Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат юридик институти
-§. Айрим турдаги меҳнат шартномалари тузишнинг
Download 2.8 Kb. Pdf ko'rish
|
Y.TURSUNOV. MEHNAT HUQUQI
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1. Ўриндошлик бўйича меҳнат шартномаси
4-§. Айрим турдаги меҳнат шартномалари тузишнинг
ўзига хос жиҳатлари Айрим вазифаларда ишлаш учун муайян тоифаларга мансуб бўлган хо- димлар билан тузиладиган меҳнат шартномалари, шунингдек меҳнат шарт- номаларининг бошқа баъзи турлари ўзига хос хусусиятларга эга бўлиб, бу ху- сусиятларни билиш ва тўғри ҳисобга олиш, уларга тааллуқли бўлган қонун- чилик талабларининг эътиборга олиниши меҳнат муносабатлари борасида қонунийликни таъминлашга, ходимлар ҳуқуқ ва манфаатларини самарали тарзда ҳимоя қилишга хизмат қилади. Ана шундай ўзига хос хусусиятларга эга бўлган меҳнат шартномалари қато- рига ўриндошлар, уйда ишловчилар, танлов ёки сайлов асосида ўз вазифасига 52 Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 1998 йил 29 январда 402-тартиб рақами билан давлат рўйхатига олинган «Меҳнат дафтарчаларини юритиш тартиби тўғрисида»ги Йўриқнома, (унга 2001 йил 19 майда 402-2 тартиб рақами билан ўзгартириш ва қўшимчалар ки- ритилган. тайинланадиган шахслар, муқобил хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчилар, уй хизматчилари билан тузиладиган шартномаларни киритиш мумкин. 1. Ўриндошлик бўйича меҳнат шартномаси Ўриндошлик ходимнинг асосий иш вақтидан бўш бўлган вақтида алоҳида меҳнат шартномасига кўра меҳнат фаолияти бўлиб, у Меҳнат Кодекси билан ҳамда 1989 йил 9 мартда тасдиқланган (1990 йил 15 августдаги ўзгартиришлар билан) «Ўриндошлик бўйича ишлаш шартлари тўғрисида»ги Низом билан тартибга соли- нади 53 . Ходимларга уларнинг асосий иш жараёнидан ташқари бир корхона, муасса- са, ташкилотларда ўриндошлик бўйича ишлашга рухсат этилади. Ўриндошлик бўйича ишлаш учун асосий иш жойидаги маъмурият ва касаба уюшмаси қўмита- сининг розилиги талаб этилмайди, аммо солиқларни тўғри ушлаш мақсадида асосий иш жойидан маълумотнома талаб этилади. Ўриндошлик бўйича ишга кираётган ходим паспортини, махсус билим, малака талаб этиладиган ишларга қабул қилинаётганда маълумоти ҳақидаги тегишли ҳужжат, қонунда махсус кўзда тутилган ҳолларда тиббий кўрикдан ўтганлиги ва топширилаётган ишга яроқлилиги ҳақидаги тиббий маълумот- нома тақдим этгач, ёзма меҳнат шартномаси тузилади. Корхона, муассаса, ташкилотларнинг иш берувчилари ўз ходимларининг ўриндошлик бўйича ишлашларини чеклаб қўйишлари мумкин. Бунда ходим саломатлиги, ишлаб чиқаришнинг хавфсизлиги, ходимнинг 18 ёшга тўлмаганлиги, ҳомиладорлиги ва бошқалар эътиборга олиниши мумкин. Ўриндошлик бўйича иш тўғрисидаги маълумотлар ходимнинг илтимоси- га кўра асосий иш жойидаги маъмурият томонидан унинг меҳнат дафтарчаси- га ёзиб қўйилади. Қонунда махсус кўрсатиб қўйилган ҳоллардан ташқари, ай- ни бир вақтда икки жойда раҳбарлик лавозимида ўриндошлик асосида ишлашга йўл қўйилмайди. Ходимларнинг айрим тоифалари учун ўриндошлик бўйича ишлашнинг ўзига хос хусусиятлари белгилаб қўйилган (мактаб муаллимлари, тиббиёт хо- димлари, концертмейстрлар, маданият ходимлари ва бошқалар). Ўриндошлик бўйича ишлаётган шахс ўрнига доимий ходимни ишга қабул қилиниши муно- сабати билан ўриндошлик вазифасидан бўшатиб юборилиши мумкин. Download 2.8 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling