Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат юридик институти


-§. Меҳнат шартномасининг фуқаролик ҳуқуқий


Download 2.8 Kb.
Pdf ko'rish
bet34/101
Sana17.06.2023
Hajmi2.8 Kb.
#1521666
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   101
Bog'liq
Y.TURSUNOV. MEHNAT HUQUQI

2-§. Меҳнат шартномасининг фуқаролик ҳуқуқий
шартномалардан фарқ қилувчи жиҳатлари 
 
Меҳнат шартномаси ҳам унинг тарафларида бир-бирларига нисбатан ўзаро 
ҳуқуқлар ва мажбуриятларни юзага келтиришга қаратилган келишув эканлиги 
билан ҳар қандай шартномалар билан умумий хусусиятга эгадир. Айниқса, тар-
тибга солиш предмети меҳнат эканлиги билан иш бажариш (хизмат кўрса-
тиш)га оид фуқаролик ҳуқуқий шартномалар (пудрат, топшириқ, муал-
лифлик, илмий-тадқиқот ишларини бажариш ва бошқалар) билан ўхшаш 
жиҳатларга эга. 
Бироқ, меҳнат шартномаларининг ўзига хос бўлган хусусиятлари ва бир 
қатор жиҳатлари борки, улар меҳнат шартномасини фуқаролик ҳуқуқий 
шартномаларидан аниқ фарқлаш имконини беради. 
Меҳнат ҳуқуқи фанида кўпчилик томонидан эътироф этилган ана шундай 
фарқловчи жиҳатлар қаторига қуйидагилар киритилиши мумкин: 
1. Меҳнат шартномасига кўра ходим корхонада муайян касб, ихтисос ва 
малакага оид ишни бажариши, иш берувчи эса ана шундай иш билан таъмин-
лаши лозим. Меҳнат шартномаси мажбурияти предмети ишнинг натижаси 
ёки кўрсатиладиган муайян хизмат тури эмас, балки тирик меҳнатни ўзи са-
налади. Ҳар бир ходим меҳнат жамоаси таркибида бўлгани ҳолда бажаради-
ган ишнинг хусусияти ишлаб чиқариш вазифаларидан келиб чиққан ҳолда те-
гишли касб, ихтисос доирасида ўзгариб туриши мумкин. 
2. Ходим ўз касби, ихтисоси, лавозимига оид ишни корхона ички меҳнат 
тартибига амал қилган ҳолда бажариши лозим бўлади. Ички меҳнат тартиби 
деганда ходимларни бир маромда ишлашларини, хавфсиз ва унумли меҳнат 
жараёнида тегишли меҳнат меъёрлари бажарилишини таъминловчи меҳнат 
режими назарда тутилади. Бундай меҳнат режими меҳнат қонунлари, қонун 
ҳужжатлари, корхоналардаги локал меъёрий ҳужжатлар билан тартибга соли-
нади. 
3. Меҳнат жараёнида ходим иш берувчи фармойишларини бажариши
меҳнат операцияларини унинг кўрсатмаларига амал қилган ҳолда бажариши 
лозим. Яъни ходим ва иш берувчи ўртасида ўзаро бўйсуниш муносабати 
мавжуд бўлади. Меҳнат шартномаси бўйича меҳнат қилинганида меҳнат жа-
раёнининг ўзи, унинг шарт-шароитлари тартибга солинади. 


4. Меҳнат Кодексига кўра (154-модда) иш берувчи ходимга ўзининг мо-
лиявий ҳолатидан қатъи назар жамоа келишуви ёки шартномасида кўрсатиб 
қўйилганидан кам бўлмаган миқдорда иш ҳақи тўлаши керак. Иш ҳақи 
тўлашга оид шартлар ҳатто ходим рози бўлган тақдирда ҳам қонунларда бел-
гилаб қўйилган энг кам миқдордан кам бўлишига, унинг аҳволини ёмонлашу-
вига олиб келиши мумкин эмас. 
Меҳнат шартномасига кўра тўланадиган ҳақ бажарилган меҳнатнинг 
миқдори ва сифатига мутаносиб бўлиши талаб этилади ҳамда бу кўрсаткич 
иш ҳақи тизимлари (ишнинг давомийлиги, мураккаблиги, ходимнинг малака-
си, нормаларнинг бажарилиши ва бошқа омиллар ҳисобга олинган ҳолда) во-
ситасида аниқланади. Ходим асосий иш ҳақидан ташқари корхона иш якун-
ларига кўра белгиланган қўшимча иш ҳақларини ҳам олади (мукофот пулла-
ри, устама ҳақлар ва бошқалар). 
Шахсга ходим сифатида имтиёз ва енгилликлар берилиши қонунчиликка 
кўра шахсни ишга қабул қилиш тўғрисидаги буйруқ (фармойиш) чиқарили-
ши, меҳнат дафтарчаси юритилганлиги, ишлаётганлиги ҳақида маълумотнома 
берилганлиги кабилар билан боғлиқ бўлади. 
Хўжалик фаолияти амалиётида «меҳнат келишувлари (битимлари)» учраб 
туради ва уларнинг ҳуқуқий табиати турличадир. Бунда агар меҳнат битимларига 
кўра ходим буйруқ асосида ишга қабул қилинган, корхона меҳнат жамоаси тар-
кибига киритилган бўлса, бундай битим меҳнат шартномаси деб ҳисобланиши, 
бир марталик ишни бажариши учун тузилган бўлса шахсий пудрат (фуқаро-
лик ҳуқуқий) шартнома муносабати деб баҳоланмоғи зарур бўлади. 

Download 2.8 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   101




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling