Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат юридик институти


-§. Ишсизлик нафақаси ва ишсиз шахсларга бериладиган


Download 2.8 Kb.
Pdf ko'rish
bet30/101
Sana17.06.2023
Hajmi2.8 Kb.
#1521666
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   101
Bog'liq
Y.TURSUNOV. MEHNAT HUQUQI

4-§. Ишсизлик нафақаси ва ишсиз шахсларга бериладиган 
ижтимоий ёрдамлар 
Фуқаронинг маҳаллий меҳнат органлари томонидан ишсиз деб эътироф 
этилиши натижасида унда пайдо бўладиган энг асосий ҳуқуқ, бу ишсизлик 
нафақаси олиш ҳуқуқи, бошқа моддий ёрдам олиш кафолатларидан иборат-
дир. Ишсиз шахсга тайинланадиган ишсизлик нафақаси унинг ва оила аъзо-
ларининг моддий аҳволи асосларини ташкил этади. 
Ишсизлик нафақасининг миқдори турли омилларга боғлиқ бўлиб, аввал 
меҳнат қилган ва иш жойидан (иш ҳақи, меҳнат даромадидан) маҳрум бўлиб 
қолган шахсларга нафақа тайинлашда аввалги уларнинг иш жойларида олган 
йиллик ўртача иш ҳақлари, аввал ишламаган, биринчи марта иш қидирувчи 
31
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 1999 йил 13 октябрдаги 831-
тартиб рақами билан давлат рўйхатига олинган «Меҳнат органларида фуқароларни рўйхатга 
олиш, уларни ишга жойлаштириш, ишсизлик нафақасини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғриси-
да»ги Низом. 


шахс сифатида рўйхатга олинган шахсларга эса белгиланган энг кам ойлик 
иш ҳақи асос қилиб олинади. 
«Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонуннинг 27-моддасига 
кўра белгиланган тартибда ишсиз деб эътироф этилган шахсларга улар иш 
сўраб мурожаат қилган биринчи кундан бошлаб аввал меҳнат қилган, ишдан 
ва иш ҳақидан (меҳнат даромадидан) маҳрум бўлиб қолган шахсларга ёки 
узоқ вақт (бир йилдан ортиқ) танаффусдан кейин ўз меҳнат фаолиятини қайта 
бошлаётган шахсларга ўн икки ойлик давр давомида 26 календар ҳафта даво-
мида ишсизлик нафақаси тўланади. 
Илгари ишламаган ва биринчи бор иш қидираётган шахсларга эса ўн икки 
ой давомида кўпи билан ўн уч ҳафта мобайнида ишсизлик нафақаси тўланади. 
35 ёшга тўлмаган ва қарамоғида уч ва ундан кам меҳнатга яроқсиз шахс бўлган 
эркакларга улар ҳақ тўланадиган жамоат ишларида қатнашсаларгина ишсизлик 
нафақаси берилади. Яъни бундай шахсларни ҳақ тўланадиган жамоат ишлари-
да қатнашишдан бош тортишлари нафақа тайинланмаслиги учун асос бўлиши 
мумкин. 
Ишсизлик нафақаси олаётган шахс иш қидириш билан шуғулланиши ва 
ҳар икки ҳафтада бир марта маҳаллий меҳнат органига келиб, рўйхатдан ўтиб 
туриши лозим. 
Ишдан ва иш ҳақи (меҳнат даромади)дан маҳрум бўлган шахслар олдинги 
иш жойидаги ўртача ойлик иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида (аммо энг кам 
ойлик иш ҳақидан кам бўлмаслиги ва таркиб топган ўртача ойлик иш ҳақи 
миқдоридан кўп бўлмаслиги лозим) ишсизлик нафақасини олиш ҳуқуқига эга 
бўладилар. 
Илгари ишламаган, биринчи марта иш қидираётган шахсларга маҳаллий 
меҳнат органи томонидан касбга тайёрлаш ёки ишга жойлашиши имконияти 
берилмагани тақдирда, уларга энг кам ойлик иш ҳақининг 75 фоизи миқдори-
да ишсизлик нафақаси берилади. 
Ишсиз шахс касбий тайёргарликдан ёки қайта тайёргарликдан ўтаётган 
пайтда аввал ишлаган ва иш ҳақига эга бўлган шахсларга қарамоғида вояга 
етмаган болалари ва бошқа кишилари бўлса, аввалги иш жойида олган ўртача 
ойлик иш ҳақининг 75 фоизи, қарамоғида вояга етмаган шахслар ва бошқа 
шахслар бўлмаса, ўртача ойлик иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида (аммо энг 
кам ойлик иш ҳақи миқдоридан кам эмас ва таркиб топган ўртача ойлик иш 
ҳақидан кўп бўлмаган ҳажмда) стипендия оладилар. 
Аввал ишламаган ва биринчи марта иш қидираётган, узоқ танаффусдан 
кейин (бир йилдан кейин) ишсиз деб эътироф этилиб, касбий тайёргарлик, 


малака ошириш ва қайта тайёргарликдан ўтаётган шахсларга таълим даврида 
энг кам ойлик иш ҳақидан кам бўлмаган миқдорида стипендия оладилар
32.
Ҳарбий хизматчилар, Ички ишлар, Миллий хавфсизлик, чегара хизмати 
ва Фавқулодда вазиятлар вазирликлари ходимлари ишдан бўшатилганликла-
ри туфайли иш қидирувчи сифатида рўйхатга олиниб, ишсиз мақомига эга 
бўлганларида аввал ишлаган фуқаролар билан бир қаторда ишсизлик 
нафақаси билан таъминланадилар. 
Ишсиз деб эътироф этилган шахслар ишлаб чиқаришдан ажратилган ҳолда касбга 
тайёрлаш, қайта тайёрлаш, малака оширишни тугатганларидан кейин иш билан 
таъмин этилмасалар, энг кам ойлик иш ҳақидан кам бўлмаган миқдорда нафақа билан 
таъминланадилар. 
Қонунда назарда тутилган ҳолларда ишсизлик нафақасини тўлаш вақтин-
ча тўхтатиб қўйилиши ёки бекор қилиниши мумкин. «Аҳолини иш билан 
таъминлаш тўғрисида»ги Қонуннинг 34-моддасига кўра ана шундай ҳолатлар қа-
торига қуйидагилар киради: 
1) ишсиз шахс ишга жойлашганида; 
2) ишсиз шахс таклиф этилган мақбул келадиган ишни узрли сабабсиз 
икки марта рад қилса; 
3) ишсиз шахс пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлса; 
4) 35 ёшга тўлмаган ва қарамоғида уч ҳамда ундан кам вояга етмаган фар-
зандлари бўлган эркак киши жамоа ишларида ишлашдан бош тортса; 
5) ишсиз шахс озодликдан маҳрум этиш ёки қамоқ жазосига ҳукм этил-
са; 
6) ишсиз шахс маҳаллий меҳнат органини хабардор қилмай вақтинча 
ишга жойлашса; 
7) ишсизлик нафақаси алдов йўли билан тайинланган бўлса; 
8) ишсиз шахс вафот этса. 
Ишсиз шахснинг касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш учун, ўқишга юборилиши, да-
волаш-профилактика муассасасига юборилиши, ҳақ тўланадиган жамоат ишларига 
жалб этилиши, белгиланган муддатларда рўйхатдан ўтишлик учун маҳаллий меҳнат 
органига келмаслиги туфайли ишсизлик нафақаси тўлаш тўхтатиб турилади. 
«Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонуннинг 24-моддасига кўра 
ишсиз шахсларга ишсизлик нафақаси тайинлаш, уларни касбга ўқитиш, мала-
касини ошириш даврида стипендия тўлашдан ташқари қўшимча моддий ка-
фолатлар ҳам бериш назарда тутилган. Улар қаторига: 

ишсиз шахсга қарамоғидагиларни ҳисобга олиб моддий ёрдам бериш – 
ҳақ тўланадиган жамоат ишларида қатнашиш имкониятини яратиб бериш; 
32
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 13 майдаги 235-сонли қарори 
билан тасдиқланган «Ишдан бўшатилган ходимлар ва иш билан таъминланмаган аҳолини касбга тай-
ёрлаш, малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш тизимини шакллантириш тартиби тўғрисида»ги Низом. 
1998 йил 23 июлда 310-сонли қарор билан ўзгартиришлар киритилган.



ишлаш учун ихтиёрий равишда бошқа ерга кўчиш билан боғлиқ хара-
жатларни қоплаш. 
Ишсизлик нафақаси тўлаш муддати тамом бўлганидан сўнг нафақа олишга 
ҳақли бўлмаган шахсга иш билан таъминлашга кўмаклашувчи давлат жамғармаси 
ёки маҳаллий бюджет ҳисобидан ажратиладиган маблағлардан моддий ёрдам 
кўрсатилади
33
.
Корхоналарда амалга ошириладиган ташкилий-бошқарув тадбирлари 
натижасида ишдан озод қилинган ходимларга бериладиган қўшимча им-
тиёзлардан бири – муддатидан икки йил аввал ёшга доир пенсия тайинланиши 
мумкинлиги қонунларда назарда тутилганлигидир. 
«Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонуннинг 25-моддаси, «Фуқароларни 
давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонуннинг 14-моддасига кўра корхона тугати-
лиши, ходимлар сони ёки штатлари қисқартирилиши туфайли корхоналардан ишдан 
бўшатилган 58 ёшга тўлган эркаклар, 53 ёшга кирган аёллар, башарти ушбу асосга 
кўра ишдан бўшатилганларидан кейин ўн кун муддат ичида маҳаллий меҳнат орган-
ларига иш сўраб мурожаат қилган ва иш қидирувчи сифатида рўйхатга олинган бўлса, 
аммо маҳаллий меҳнат органлари бу шахсни иш билан таъминлай олмаса ҳамда 
фуқаро ишсиз мақомига эга бўлса, у ҳолда маҳаллий меҳнат органларининг бу ҳақда 
берган маълумотномаси асосида муддатидан икки йил аввал, эркаклар 58 ёшга етган 
бўлса, аёллар 53 ёшга етган бўлса уларга ёшга доир пенсия тайинланиши мумкин. 
Бундай шахсларга муддатидан аввал ёшга доир пенсия тайинлаш шартлари 
ва тартиби махсус меъёрий ҳужжатлар билан тартибга солинади
34
.

Download 2.8 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   101




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling