Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат юридик институти


-§. Меҳнат шартномаси ва унинг томонлари


Download 2.8 Kb.
Pdf ko'rish
bet35/101
Sana17.06.2023
Hajmi2.8 Kb.
#1521666
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   101
Bog'liq
Y.TURSUNOV. MEHNAT HUQUQI

3-§. Меҳнат шартномаси ва унинг томонлари 
 
Меҳнат шартномаси ҳам ҳар қандай бошқа шартномалар сингари муайян то-
монлар ўртасида тузиладиган келишувдан иборат. Унинг томонлари бўлиб ходим 
ва иш берувчи қатнашади. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлигининг 
1997 йил 6 сентябрдаги 6/1-сонли «Акциядорлик жамиятларида меҳнат муноса-
батларини тартибга солишни такомиллаштириш тўғрисидаги тавсиялари»да
42
айтилишича, ходим деганда меҳнат фаолияти меҳнат шартномаси асосида 
амалга ошириладиган, муайян ёшга етган жисмоний шахс тушунилмоғи ло-
зим. 
Аммо меҳнат шартномаси тарафи сифатида иштирок этиши мумкин 
бўлган жисмоний шахс муайян ёшга етган бўлишидан ташқари (16 ёшга, ай-
рим ҳолларда 15 ёшга ва ҳатто 14 ёшга, қонунда махсус кўрсатиб қўйилган 
42
Қаранг: «Налоговые и таможенные вести» ҳафтаномаси, 1997 йил, 42-сон. 


ҳолларда 18 ёшга етган бўлиши) яна бир қатор талабларга ҳам жавоб бериши 
лозим бўлади. Бу талаблар фуқаро саломатлигининг аҳволи, унинг касб, ма-
лака, маълумоти, фуқаролиги ва бошқа бир қатор омилларга боғлиқ бўлади. 
Масалан, фуқаро 1 ёки 2-гуруҳ ногирони эканлиги ёки саломатлиги аҳволи 
бўйича талабга жавоб бермаслиги (тиббий кўрикдан ўтказилиб ишга қабул қилиш 
мумкинлиги белгиланган ҳолларда) уни бир қатор касб ва вазифаларда ишлашли-
гини, яъни меҳнат шартномаси тарафи бўлишлигини истисно этади. 
Муайян касб ва лавозимда ишлаши учун фуқародан махсус билимга эга 
бўлишлик талаб этилиши мумкин (масалан, тиббиёт мутахассиси, юрист, 
транспорт воситалари ҳайдовчиси ва ҳоказо) ва ана шундай билимга эгаликни 
тасдиқловчи ҳужжат (диплом, гувоҳнома)ни йўқлиги ҳам бундай ҳолларда 
фуқаро меҳнат шартномасининг тарафи бўла олмаслигини англатади. 
Фуқаронинг суд айблов ҳукмига мувофиқ содир этилган ғаразли жинояти 
учун муайян касб ва лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум этилганлиги 
ҳукмда кўрсатилган муддат тамом бўлмагунга қадар шахсни мазкур касб ва 
лавозимлар бўйича меҳнат шартномаси томони бўлиб иштирок этишлигини 
истисно этади. 
Чет эл фуқароларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги меҳнат фаоли-
яти тартиблари махсус қонун ҳужжатлари билан белгилаб қўйилган бўлиб, ушбу 
тартиб-қоидаларга амал қилинмаганида улар меҳнат шартномаси тарафи бўлиб 
қатнашишлари мумкин эмас
43

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлигининг юқорида эслатилган 
«Акциядорлик жамиятларида меҳнат муносабатларини тартибга солишни та-
комиллаштириш тўғрисидаги тавсиялари»га кўра иш берувчи деганда меҳнат 
функцияларини бажариш учун жисмоний шахсларни ишга ёллаш ваколати 
берилган корхона, муассаса, ташкилотлар, шунингдек мустақил балансга эга 
бўлган таркибий тузилма раҳбарлари тушунилади. 
Иш берувчи сифатида мулкчилик шакли, хўжалик юритиш усулидан 
қатъи назар барча юридик шахслар, тегишли ҳолларда уларнинг бўлинмалари 
(шу жумладан, чет эл корхоналари, қўшма корхоналар)
44
қатнашадилар. 
Жисмоний шахслар ўзларининг уй-рўзғор, маиший эҳтиёжлари йўлида (оила-
вий тиббий хамшира, бола тарбияловчиси, боғбон, автоулов ҳайдовчиси, ошпаз 
43
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 19 октябрдаги 408-сонли 
қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикасида хорижий ишчи кучларини жалб қилиш 
ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида»ги Низом, Ўзбекистон Республикасининг «Аҳолини 
иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонунига шарҳлар, Т., 2000, 154-179-бетлар. 
44
Чет эл корхоналари ва чет эл инвестицияси иштирокидаги қўшма корхоналар Ўзбекистон Рес-
публикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда ҳуқуқий экспертизадан ўткази-
либ, давлат рўйхатига олинганларидан сўнг хўжалик фаолияти олиб боришлари, иш берувчи си-
фатида қатнашишлари мумкин. Шу ҳақдаги Низом 1997 йил 2 июлдаги 336-сонли қарор билан 
тасдиқланган. 


ва бошқалар) ёлланма меҳнатдан фойдаланишлари, иш берувчи сифатида меҳнат 
шартномаси тузишлари мумкин. Бундай ҳолда иш бераётган фуқаро ўзининг хо-
димига меҳнат қонунчилигида назарда тутилган энг минимал даражадаги 
меҳнат шароитларини яратиб бериши, ҳуқуқлардан фойдаланишини таъмин-
лаши лозим бўлади. 
Айрим фуқаро иш берувчи сифатида қатнашган ҳолда бошқа фуқарони 
ишга ёллаш юзасидан тузилган меҳнат шартномаси белгиланган тартибда 
давлатнинг ваколатли органларида рўёхатга олиниши, иш берувчи фуқаро ўз 
ходими учун бюджетдан ташқари пенсия жамғармасига тегишли суғурта 
тўловларини тўлаб туриши зарур бўлади
45

Давлат корхона, муассаса ва ташкилотларининг иш берувчи сифатида 
меҳнат бозорида ҳамда меҳнат муносабатида қатнашишларининг ўзига хос 
жиҳатлари вазирликлар, идораларнинг актларида, давлат хизматчиларини 
ишга қабул қилиш, улар билан меҳнат муносабатларини давом эттиришнинг 
хусусиятлари эса ушбу масалага оид махсус қонун ҳужжатларида (масалан, 
Ўзбекистон Республикасининг «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги, «Давлат 
божхона хизмати тўғрисида»ги ва бошқа Қонунлар) белгилаб қўйилиши мум-
кин. 
Тижоратчи бўлмаган юридик шахсларнинг (турли нодавлат жамғармала-
ри, жамоат ва диний бирлашмалар ва ҳоказолар) иш берувчи сифатида меҳнат 
муносабатларида иштирок этишининг ўзига хос хусусиятлари Ўзбекистон 
Республикасининг «Жамоат бирлашмалари тўғрисида»ги, «Нодавлат – но-
тижорат ташкилотлар тўғрисида»ги
46
ва бошқа Қонунларда, ушбу қонунлар 
асосида ишлаб чиқилган қонун ҳужжатларида, уларнинг ўз устав (ни-
зом)ларида белгилаб қўйилиши мумкин. 
Мулкчилик шаклидан қатъи назар барча иш берувчи юридик ва жисмо-
ний шахслар Меҳнат Кодекси ва бошқа меҳнат қонун ҳужжатлари талаблари-
га қатъий риоя қилишлари шарт ҳисобланади. 
4-
Download 2.8 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   101




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling