Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат юридик институти
Меҳнат шартномаси (контракт)нинг муддати
Download 2.8 Kb. Pdf ko'rish
|
Y.TURSUNOV. MEHNAT HUQUQI
Меҳнат шартномаси (контракт)нинг муддати қоидага кўра чеклан-
майди ва тарафлар уни бекор қилиш истагини билдирмагунларига қадар амал қилаверади. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг 75-моддасига мувофиқ меҳнат шартномалари: номуайян муддатга; беш йилдан ортиқ бўлмаган муайян муддатга; муайян ишни бажариш вақтига мўлжаллаб тузилиши мумкин. Агар меҳнат шартномасида унинг амал қилиш муддати кўрсатилмаган бўлса, меҳнат шартномаси номуайян муддатга тузилган деб ҳисобланади. Номуайян муддатга тузилган меҳнат шартномаси ходимнинг розилигисиз муайян муддатга, шунингдек муайян ишни бажариш вақтига мўлжалланиб қайта тузи- лиши мумкин эмас. Амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ иш берувчилар ташаббусига кўра муддатли меҳнат шартномаси тузишлик чекланган бўлиб, объектив ҳолатлар тақозо этганда ва ишнинг хусусиятига кўра номуайян муддатга меҳнат шартно- маси тузиш мумкин бўлмаган ҳоллардагина муддатли меҳнат шартномаси тузи- лишига йўл қўйилади (Меҳнат Кодексининг 76-моддаси). Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг пленуми ўзининг 1998 йил 17 апрелдаги 12-сонли «Судлар томонидан меҳнат шартно- маси (контракт)ни бекор қилишни тартибга солувчи қонунларни қўлланиши ҳақида»ги қарорининг 5-бандида айтилишича: судлар шуни назарда тутишлари лозимки, муддатли меҳнат шартномаси фақат МКнинг 76-моддасида белгиланган ҳолатлар бўлганлиги сабабли ному- айян муддатга мўлжалланган меҳнат шартномаларини тузиш мумкин бўлма- ган ҳолларда тузилиши мумкин. Ходим билан муддатли меҳнат шартномасини тузишга қуйидаги ҳолатлар мавжудлигида йўл қўйилиши мумкин: бажариладиган ишнинг тафсилотига кўра бажариш учун ходим олинган ишни маълум бир муддат ўтгандан кейин объектив сабабларга кўра давом эт- тиришнинг имкони бўлмаслиги олдиндан маълум бўлганда, яъни у муддатли характерга эга бўлса; бажариш учун ходим олинган ишни бажариш шартлари. Бунда иш доимий характерга эга бўлсада, уни бажаришнинг шартлари ходим билан номуайян муд- датга меҳнат шартномаси тузишга тўсқинлик қилади (қонунларга мувофиқ хо- димнинг иш жойи ва бошқалар сақланадиган, меҳнат ва ижтимоий таътилларда бўлган вақтига бошқа ходимни ишга қабул қилиш); ходимнинг манфаатлари, яъни у ёки бу ҳолатларга кўра муддатли меҳнат шартномаси тузилиши ходимнинг манфаатларига асосланган бўлганда. Назарда тутиш керакки, МКнинг 76-моддасида келтирилган ходим билан муддатли меҳнат шартномасини тузиш тўғрисидаги рўйхат қатъий чегаралан- ган. Агар ходим билан тузилган муддатли меҳнат шартномаси МКнинг 76- моддаси талабларини ҳисобга олмаган ҳолда тузилган бўлса, бундай ҳолда шартноманинг муддати ҳақидаги шартлари ҳақиқий эмас деб топилади, хо- дим эса ишга номуайян муддатга биринчи иш кунидан бошлаб қабул қилин- ган ҳисобланади 48 . Муддатли меҳнат шартномаси муддатининг тамом бўлиши шартнома та- рафларига белгиланган тартибда меҳнат муносабатларини бекор қилиш ҳуқуқини беради. Муддатли меҳнат шартномаси муддатининг тамом бўлиши билан бир ҳафта давомида томонлардан ҳеч бири уни бекор қилиш ташаббу- сини илгари сурмаса, бундай шартнома ўз-ўзидан номуайян муддатга ту- зилган меҳнат шартномасига айланади. Муддатли меҳнат шартномаси муддати- дан аввал томонлардан бирининг айби билан бекор қилингудек бўлса, меҳнат шарт- 48 Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди пленуми қарорлари тўплами, 2-жилд, Т., «Шарқ» НМК, 1998, 60-бет. номаси (контракт)да назарда тутилгани ҳолда айбдор томондан иккинчи тараф фой- дасига неустойка ундирилиши мумкин. Download 2.8 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling