Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат юридик институти
Download 2.8 Kb. Pdf ko'rish
|
Y.TURSUNOV. MEHNAT HUQUQI
Қаранг: Макроиндикаторы. Итоги 9 месяцев 2000 года. «Банковские ведомости», 2000 г., № 48.
2 Қаранг: С. Ганиева. Проблемы занятости населения в Узбекистане, «Банковские ведомости», 1997 й. 51-сон. Ю. Галимов. Экономика слова женского рода, «Частная собственность» ҳафтано- маси, 1999 й., 10-сон. Меҳнат қилиш ҳуқуқини амалга оширишга қаратилган ва Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг 58-моддасида назарда тутилган кафолатлар турли шакл ва усулларда амалга оширилади. Хусусан, аҳолини ишга жойлаштиришга кўмаклашиш Ўзбекистон Рес- публикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва унинг жойлардаги органлари томонидан амалга оширилади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 6 апрелдаги 162-сонли қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги тўғрисида»ги Низомнинг 9.1- бандида айтилишича вазирликнинг функциялари қаторига республика ҳудуд- ларида меҳнат ресурслари миқдори ва таркибини ўрганиш, уларни такомил- лаштиришга доир таклифлар ишлаб чиқиш, аҳолини иш билан таъминлаш, ёшларни, ишдан бўшатилган ходимларни ва аҳолини бошқа тоифаларини ишга жойлаштириш, шунингдек бўш иш ўринлари бўйича ахборотларни шаклланти- риш ва таҳлил этиш, ёшларни, иш билан машғул бўлмаган аҳолини касб-кор устунликлари ва меҳнат йўналишларини аниқлаш учун социологик тадқиқотлар ўтказишни ташкил қилади, иш ўринлари ташкил қилиш дастурларини ишлаб чиқади ва амалга ошириш кабилар киритилган 29 . Аҳолини иш билан таъминлаш борасида амалга оширилаётган давлат сиёсатининг асосий мақсади – меҳнат бозорини шакллантириш ва ривожлантиришга, бу соҳада амал қила бошлаган рақобат шароитида аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларининг муҳофаза этилишларини таъминлашдан иборат. «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5-моддасига мувофиқ иш билан таъминлаш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий қоидалари жумласига: аҳолини иш билан таъминлашда Ўзбекистон Республикасининг му- стақиллиги; меҳнат қилиш ва ишни эркин танлаш ҳуқуқини амалга оширишида барча одамларнинг жинси, ирқи, динга муносабати, ёши, сиёсий эътиқоди, миллати, билими, ижтимоий ва оилавий аҳволидан қатъи назар тенг имкониятларни таъминлаш; фуқароларнинг меҳнат ташаббусини қўллаб-қувватлаш, меҳнаткашларга иш билан банд бўлиш, меҳнат қилиш ва ҳаёт кечиришида муносиб шароитларни таъминлайдиган серунум ва ижодий меҳнат қилиш қобилиятини ривожлантиришга кўмаклашиш ҳамда уни рағбатлантириш; меҳнатнинг ихтиёрийлиги; иш билан таъминлашда ижтимоий кафолатлар бериш ва аҳолини ишсизликдан муҳофаза қилишни таъминлаш; 29 Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2001 йил, № 7. барқарор иш қидириб алоҳида қийинчиликка дуч келаётган одамларни иш билан таъминлашда ёрдам берувчи махсус чора-тадбирларни амалга оши- риш; иш билан таъминлаш соҳасидаги тадбирларни иқтисодий ва ижтимоий сиёсатнинг бошқа йўналишлари билан, шу жумладан, ижтимоий таъминот, давлат даромадларини ошириш ва тақсимлаш, пулнинг қадрсизланиши олди- ни олиш билан мувофиқлаштириш; аҳолини иш билан таъминлаш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш амалга ошириш ва уларнинг бажарилишини назорат қилишда касаба уюшмалари, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш структуралари, давлат бошқарув органлари билан ҳамкорлик қилиш; иш билан таъминлаш муаммоларини ҳал этиш пайтида мамлакат ичида ва давлатлараро ҳамкорлик қилиш кабилар киритилган. Бандлик ва аҳолини иш билан таъминлаш масалаларини аниқ тартибга солиш, унинг муайян иқтисодий, ҳуқуқий, ташкилий шарт-шароитлар яратилиши билан боғлиқ жиҳатлари кундалик қонун ҳужжатлари билан, энг аввало, Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 1 майда қабул қилинган «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонун би- лан тартибга солинади. «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонуннинг 1-бўлими, «Умумий қоидалар» қисмида бандликка оид муносабатлардаги асосий тушунча- ларга, ушбу муносабатда қатнашувчи субъектларга расмий таъриф берилади. Ушбу Қонуннинг 2-моддасига кўра: «Иш билан таъминлаш ёки бандлик де- ганда, фуқароларнинг қонун-ҳужжатларига зид келмайдиган, ўз шахсий ва ижтимоий эҳтиёжларини қондириш билан боғлиқ бўлган, уларга иш ҳақи (меҳнат даромади) келтирадиган фаолияти» тушунилади. Бунда фуқароларга ўзларининг унумли ва самарали меҳнат қилиш қобилиятини эркин, мустақил тасарруф қилиш ҳуқуқи берилганлиги, улар қонун-ҳужжатлари билан тақиқланмаган ҳар қандай фаолият билан шуғулланишда мутлақ ҳуқуқларга эгадирлар. Мажбурий меҳнат, яъни бирон-бир жазони қўллаш таҳдиди билан иш ба- жаришга мажбур қилиш қонунда бевосита кўрсатиб қўйилган ҳоллардан ташқари қатъиян тақиқланади. Қуйидагилар иш билан таъминланган ҳисобланади: а) ёлланиб ишлаётган (тўлиқсиз, вақтинчалик ишларда ишлаётган) фуқаролар; б) бетоблиги, меҳнат таътили, касбга ўқиш, ишлаб чиқариш тўхтатиб қўйилганлиги сабабли иш жойи сақлангани ҳолда иш жойида бўлмаган хо- димлар; в) якка тадбиркорлар, деҳқон-фермер хўжалиги аъзолари, уларнинг ишда қатнашаётган оила аъзолари; г) ҳарбий хизматчилар; д) талаба ва ўқувчилар; е) жамоат бирлашмалари ва диний муассасаларда ишлаётган фуқаролар. Шунингдек, фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар асосида ишлаётганлар, му- айян лавозимга сайланиш ёки тайинланиш асосида меҳнат қилувчи фуқаро- лар ҳам иш билан банд аҳоли саналади. Фуқароларнинг бандлик соҳасидаги ҳуқуқий статусида иш жойи ва тури- ни эркин танлаш ҳуқуқи етакчи ўрин тутади. «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонуннинг 10-моддасига мувофиқ: «Ҳар ким иш берувчига бе- восита мурожаат қилиш ёки меҳнат органларининг бепул воситатачилиги орқали иш жойини эркин танлаш ҳуқуқига эга». Ҳар икки ҳолда ҳам бу ҳуқуқ эркин, ихтиёрий тарзда меҳнат шартномаси тузиш йўли билан рўёбга чиқари- лади. Қонунчилигимиз илк бора фуқароларнинг чет элларда касбий фаолият би- лан шуғулланиш ҳуқуқларини расман этироф этди. Аҳолини иш билан таъмин- лаш тўғрисида»ги Қонуннинг 13-моддасида айтилишича: «Ўзбекистон Респуб- ликаси фуқаролари Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида меҳнат фаолияти билан шуғулланиш, мустақил иш қидириш ва ишга жойлашиш ҳуқуқига эга». Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг мамлакат ташқарисидаги ҳам- да чет эл фуқароларининг Ўзбекистон Республикасидаги меҳнат фаолияти қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади 30. Фуқароларнинг, шу жумладан, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шах- сларнинг меҳнат бозорида иш билан таъминланиши соҳасидаги ҳуқуқлари кафолатла- ридан бири «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисидаги» Қонуннинг 14-моддасида кўрсатилганидек: «Меҳнат бўлимларининг ҳамда улар мансабдор шахсларининг хат- ти-ҳаракатлари (қарорлари) устидан бўйсуниш бўйича юқори органга ёки мансабдор шахсга ёхуд бевосита судга шикоят қилиши мумкин»лигидан иборатдир. Фуқаро меҳнат бўлимлари томонидан ишга юборилган корхона у билан меҳнат шарт- номаси тузишдан бош тортган ҳолларда меҳнат органига ёки бевосита судга мурожаат қилиши мумкинлиги ҳам ана шундай кафолатлардан биридир. 2-§. Ходимларни корхоналардан бўшатилиши ва унинг ҳуқуқий тартибга солиниши Фан ва техника тараққиёти, илмий ютуқларни ишлаб чиқарилишга жорий этилиши, янги техника ва технологияларни қўлланилиши туфайли, шунинг- 30 Қаранг: Халқаро Меҳнат Ташкилотининг «Миграция масалаларидаги суиистеъмоллар, мигрант меҳнаткашларга иш сўраб мурожаат қилиш ва имкониятларни тенг ҳажмда яратиш тўғрисида»ги 1975 йилда қабул қилинган 143-конвенцияси. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 1995 йил 19 октябрдаги 408-сонли қарор билан тасдиқланган «Хорижий ишчи кучлар- ни жалб қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида»ги Низом. Ўзбекистон ҳукумати қарорлари тўп- лами, 1995, 10-сон, 41-модда. дек ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва бошқаришни такомиллаштириш натижасида, меҳнат бозорида юз берадиган ўзгаришлар оқибатида корхоналарда ходимлар штатларини қисқартириш, сонини қисқартириш зарурати юзага кела- ди. Корхона ишлаб чиқариши жамиятдаги иқтисодий нобарқарорлик, товар- лар ва хизматлар бозоридаги ноқулай коньюктура натижасида ҳам иш бе- рувчи ишлаб чиқаришни қисқартиришга, ходимлар сонини камайтиришга мажбур бўлиши мумкин. Шунга кўра ходимларни бўшатиш деганда, юқоридаги сабабларга кўра кор- хонада «ортиқча» бўлиб қолган ходимларни ишдан озод қилиш (бўшатиш) ту- шунилади. Бироқ, бундай ҳолларда меҳнат қонунчилиги иш берувчи зиммасига қўшимча мажбуриятлар юклаб, ишдан бўшатилиши кутилаётган ходимларга қўшимча кафолатлар беради. Ўзбекистон Республикасининг «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонунининг 25-моддасида айтилишича: «Меҳнат шартномаси: ходим янги меҳнат шартлари асосида ишлашни давом эттиришни рад этганлиги сабабли; технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгари- шлар, ходимлар сони (штати) ёки иш хусусиятини, ўзгаришга олиб келган ишлар ҳажмининг қисқарганлиги ёхуд корхонанинг тугатилганлиги сабабли; ходимнинг малакаси етарли бўлмаганлиги ёки соғлиги ҳолатига кўра бажараётган ишга нолойиқлиги сабабли; шу ишни илгари бажариб келган ходим ишга тикланиши сабабли бекор қилинган ҳолларда иш қидириш давомида икки ойдан ортиқ бўлмаган давр мобайнида ходимларнинг ўртача ойлик иш ҳақи сақланиб қолади, бунда хо- димга тўланган бир ойлик ишдан бўшатиш нафақаси ҳам қўшиб ҳисобга оли- нади». Агар ишдан бўшатиб олинаётган ходим меҳнат шартномаси бекор қилин- ган кундан эътиборан ўн кун ичида маҳаллий меҳнат органига иш сўраб му- рожаат қилган ва рўйхатга олинган бўлса, маҳаллий меҳнат органи берган маълумотномага кўра учинчи ой учун ҳам олдинги иш жойидан ўртача иш ҳақи олиш ҳуқуқига эга. Корхона тугатилганида (шу жумладан, банкрот бўлган деб эътироф эти- лиши туфайли тугатилиши) ишдан бўшатиб олинаётган ходимларга ушбу ту- гатилаётган корхонанинг ҳуқуқий ворислари томонидан, ҳуқуқий ворислари бўлмагани тақдирда эса, маҳаллий меҳнат органи томонидан юқоридаги ка- фолатлар берилиши керак бўлади. Юқорида санаб ўтилган ҳолларда (корхона ёпилишидан ташқари) иш бе- рувчи бўшатиб олинаётган ходимни ушбу корхонада бошқа ишга ўтказиш (бошқа касб, лавозимга), уни янги касбга ўргатиши мумкин. Ишдан бўшатиб олинган ходимларга ишдан бўшатилган куни ишдан бўшатиш нафақаси тўла- нади. Давлат органларида амалга оширилган штатлар қисқартирилиши туфайли ишдан бўшатилаётган давлат хизматчиларига тегишли мансабларига тенг бошқа лавозим бошқа давлат органларида берилади. Бунинг иложи бўлмаганида эса, улар мансаб маошлари сақланиб қолган ҳолда янги касбга ўргатилади. Айрим тоифадаги ходимларни (ҳомиладор ва уч ёшгача боласи бор аёл- лар, 18 ёшга тўлмаган шахслар ходимлар вакиллик органларига сайланган шахслар, депутатлар ва бошқалар) ишдан бўшатиб олиш пайтида қўшимча кафолатлар белгиланган бўлим, улар ҳақида тегишли бобда батафсил сўз юритилади. Download 2.8 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling