Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети “бизнес” факультети «Маркетинг” кафедраси «Ҳимояга рухсат этилади»


Download 1.45 Mb.
Pdf ko'rish
bet25/30
Sana09.06.2023
Hajmi1.45 Mb.
#1469295
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   30
Bog'liq
xizmat korsatish sohasida marketing faoliyatini tashkil etish va

 
 


69 
Учинчи боб бўйича хулоса 
“Ипак йўли банки”нинг Яккасарой филиали маркетинг хизматидан 
фойдаланишни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш бўйича 
қуйидаги хулосаларга келинди: 
Мамлакатимиз 
банклари 
томонидан 
банк 
хизматларининг 
ривожланишида жаҳон тажрибасидан фойдаланиш муҳим омил бўлиб 
ҳисобланади. Шу муносабат билан қуйидаги ҳолатларга аҳамият бериш 
лозим. Чет эл тажрибасидан фойдаланиш самарадорлиги, мамлакатимиз 
банкларининг жаҳон клиринг тўлов системаси доирасида ҳисоб-китобларни 
ўтказиш замонавий шартларига мослашиши, мижозларнинг ташқи иқтисодий 
фаолиятига хизмат кўрсатганда хатарларни бошқариш, электрон банк 
хизматларини ташкил этишда Интернетдан фойдаланиш, инвестицион банк 
хизматларини ривожлантириш, хусусан, корпоратив молия соҳасида 
активларни кўпайтириш ва бошқариш.
Мамлакатимиз банкларига чет эл тажрибасини банк ва мижоз учун 
мақбул шаклида ишлаб чиқиш, босқичма-босқич тартибда уларни амалга 
ошириш, ҳар бир босқичда хатарни ажратиш ва баҳолашни тадбиқ этиш 
лозим. 
Бу 
амалиётлар 
структурасини 
комплекс 
таҳлил 
этиш, 
контрагентларнинг кредит, валюта ва тўлов хатарини ҳамда харажатларни 
камайтириш имкониятини беради.
Банк хизматлари жаҳон тажрибасидан фойдаланиш, республикамиз 
банклари учун сегментацияланган ёндошишни қўллаганда ва корпоратив 
мижозлар билан ишлашда, экспортга йўналтирилган корпорацияларга ва 
бошқа мижозларга хизмат кўрсатишда мослаштирилган ҳолда зарур. 
Тажрибани жалб этишнинг муваффақиятли бўлиши банк хизматларининг 
сифатига боғлиқ ва “банк хизматлари – ҳисоб рақамлари бўйича айланмалар 
– у билан боғлиқ хизматлар” тамойилига асосланган. Жаҳон тажрибасидан 
фойдаланишда, ташқи иқтисодий фаолият хатарларни бошқариш муҳим омил 
ҳисобланади, бунинг учун хатарлар ҳисоб-китоби жадвалини ишлаб чиқиш 
лозим. 
Маркетингни бошқаришни ташкил этиш ва дастлабки ривожланиш 
даврида Республикамиз тижорат банклари маркетингни бошқариш асосий 
усуллари банк хусусиятларини ва ихтисосини ҳисобга олмаган ҳолда филиал 
тармоқларини кенгайтириш, хизматлар стнадарт тўпламини тақдим этиш, 
ўртача тарифларга мосланган нархни шакллантириш стратегиясини амалга 
оширишдан иборат бўлди.
Банк хизматлари бозорини ялпи тадқиқ этиш ўз имкониятларини аниқ-
лаш ва стратегик маҳсулотларни сотиш банкка унинг фаолияти учун энг 
мақбул бўлган сотув бозорларини танлаб олиш имкониятини беради.
Дастурлар ишлаб чиқишдан кўзда тутилган мақсад – банкка ўз 
хизматини сотиш учун бозорни забт этиш борасида муайян тадбирларни 
ўтказишни тавсия этишдан иборатдир. 
Маркетинг фаолияти дастурида банк маркетинг хизматининг ютуқлари, 
муваффақиятлари жамланган ҳолда аниқланади, улар ишининг асосий 
натижаси тавсифланади. Агар банк раҳбарияти дастур асосида турган асосий 


70 
маҳсулотлар мазмунини маъқулласа ва бу дастурни ижро учун қабул қилса, у 
банк умумий иш режасининг таркибий бир қисми бўлиб қолади. Ушбу 
батафсил режа мажбурий деб тан олинади ва банкнинг кйинги фаолияти уни 
амалга оширишга бўйсундирилади. Маркетинг дастури банк фаолиятини 
батафсил режаси, пойдевори бўлиб хизмат қилиши лозим.
Шундай қилиб, банкнинг маркетинг дастури – бу маркетинг 
тадқиқотлари асосида тузилган стратегик режадир. Унда истиқболда амалга 
ошириладиган нарх-наво, сотув ва товар ишлаб чиқариш фаолиятига 
тааллуқли бўлган ҳамда унинг келгусидаги тавсиялар ўз аксини топади. 
“Ипак йўли банки”нинг Яккасарой филиали ривожланишининг асос-
ларидан бири бўлган маркетинг дастури ва стратегия режалари қуйидаги 
изчилликда ишлаб чиқилади: 
 биринчидан, банк стратегияси мақсадлари ва вазифалари аниқланади; 
 иккинчидан, реал шароитлар таҳлили ва истиқболи асосида баъзи ўта 
муҳим кўрсаткичларга эришиш даражаси аниқланади; 
учинчидан, бошқарув сиёсатининг турлари ишлаб чиқилади. У ўз 
навбатида банк тараққиётининг кутилган ва реал даражаси ўртасидаги 
фарқни энг кам даражага келтиради. 

Download 1.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling