Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат юридик институти
-§. Ишга қабул қилишда дастлабки синовни қўллаш
Download 2.8 Kb. Pdf ko'rish
|
Y.TURSUNOV. MEHNAT HUQUQI
2-§. Ишга қабул қилишда дастлабки синовни қўллаш
Меҳнат шартнома муносабатлари унинг иштирокчиларининг эркин ва тенг эканликларига асосланади. Шунга кўра улар ўзаро муносабатларини бир- бирларини яқиндан ўрганиш, синаб кўриш, маъқул келганда давом эттириш асосига қурилишлари мумкин. Меҳнат Кодексининг 84-моддасида айтилиши- ча: «Меҳнат шартномаси қуйидаги мақсадда дастлабки синов шарти билан тузилиши мумкин: ходимнинг топширилаётган ишга лаёқатлилигини текшириб кўриш; ходим меҳнат шартномасида шартлашилган ишни давом эттиришнинг мақсадга мувофиқлиги ҳақида бир қарорга келиши. Дастлабки синовни ўташ ҳақида меҳнат шартномасида шартлашилган бўлиши лозим. Бундай шартлашув бўлмаган тақдирда ходим дастлабки си- новсиз ишга қабул қилинган деб ҳисобланади. Ҳомиладор аёллар, уч ёшга тўлмаган боласи бор аёллар корхона учун белгиланган квота ҳисобидан ишга юборилган шахслар ишга қабул қилинганда, шунингдек, олти ойгача муддатга ишга қабул қилиш ҳақида ходимлар билан меҳнат шартномаси тузилганда даст- лабки синов белгиланмайди». Дастлабки синов муддати уч ойдан ортиқ бўли- ши мумкин эмас. Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик даври ва ходим узрли сабабларга кўра ишда бўлмаган бошқа даврлар дастлабки синов муддатига киритилмайди, яъни масалан, дастлабки синов шарти билан ишга қабул қилинган ходим си- нов даврида айтайлик 10 кун давомида вақтинча меҳнатга яроқсиз бўлгани сабабли ишга чиқа олмаса, синов даври унинг учун 10 кунга узайтирилади. Айтайлик, синов муддати 15 мартда тамом бўлиши лозим бўлса, юқоридаги ҳол туфайли у 25 мартгача чўзилади. Дастлабки синов даврида ходимларга меҳнат тўғрисидаги қонун ҳуж- жатлари ва корхонада ўрнатилган меҳнат шартлари тўлиқ татбиқ этилади. Дастлабки синов даври меҳнат стажига киритилади. Дастлабки синов мудда- ти тугагунга қадар ҳар бир тараф иккинчи тарафни уч кун олдин ёзма ра- вишда огоҳлантириб, меҳнат шартномасини бекор қилишга ҳақлидир. Бундай ҳолда иш берувчи меҳнат шартномасини синов натижаси қониқарсиз бўлгандагина бекор қилиши мумкин. Меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисида ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган огоҳлантириш муддатини қисқартиришга фақат шартнома тарафларининг келишуви билан йўл қўйилади. Агар дастлабки си- нов муддати тугагунга қадар тарафлардан бирортаси ҳам меҳнат шартнома- сини бекор қилишни талаб қилмаса, шартноманинг амал қилиши давом этади ва бундан кейин уни бекор қилишликка умумий асосларда йўл қўйилади, яъни синов муддати важ қилиб кўрсатилиб, ишдан бўшатишга йўл қўйил- майди. Дастлабки синовнинг қонунда белгиланганидан энг кўп муддатидан узоқроқ синов муддати белгиланиши мумкин эмас ва уч ойдан ортиқ муддатга белгиланган синов муддати ҳеч қандай юридик кучга эга эмас. Синов муддати тамом бўлмасидан аввал ҳам меҳнат шартномасининг томонлари келишуви билан умумий асосларда бекор қилиниши мумкин. Синов натижалари нотўғри, нохолис баҳоланган ҳолда ишдан бўшатиш амалга оширилганидан ходим суд томонидан ишга қайта тикланади. Дастлаб- ки синов меҳнат шартномасининг қўшимча, томонлар келишувига кўра бел- гиланадиган шарти сифатида ишга қабул қилиш вақтидагина белгиланиши мумкин бўлиб, ишлаб турган ходимга уни бошқа ишга ўтказиш пайтида даст- лабки синов қўллашликка, шу асосда уни ишдан бўшатишликка йўл қўйил- майди. Download 2.8 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling