Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат юридик институти
Меҳнат шартномаси мазмуни деганда
Download 2.8 Kb. Pdf ko'rish
|
Y.TURSUNOV. MEHNAT HUQUQI
Меҳнат шартномаси мазмуни деганда унга кўра томонлар қўлга кири-
таётган ҳуқуқлар, ўз зиммаларига олаётган мажбуриятлар мажмуи тушунила- ди. 47 М. Гасанов, Е. Соколов. Ўзбекистонда меҳнат шартномаси (контракти). Биринчи, иккинчи ки- тоб. Т., 1996, 299-бет. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексида (73-модда) ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳукумати қарори билан тасдиқланган «Ёзма ҳолдаги меҳнат шарт- номаси (контракт) тузиш юзасидан тавсиялар»да кўрсатилганидек меҳнат шарт- номаси (контракт) зарур шартлар ва қўшимча шартларни ўз ичига олади. Қуйидагилар меҳнат шартномаси (контракт)нинг зарур шартлари ҳисо- бланади: 1) иш жойи – ходим ишга қабул қилинаётган корхона, муассаса, ташки- лот (унинг таркибий бўлинмаси)нинг номи; 2) меҳнат функцияси – мазмуни лавозим йўриқномалари, малака мажбу- риятлари ва бошқа норматив ҳужжатлар билан белгиланган муайян мутахас- сислик, малака ёхуд лавозим бўйича иш (раҳбарлар, мутахассислар ва хизма- тчиларнинг ҳамда бошқаларнинг ягона тариф-малака маълумотномаси, мала- ка маълумотномаларига мувофиқ); 3) иш бошланадиган кун – қонун ҳужжатларига мувофиқ тузилган меҳнат шартномаси имзоланган пайтдан бошлаб кучга киради, агар ишнинг бошланиши санаси қайд этилмаган бўлса, ходим шартнома имзоланган кундан кейинги иш кунидан (сменадан) кечикмай ишга тушиши шарт; 4) меҳнатга ҳақ тўлаш миқдори ва бошқа шартлар. Меҳнатга ҳақ тўлаш миқдори томонларнинг келишувига кўра белгиланади ва қонун ҳуж- жатлари билан белгиланган энг кам иш ҳақи миқдоридан кам бўлиши ва энг кўп миқдор билан чегараланиши мумкин эмас. Қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда айрим меҳнат шартно- малари (контракт)ни тузишда зарур шартлар рўйхати кенгайтирилиши мум- кин. Масалан, муддатли меҳнат шартномаси (контракт) тузишда ишнинг бошланиши санасигина эмас, балки унинг тамом бўлиш санаси ҳам қайд эти- лади. Ходимни муайян ишни бажариш даврига ишга қабул қилишда ходим амалга ошириши учун қабул қилинаётган аниқ иш кўрсатилади. Ўриндошлар билан меҳнат шартномаси (контракт) тузишда қонун ҳужжатлари билан наза- рда тутилган энг кўп муддат доирасида кундалик ишнинг аниқ муддати бел- гиланади. Томонларнинг келишувига кўра меҳнат шартномаси (контракт)да қўшимча шартлар назарда тутилиши мумкин. Улар томонларнинг мажбурият- ларини аниқлаш, уларни тўлдириш, ходимга қўшимча имтиёз ва афзалликлар бе- рилишини назарда тутиши мумкин. Қўшимча шартларга қуйидагилар киритилиши мумкин: ходимга меҳнат шароитлари белгиланган ҳолда ЯТММ (ягона тариф- малака маълумотномаси) ва ММ (мансаб маълумотномаси)да назарда ту- тилган қўшимча меҳнат мажбуриятлари юклаш; бир неча касбда ишлаш тартиби ва шартлари кўрсатилган ҳолда меҳнат шартномаси (контракт)нинг мустақил шарти сифатида бир неча касб (лаво- зим)да ишлаш; агар ходим синов муддати билан ишга қабул қилинаётган бўлса, синов- нинг аниқ муддати (қачондан қачонгача), ходимнинг юқори малакаси, агар бу амалдаги қонун ҳужжатларида, жамоа шартномасида (барча даражадаги би- тимларда) ёки корхона, ташкилот, муассасада амал қилувчи бошқа норматив ҳужжатларда назарда тутилган ҳолларда мураккаброқ ишларни бажариш би- лан боғлиқ бўлган меҳнатга ҳақ тўлаш (тариф ставкалари, лавозим маошлари, қўшимча ҳақлар, устамалар, мукофотлар ва бошқа хилдаги тақдирлашлар)нинг юқорироқ миқдорларини якка тартибда белгилаш; ходим учун белгиланган иш вақти режими (тўлиқсиз иш куни, тўлиқсиз иш ҳафтаси, қисқартирилган иш вақти, соатбай иш, иш кунининг бошланиши ва тамом бўлиши ва бошқалар); қўшимча (ҳақи тўланадиган ва ҳақи тўлан- майдиган) дам олиш кунлари, таътиллар бериш; ижтимоий-маиший тусдаги шароитлар (болалар боғчасида ўрин, санато- рий-курортда даволанишга йўлланма таъминланиши, транспорт хизмати, марказлаштирилган тартибда озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш, уй- жой бериш ва бошқалар); муддатли меҳнат шартномаси қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳол- лари муддатидан олдин бекор қилинганда неустойка тўлаш. Ходимларнинг алоҳида тоифалари учун шартноманинг қўшимча шартлари: пул ёки моддий бойликларга хизмат кўрсатувчи шахслар учун тўлиқ моддий жавобгарлик шарти; корхона раҳбарлари учун меҳнат шартномасини тўхта- тишнинг қонунчиликда назарда тутилган қўшимча асослари ва ҳ.к. шартлар. Хо- дим аҳволини қонунлардагидан ёмонлаштирадиган ҳолатлар меҳнат шартномаси- га киритилиши мумкин эмас. Download 2.8 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling