Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат юридик институти
-§. Ишсизлик тушунчаси ва ишсиз шахсларга бериладиган ҳуқуқий кафолатлар
Download 2.8 Kb. Pdf ko'rish
|
Y.TURSUNOV. MEHNAT HUQUQI
3-§. Ишсизлик тушунчаси ва ишсиз шахсларга бериладиган ҳуқуқий кафолатлар Фуқароларни ишсизликдан ҳимоя қилишда ишсиз шахс тушунчасини, аниқ ифодалаш катта аҳамиятга эга. «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғриси- да»ги Қонуннинг 3-моддасида ишсиз шахсга қуйидагича таъриф берилади: «16 ёшдан бошлаб то пенсия билан таъминланиш ҳуқуқини олишгача бўлган ёшдаги (умумий қоидага кўра эркаклар – 60 ёшгача, аёллар – 55 ёшгача қонунда махсус кўрсатилган ҳолларда эса булардан ҳам кичик ёшда), ишга ва иш ҳақига (меҳнат даромадига) эга бўлмаган, иш қидирувчи шахс сифатида маҳаллий меҳнат орга- нида рўйхатга олинган, меҳнат қилишга, касбга тайёрлаш ва қайта тайёрлашдан ўтишга, малакасини оширишга тайёр, меҳнатга қобилиятли шахслар ишсиз деб эътироф этилади». Шахсларни ишсиз деб эътироф этиш уларнинг иш топишда кўмак беришни сўраб ариза берган ва рўйхатга олинган кундан бошлаб, ўн биринчи кундан кечиктирмасдан амалга оширилади. Қуйидагилар ишсиз сифатида рўйхатга олиниши мумкин эмас: а) 16 ёшга тўлмаганлар; б) аризаси рўйхатга олинган кундан бошлаб ўн кун ичида ўзига таклиф қилинган мақбул келадиган ишдан икки марта бош тортганда; в) аризаси рўйхатга олинган кундан бошлаб 10 кун ичида узрсиз тарзда маҳаллий меҳнат органига келмаганида; г) содир қилган жинояти учун озодликдан маҳрум этилганида. Мурожаат қилган фуқаро ўзи доимий яшайдиган туман (шаҳар) меҳнат органида қуйидаги кетма-кетликда рўйхатга олинадилар: 1) ишсиз фуқаро мурожаат қилган куни дастлабки рўйхатга олиш; 2) фуқарони унга маъқул келадиган иш қидириш мақсадида рўйхатга олиш; 3) шахсни ишсиз сифатида рўйхатга олиш; 4) ишсиз шахсни қайта рўйхатга олиш 31 . Таклиф этилган мақбул келадиган ишдан икки марта бош торган, узрсиз сабабларга кўра ўн кун ичида меҳнат органига келмаган шахслар иш қидирувчи сифатидаги рўйхат- дан чиқариб юборилади ва улар фақат ўттиз кун ўтгандан кейингина иш қидирувчи сифа- тида қайта рўйхатга олиниши мумкин. Мақбул келадиган иш таърифи «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғриси- да»ги Қонуннинг 4-моддасида баён этилган. Унда айтилишича: «Биринчи марта иш қидираётган, касби (мутахассислиги) бўлмаган шахслар учун даст- лабки касб тайёргарлигини талаб қилмайдиган иш, бундай ишни топиб бериш имконияти бўлмаган тақдирда эса, уларнинг ёши ва бошқа хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ҳақ тўланадиган бошқа иш, шу жумладан вақтинчалик иш мақбул келадиган иш деб ҳисобланади. Ишдан ва иш ҳақидан (меҳнат даромадидан) маҳрум бўлган шахслар учун уларнинг касб тайёргарлигига мос бўлган, ёшини, соғлигини, меҳнат стажини ва аввалги мутахассислиги бўйича тажрибасини, янги иш жойининг транс- портда қатнаш жиҳатдан қулайлигини инобатга олувчи иш мақбул келадиган иш деб ҳисобланади». Қуйидагилар мақбул келадиган иш деб ҳисобланиши мумкин эмас: а) таклиф этилаётган иш фуқаронинг турар жойини ўзгартириши билан боғлиқ бўлса; б) таклиф этилган иш яшаш жойидан анча узоқ бўлса ва транспортда қатнаш ноқулай бўлса; в) таклиф этилаётган иш бўйича тўланадиган иш ҳақи шу мутахассислик ва малака учун белгиланган тартибда аниқланган энг кам иш ҳақидан кам бўлса; г) ишни рад этиш узрли сабаблар билан асосланган бўлса. Download 2.8 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling