8
Битирув малакавий ишининг вазифалари. Битирув
малакавий
ишининг олдига қўйилган мақсадга эришиш учун қуйидаги вазифалар
белгилаб олинди ва ҳал этилди:
- хизмат кўрсатиш соҳасида маркетинг
фаолиятини ташкил этишнинг
назарий асослари ўрганилди;
- хизмат кўрсатиш соҳасида маркетинг фаолиятини ташкил этишнинг
илмий-услубий асослари татқиқ этилди;
-банк хизматлари соҳасида маркетинг
фаолиятини шакллантириш ва
ривожлантиришнинг ўзига хос хусусиятлари кўрсатиб берилди;
- “Ипак йўли банки”нинг Яккасарой филиали фаолиятига ташкилий-
иқтисодий тавсифнома берилди;
-“Ипак йўли банки” нинг Яккасарой филиалида маркетинг фаолиятини
ташкил этиш ҳолати таҳлил қилинди;
- “Ипак йўли банки”нинг Яккасарой
филиалида маркетинг тамойил-
ларидан фойдаланиш самарадорлиги баҳоланди;
- “Ипак йўли банки”нинг Яккасарой филиалида маркетинг фаолиятини
такомиллаштиришнинг асосий йўналишлари ва самарадорлигини ошириш
йўллари кўрсатиб берилди;
- хизматлар соҳасида, хусусан, банк хизматлари соҳасида
маркетинг
фаолиятини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилди.
Тадқиқот объекти сифатида “Ипак йўли банки” Яккасарой филиали
танланган.
Тадқиқот предмети бўлиб, тижорат банкларининг хизматлари бозорида
маркетинг фаолияти ва унда содир бўладиган иқтисодий
муносабатлар
ҳисобланади.
Тадқиқот усуллари. Тадқиқот жараёнида иқтисодий-статистик таҳлил,
эксперт баҳолаш, сегментлаш, сўровнома ва ахборот тўплаш,
тизимли
ёндашув, эконометрик моделлаштириш, илмий абстракция ва бошқа
усуллардан кенг фойдаланилган.
Do'stlaringiz bilan baham: