Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат юридик институти
-§. Аҳолини иш билан таъминлашга оид тадбирларда
Download 2.8 Kb. Pdf ko'rish
|
Y.TURSUNOV. MEHNAT HUQUQI
5-§. Аҳолини иш билан таъминлашга оид тадбирларда
иш берувчилар, касаба уюшмалари ва ходимларнинг бошқа вакиллик органлари иштироки Аҳолини иш билан таъминлаш фаолиятида иш берувчилар бевосита иштирок этадилар ва унинг энг асосий йўналиши – янги корхоналар ташкил этилиши – мавжудларини замонавий техника-технологиялар билан жиҳозлан- гани ҳолда реконструкция қилиниши, кенгайтирилиши бўлиб, унинг натижасида қўшимча иш жойлари вужудга келтирилади ҳамда шу йўл билан аҳолининг иш билан бандлик даражаси ортишига амалий ҳисса қўшилади. Мамлакатимизда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантиришга қа- 33 Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 1998 йил 23 ноябрда 548- тартиб рақами билан давлат рўйхатига олинган «Ишсиз фуқароларни иш билан таъминлашга кўмаклашувчи давлат жамғармаси маблағларидан ажратиладиган моддий ёрдам кўрсатиш тарти- би, миқдори ва шартлари тўғрисида»ги Низом. 34 Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 1999 йил 7 январда 588-тартиб рақами билан давлат рўйхатига олинган «Алоҳида асосларга кўра меҳнат шартномаси бекор қилинганда ишдан бўшатилган ходимларга муддатидан олдин пенсия тайинлаш тартиби тўғри- сида»ги Йўриқнома. ратилган давлат сиёсатининг асосий мақсадларидан бири ҳам иш берувчилар сонини кўпайтириш йўли билан қўшимча иш жойлари барпо этилишига қара- тилган. Иш берувчи томонидан меҳнат шартномаси (контракти) шартларини оғишмай бажаришининг ўзи меҳнат муносабатлари барқарорлигини таъминлов- чи, ходимлар қўнимсизлигининг олдини олувчи ва шу орқали аҳолини иш би- лан таъминланишига кўмаклашувчи муҳим омиллардан бири саналади. Ўзбекистон Республикаси «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонунининг 18-моддасида аҳолини иш билан таъминлаш соҳасидаги давлат сиёсатини амалга оширишда иш берувчилар иштирокининг асосий йўнали- шлари, шакллари ва вазифалари белгилаб берилган. Мазкур моддага кўра: меҳнатга оид муносабатларни тартибга солувчи шартнома ва келишу- влар шартларини бажариш; ходимларни касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш учун шароит яратиш; иш билан таъминлашга кўмаклашувчи давлат жамғармасига молиявий ажратмалар ўтказиш; Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгилана- диган тартибда миқдорини маҳаллий давлат ҳокимияти органлари белги- лайдиган иш жойларига ушбу Қонуннинг 7-моддасида кўрсатилган фуқаро- ларни ишга жойлаштириш 35 . Бўш иш жойлари (вакант лавозимлар) бор-йўқлиги тўғрисидаги маълумотлар- ни ҳар ойда, мўлжалланаётган ишдан озод қилишлар тўғрисида ҳар бир ходим- нинг касби, мутахассислиги, малакаси ва меҳнат ҳақи миқдорини кўрсатиб ахбо- ротларни олдиндан (икки ой аввал) маҳаллий меҳнат органларига тақдим қилиш 36 кабилар орқали кўмаклашадилар. Бўш иш жойлари, мўлжалланаётган ходимларни ишдан бўшатиб олиш ҳақида ўз вақтида ахборотлар тақдим этмаганлиги, ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган шахслар учун иш жойларини яратмаганлик, бўш иш жойлари ҳақидаги ахборотларни яширганлик ёки нотўғри ахборот берганлик учун, шунингдек иш билан таъминлашга кўмаклашувчи давлат жамғармасига ма- 35 Қаранг: «Ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларни ишга жойлаштириш учун иш жойларини энг кам миқдорини белгилаш тартиби тўғрисидаги Низом ва Аҳолини иш билан таъминлаш тўғриси- даги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жарималар солиш тартиби тўғрисидаги Низомни тас- диқлаш ҳақида» 1998 йил 1 декабрдаги 504-сон қарори. 36 Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг 102-моддаси Т., «Адолат», 1999. Шу- нингдек қаранг, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 1999 йил 22 декабрда 858-тартиб рақами билан давлат руйхатига олинган «Меҳнат органларига бўш иш жойлари (ва- кант лавозимлар)нинг мавжудлиги тўғрисида маълумотларни ва бўшатилиши мўлжалланаётган ходимлар ҳақида ахборот тақдим қилиш тартиби тўғрисида Низом». блағлар ажратмаганлиги учун корхонага нисбатан молиявий санкциялар қўллаш, корхона мансабдор шахсларни эса тегишли ҳуқуқий (маъмурий, жи- ноий) жавобгарликларга тортиш назарда тутилган. Ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларнинг иш жойларини қисқартириш ёки тугатиш пайтида иш берувчи зиммасига бир қатор қўшимча мажбуриятлар юкла- тилган. Меҳнат қонунчилиги аҳолини иш билан таъминлаш соҳасида маҳал- лий меҳнат бўлимлари билан яқиндан ҳамкорлик қиладиган иш берувчилар учун бир қатор имтиёзларни белгилаш йўли билан уларни рағбатлантирувчи чоралар- ни назарда тутган. Жумладан, қуйидаги енгилликлар берилиши кўзда тутилган: 1) ишловчилари умумий сонининг камида 50% ногиронлар, 1941-1945 йиллардаги уруш қатнашчилари ва меҳнат фронти фахрийлари, камида 75%ни ўрта мактаблар ва ҳунар-техника билим юртлари ўқувчилари ташкил этадиган юридик шахслар даромад (фойда) солиғидан (Ўзбекистон Солиқ Кодексининг 31-моддаси) ишловчиларнинг умумий сони 50%дан ортиғи ногиронлар бўлган корхоналар қўшилган қиймат солиғи тўлашдан, мол-мулк солиғидан ва бошқа бир қатор солиқлардан озод қилинадилар. Ишловчиларнинг умумий сони уч фоиздан кўпроғини ногиронлар ташкил этадиган юридик шахслар учун даромад (фойда) солиғи суммаси қуйидаги тарзда, белгиланган нормадан ортиқча ишга жойлаштирилган ногиронлар- нинг ҳар бир фоизига даромад (фойда) солиғи 1%га камайтирилади. (Ўзбеки- стон Республикаси Солиқ Кодексининг 32-моддаси) 37 ; 2) иш берувчилар маҳаллий меҳнат органларидан меҳнат бозорининг аҳволи ҳақида бепул ахборотлар олишлари мумкин; 3) маҳаллий меҳнат органлари ишдан озод қилинган ходимлар учун қўшимча иш жойлари яратиш учун белгиланган нормадан ортиқча сарфлан- ган маблағларнинг ишга жойлаштиришга кўмаклашиш давлат жамғармаси ҳисобидан, маҳаллий бюджет ҳисобидан қоплаб берилиши мумкин 38 . 4) иш берувчи меҳнат органларининг, бу органлар мансабдор шахсларни ғайриқонуний хатти-ҳаракатлари (қарорлари) устидан белгиланган тартибда шикоят қилишга ҳақли. Иш билан таъминлаш муаммоларини ҳал этилишида иш берувчилар билан бир қаторда касаба уюшмалари ва ходимларнинг бошқа вакиллик органлари ҳам фаол иштирок этадилар. Ушбу фаолиятда улар иштироки шакллари Ўзбекистон Республи- касининг «Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолатлари тўғри- сида»ги, «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги ва бошқа бир қатор қонун ҳуж- жатларида назарда тутилган. Жумладан, «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонуннинг 19-моддасида айтилишича: «Касаба уюшмалари ва ходимларнинг бошқа вакиллик органлари қуйидаги ҳуқуқларга эга: 37 Download 2.8 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling