Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат юридик институти


Download 2.8 Kb.
Pdf ko'rish
bet27/101
Sana17.06.2023
Hajmi2.8 Kb.
#1521666
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   101
Bog'liq
Y.TURSUNOV. MEHNAT HUQUQI

Билимингизни текшириб кўринг 
1. Жамоа шартномаси ва жамоа келишувлари тушунчасини айтиб беринг. 
2. Ходимлар ва иш берувчилар ижтимоий шерикчилигини амалга оширишда жамоа шарт-
номаси ва жамоа келишувларининг аҳамияти қандай? 
3. Жамоа шартномаси қабул қилиниши тартиби қандай? 
4. Жамоа шартномаси мазмуни деганда нимани тушунасиз? 
5. Жамоа келишувлари, уларнинг турлари, қабул қилиниши ва аҳамияти ҳақида сўзлаб бе-
ринг. 
6. Жамоа шартномаси ва жамоа келишувлари юзасидан тарафлар жавобгарлиги қандай? 
7. Жамоа шартномаси ва жамоа келишувига амал қилиниши устидан назорат олиб бориш 
усуллари ҳақида нималарни биласиз? 


 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 


 
МАХСУС ҚИСМ 
 
VI боб. АҲОЛИНИ ИШ БИЛАН ТАЪМИНЛАШ
ВА МЕҲНАТ РЕСУРСЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШНИ ҲУҚУҚИЙ ТАРТИБГА СОЛИШ 
1-§. Аҳолини иш билан таъминлаш тушунчаси
ва фуқароларнинг ишга жойлашиш ҳуқуқлари 
 
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 37-моддасида айтилгани-
дек: «Ҳар бир шахс меҳнат қилиш, эркин касб танлаш, адолатли меҳнат ша-
роитларида ишлаш ва қонунда кўрсатилган тартибда ишсизликдан ҳимояла-
ниш ҳуқуқига эгадир». Шунингдек, «Инсон ҳуқуқлари Умужаҳон Деклараци-
яси»да ҳам меҳнат қилиш ҳуқуқи инсоннинг энг муҳим табиий ҳуқуқларидан 
эканлиги тан олинган. Ушбу Декларациянинг 23-моддасида таъкидлангани-
дек: «Ҳар бир инсон меҳнат қилиш, ишни ўз эрки билан танлаб олиш
меҳнатнинг адолатли ва қулай шароитлари бўлиши ва ишсизликдан муҳофаза 
этилиш ҳуқуқига эгадир»
26
.
Шўролар даврида меҳнат қилиш ҳуқуқи фуқаролар учун меҳнат қилиш 
мажбуриятига айлантирилган эди. Натижада у эркин ҳаётий эҳтиёждан кўра 
малол келадиган бурч сифатида тасаввур этилар, унинг унумдорлиги ва сама-
радорлиги ҳам шунга мутаносиб аҳволда эди. 
Иқтисодиётни маъмурий-буйруқбозлик йўли билан идора қилиш даврида 
аҳолининг тўла иш билан бандлиги, ҳар бир шахснинг ижтимоий ишлаб 
чиқаришда банд бўлиши зарурлиги қонун билан мустаҳкамлаб қўйилган 
бўлиб, меҳнат қилмасликнинг ўзи ҳуқуқбузарлик саналган, яъни мажбурий 
меҳнат жорий этилган эди ва бу ҳол инсон ҳуқуқларининг қўпол тарзда бузили-
ши кўринишларидан бири эди. Ўша пайтда иқтисодиётда ҳукмрон бўлган давлат 
секторига тааллуқли корхоналарда, асосан шаҳарларда иш кучига бўлган талаб, 
ишчи кучига таклиф ҳисобга олинмаган ҳолда иш жойлари сунъий равишда бар-
по этилар, бунинг натижасида ғайритабиий вазият юзага келарди. Жумладан, 
шаҳарда малакали ишчи кучи мунтазам етишмагани ҳолда қишлоқларда меҳнат-
га яроқли аҳолининг асосий қисми жамланган бўлиб, иш билан таъминлаш 
соҳасида ўткир муаммоларни юзага келтирар, меҳнат ресурсларидан нооқилона 
ва исрофгарчилик билан фойдаланишга, меҳнат унумдорлигининг жуда паст 
бўлишига олиб келар эди. 
Мустақилликнинг қўлга киритилиши, бозор иқтисодиётига ўтилиши би-
лан меҳнат ресурсларидан фойдаланиш, иш кучининг ҳам ўз қийматига эга, 
26
Қаранг: Инсон ҳуқуқлари тўғрисида Халқаро Билл. Т., «Адолат», 1992.


сотиладиган ва сотиб олинадиган бойликка айланиб бориши билан боғлиқ 
бўлган меҳнат бозорини шакллантиришни долзарб вазифа қилиб куйди. 
Мамлакатимизда кенг қамровли хусусийлаштириш жараёнининг амалга 
оширилиши натижасида мулкчилик, ишлаб чиқариш соҳасида давлат якка 
ҳокимлигига тўла барҳам берилиб, кўп укладли иқтисодий тизим вужудга 
келтирилди. 2000 йил 1 октябргача бўлган маълумотларга кўра меҳнатга 
яроқли аҳолининг 75,8% халқ хўжалигининг нодавлат секторида банд эканли-
гини айтиб ўтиш кифоя
27
. Бунинг натижасида меҳнат ресурсларидан фойда-
ланиш ва аҳолининг бандлиги масалаларида янги ривожланиш тенденцияла-
ри, янги қонуниятлар юзага кела бошлади. 
Бозор муносабатлари меҳнатнинг оқибатлари, ишчи кучининг сифатига 
нисбатан қаттиқ талаблар қўйиши сабабли меҳнат қилиш ҳуқуқи ҳамда унинг 
рўёбга чиқарилиши борасидаги қонунчилик ҳужжатларини тубдан қайта 
кўриб чиқиш, бу соҳада чуқур ислоҳотларни амалга ошириш энг долзарб ва-
зифага айланиб қолди. Зероки, социализм шароитида қон-қонимизга сингиб 
кетган боқимандалик, масъулиятсизлик туйғуларидан тезроқ халос бўлишга 
имкон берувчи, шу билан бирга меҳнат бозорида рақобатга бардош бера оли-
ши қийин бўлган ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламларини ижтимоий 
ҳамда ҳуқуқий жиҳатдан муҳофаза қилишни таъминлай оладиган ҳуқуқий ба-
занинг вужудга келтирилиши зарур эди. Ушбу вазифани Ўзбекистон Респуб-
ликасининг янги таҳрирда қабул қилинган «Аҳолини иш билан таъминлаш 
тўғрисида»ги Қонуни
1
ва Меҳнат Кодекси бажарди.
Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат Кодекси ишчи кучининг мулк экан-
лигини қайд этди ва Кодекснинг 57-моддасида кўрсатилганидек, «Унумли ва 
ижодий меҳнат қилишга бўлган ўз қобилиятларини тасарруф этиш ва қонун 
ҳужжатлари билан тақиқланмаган ҳар қандай фаолият билан шуғулланиш ҳар 
кимнинг мутлақ ҳуқуқидир. Ихтиёрий равишда иш билан банд бўлмаслик жавоб-
гарликка тортиш учун асос бўлмайди. 
Ҳар ким иш берувчига бевосита мурожаат қилиш ёки меҳнат органлари-
нинг бепул воситачилиги орқали иш жойини эркин танлаш ҳуқуқига эгадир». 
Меҳнат қилиш ҳуқуқлари фуқаролар томонидан амалга оширилиши пайтида 
ҳар қандай шаклдаги камситиш, ноқонуний имтиёзлар бериш, фуқаро учун 
ноқулай бўлган шартларда меҳнат қилишга мажбур этиш қатъиян ман этилади. 
Меҳнат Кодексининг 58-моддасида айтилганидек, меҳнат қилиш 
ҳуқуқларининг амалга оширилиши давлат: 

иш билан таъминлаш турини, шу жумладан турли меҳнат режимидаги 
ишни таъминлаш эркинлигини; 
27
Қаранг: «Банковские ведомости». 2000, № 48. 
1
Ўзбекистоннинг янги қонунлари, Т., «Адолат», 1998, 19-сон.



ишга қабул қилишни қонунга хилоф равишда рад этишдан ва меҳнат 
шартномасини ғайриқонуний равишда бекор қилишдан ҳимояланиши; 

мақбул келадиган иш танлаш ва ишга жойлашишга бепул ёрдам бе-
ришни; 

ҳар кимнинг касбга ва ишга эга бўлишда, меҳнат қилиш ва иш билан 
таъминланиш шарт-шароитларида, меҳнатга ҳақ олишда, хизмат поғонасидан 
юқорилаб боришда тенг имкониятлар яратишни; 

янги касбга (мутахассисликка) бепул ўқитиш, маҳаллий меҳнат орган-
ларида ёки бу органларнинг йўлланмаси билан бошқа ўқув юртларида сти-
пендия тўлаб малака оширишни; 

бошқа жойдаги ишга қабул қилинганда моддий харажатлар учун қонун 
ҳужжатларига мувофиқ компенсация тўлашни; 

ҳақ тўланадиган жамоат ишларида қатнашиш учун муддатли меҳнат 
шартномалари тузиш имкониятини кафолатлайди. Қонун ҳужжатларида 
бошқа турдаги кафолатлар ҳам белгилаб қўйилиши мумкин. 
Меҳнатга яроқли аҳоли сонининг тез суръатлар билан ўсиб бориши кузатилаётган Ўзбеки-
стон Республикаси учун қишлоқда ҳамда халқ хўжалигининг айрим тармоқларида ортиқча иш 
кучининг мавжудлиги меҳнат бозорининг вужудга келиши ва тўлақонли фаолият кўрсатишида 
муҳим аҳамият касб этади. 
Иқтисодиётда таркибий ўзгаришларнинг амалга оширилиши, мулкнинг 
босқичма-босқич давлат тасарруфидан чиқарилиши, иқтисодиётнинг нодавлат 
сектори, айниқса хусусий ва кичик тадбиркорликнинг давлат йўли билан 
қўллаб-қувватланиши, юридик шахс ташкил этмаган ҳолда жисмоний шахслар то-
монидан амалга ошириладиган якка тадбиркорликка кенг йўл очилиши, қишлоқ 
жойларида аҳолига қўшимча ер майдонларининг берилиши туфайли ортиқча иш 
кучи билан боғлиқ муаммони юмшатиш, одамларни самарали меҳнатга жалб этиш 
имкони яратилди. Республикада ишсизлик кўпайишининг олдини олиш мақсадида 
меҳнат бозорини тартибга солиш механизмини такомиллаштиришга қаратилган 
тадбирлар амалга оширилмоқда. Ҳозирги пайтда аҳоли бандлиги биржалари фао-
лият кўрсатиб турганлигини айтиб ўтиш ўринлидир. Натижада расмий маълумот-
ларга кўра 2000 йил охирига келиб қайд этилган ишсизлар сони 43100 кишини ёки 
иқтисодий фаол аҳолининг 0,5%ни ташкил этган
28
. Бу кўрсаткич аҳволни аниқ акс 
эттирмаслиги ва яширин ишсизлик бир мунча юқори бўлиши мумкинлигини, аммо 
ҳар қалай бу кўрсаткичлар аҳоли бандлигини таъминлаш соҳасида пухта ўйланган 
давлат сиёсати самара бераётганлигини кўрсатади
2

28

Download 2.8 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   101




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling