизмат - хар қандай 
чора-тадбир ёки фойда бўлиб, бунда бир томон иккинчи томонга ҳис қилиб 
бўлмайдиган нарсани таклиф этади ва бу ҳолат таклиф қилинаётган нарсага 
эгалик қилишга олиб келмайди» 
Хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантириш дастурида 
белгиланган чора-тадбирларни амалга ошириш натижасида хизмат кўрсатиш 
хажми 2010 йилда 31,8 триллион сўмни ташкил этди, 2009 йилга нисбатан 
эса 113,4 фоиз ўсишга эришилди. 2011 йилда хизмат кўрсатиш ҳажми 13,2 
фоизга ўсди ва 41083 миллиард сўмни ташкил этди. Йил якунлари бўйича 
хизматларни диверсификация қилиш ва уларни давлат томонидан қўллаб-
қувватлаш натижасида хизматлар соҳасида ўсишга эришилди ва 2011 йилда 
унинг улуши ЯИМнинг 50,5 фоизини ташкил этди, 2010 йилда бу кўрсаткич 
49 фоизни ташкил этган эди.
Хизмат кўрсатиш соҳасида қўшимча иш ўринларини ташкил этиш учун 
зарур шароитлар яратилмоқда ва 2011 филда 248 мингта иш ўрини ташкил 
этиш башорат қилинган бўлса, йил якунига келиб 254 мингдан ортиқ иш 
ўрини яратилди. 
2011 йилда эса 3507,5 миллиард сўмлик молия хизматлари кўрсатилган 
бўлиб, бу борада 118,6 фоиз ўсишга эришилди. Молия хизматларини 
кенгайтиришда 
асосий 
ўринни 
замонавий 
халқаро 
стандарт 
ва 
технологиялардан фойдаланиладиган миллий тўлов тизими эгалламоқда. 
2011 йилда тегишли хизматларга пластик карточкаларни тадбиқ этиш ва 
нақд пулсиз пул айланмаларини кенгайтиришга йўналтирилган комплекс 
чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича ишлар давом эттирилди. Нақд 
пулсиз пул айланмалари учун 8,5 миллионта пластик карточка 
фаоллаштирилди. 2011 йил якунига кўра, 115,5 мингта терминал ишга 
туширилди ва уларнинг пул айланмаси 8 триллион сўмни ташкил этди. 
Банкларнинг кредит қўйилмалари 20 фоиздан ортиқ ўсишига эришилди 
ва уларнинг умумий ҳажми 13,8 триллион сўмни ташкил этди, жумладан, 
истеъмол кредити 15 фоизга ўсди ва 0,7 миллиард сўмни ташкил этди. 
Хизмат кўрсатиш соҳасида тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга 280
миллиард сўм маблағ ажратилди.
Банк маҳсулотлари ва хизматларидан фойдаланиш муаммоларини ечиш 
бўйича мамлакатимизнинг узоқ туманларида қўшимча банк инфратузилмаси 
ташкил этилди. 2011 йил якунларига, кўра мини банклар сонинг ўсиши 
кузатилди ва улар 2 мингдан ортиб кетди. Шунингдек, 1,9 минг дона 
жамғарма кассаси ишга туширилди. 
Банк маркетингининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат: 
банклар учун алоҳида қизиқиш уйғотадиган капитал бозоридаги талабларни 
ва унинг алоҳида сегментларини ўрганиш; фоизлар сиёсатини таҳлил қилиш; 


37 
реклама; банк пассивлари ва активларини кенгайтириш; банк фаолиятини 
режалаштириш тизимини ишлаб чиқиш; ходимларни бошқариш; мижозларга 
хизмат қилишни ташкил этиш. Банк маҳсулоти актив ва пассив амалиётлар 
бўйича банк хизматлари мажмуини назарда тутади.
Банк маҳсулоти – бу аниқ банк ҳужжати, у банк томонидан мижозга 
хизмат кўрсатиш ва операциялар ўтказиш учун ишлаб чиқилади. Бу вексель, 
чек, банк фоизли депозити, ҳар қандай сертификат ва бошқалар бўлиши 
мумкин.
Маркетингда банк маҳсулоти ва хизматларининг бозордаги ҳаётийлик 
даврининг тўртта босқичини ажратиш мумкин: жорий қилиш, ўсиш, етилиш 
ва пасайиш. 
Жорий қилиш – хизматни сотиш ҳажмини секинлик билан ошириш, у 
бозорга энди кириб харидорлар эътиборига тушаётган даврдир. Ўсиш – 
истеъмолчилар томонидан хизмат тез тан олиниши даврида даромадни 
аҳамиятли ошириш. Етилиш – сотув ҳажми ўсиш суръати секинлашиш 
даврида, хизмат катта гуруҳ харидорлар томонидан тан олинган. Даромад 
барқарорлашади ёки рақобатчиларга ҳужум қилишни акс эттириш мақсадида 
ўтказиладиган маркетинг тадбирлари харажатлари ўсиши ҳисобидан пасая 
бошлайди. Пасайиш – хизматни сотиш ҳажми пасайиш ва даромад камайиш 
даври.


38 

Download 1.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling