Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети “бизнес” факультети «Маркетинг” кафедраси «Ҳимояга рухсат этилади»


Download 1.45 Mb.
Pdf ko'rish
bet22/30
Sana09.06.2023
Hajmi1.45 Mb.
#1469295
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   30
Bog'liq
xizmat korsatish sohasida marketing faoliyatini tashkil etish va

 
Иккинчи боб бўйича хулоса 
“Ипак йўли банки”нинг Яккасарой филиалида маркетинг хизматини 
ташкил этиш ва ундан фойдаланиш ҳолатини таҳлил қилиш натижасида 
қуйидаги хулосаларга келинди: 
“Ипак йўли банки”нинг Яккасарой филиалидли ўз фаолиятини 
Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига, Ўзбекистон Республикаси 
Марказий банкининг банклар фаолиятига тааллуқли бўлган меъёрий 
ҳужжатларига, Банк Устави, Кенгаши ва Бошқаруви қарорларига ҳамда 
Низомга риоя қилган ҳолда олиб боради. 
“Ипак йўли банки”нинг Яккасарой филиали Ўзбекистон Республикаси 
“Ипак йўли банки”нинг алоҳида таркибий бўлинмаси ҳисобланади. У 
Тошкент шахри Яккасарой туманида жойлашган. “Ипак йўли банки”нинг 
Яккасарой филиали юридик шахс мақомига эга эмас. “Ипак йўли банки”нинг 
Яккасарой филиали фаолиятини юритиш учун республика “Ипак йўли 
банки” унга зарур маблағлар ва бошқа мол-мулк билан таъминлайди, ҳамда 
тегишли ваколатларни беради. 
“Ипак йўли банки”нинг Яккасарой филиали фаолияти юридик ва 
жисмоний шахсларга банк хизматларини кўрсатиш, ҳамда филиаллар 


58 
томонидан Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунлар ва Банкнинг 
фармойишларини бажарилишини таъминлашдан иборат. 
“Ипак йўли банки”нинг Яккасарой филиали ҳисобот санасига 
иқтисодиётнинг турли тармоқларида фаолият юритувчи жами 918та 
мижозларга сифатли, малакали банк хизматлари кўрсатиб келинган. Ўз нав-
батида ушбу мижозлар саноат соҳасида 64та, транспорт соҳасида 23та, алоқа 
соҳасида 6та, қурилиш соҳасида 46та, савдо ва умумовқатланиш соҳасида 
310та хизмат кўрсатиш соҳасида 52 та, бошқа соҳаларда 197тадан иборат, 
264та якка тартибдаги тадбиркорлардан ҳамда 654та юридик шахс мақомига 
эга бўлган хўжалик фаолиятини юритувчи субъектлардан ташкил топган. 
Ушбу мижозларга банк филиали томонидан кўрсатилган банк 
хизматлари эвазига жами 4103955.34 минг сўмга жумладан, якка тартибдаги 
тадбиркорлардан 14 79201 минг сўмга, юридик шахс мақомига эга бўлган 
хўжалик фаолиятини юритувчи субъектлардан 3 278 45787 минг сўмга ҳамда 
жисмоний шахслардан 810 70545 минг сўм даромад олинган.
Банк хизматлари бозорининг нисбатан янги сегменти бўлган халқаро 
пул ўтказмалари амалиётларининг ҳажмлари ҳам муттасил равишда 
кенгайтириб борилмоқда. Бунда асосий эътибор ахолига сифатли хизмат 
қилиш мақсадида халқаро пул ўтказиш тизимлари билан ҳамкорликни янада 
кенгайтириш масалаларига қаратилмоқда. Хозирги вақтда филиал ҳамда 
филиалга қарашли бўлган минибанкларда “BLIZKO”, “Western Union”, 
“UNISTRIM” ва “БЫСТРАЯ ПОЧТА” халқаро пул ўтказиш тизимлари 
орқали ахолига хизматлар кўрсатиш йўлга қўйилган. Шу ўринда ҳисобот 
санасига халқаро пул ўтказмаларининг ўзидан қарийб 12 73120 минг сўм 
даромад олинган.
Банкда нақд пул тушумларини кўпайтириш мақсадида аҳоли гавжум 
жойларида электрон тўловлар тизими орқали коммунал ва бошқа тўловлар 
йиғиш шахобчалари очилиши устида ишлар олиб борилди. 2011 йил холатига 
очилган пайнет шахобчалар сони 6 тани ташкил қилди. 2011 йил якуни 
бўйича пайнетлар ва ўз тўловлардан нақд ва терминаллар орқали тушган 
тушум 69,0 млн сўмни ташкил қилди. 
Банк бўйича 2011 йил ҳолатига нақд пул тушумига эга хўжалик 
субъектларига хизмат кўрсатадиган 93 та хўжалик субъектлари мавжуд.
2011 йил ҳолатига бу кўрсатгич 107 тани ташкил этган эди. Корхона ва 
ташкилотларнинг барчаси билан 3 томонлама инкассация хизмати учун 
шартномалар тузилган.


59 

Download 1.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling