Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат юридик институти


 Уйда ишловчилар (касаначилар, надомниклар) билан


Download 2.8 Kb.
Pdf ko'rish
bet43/101
Sana17.06.2023
Hajmi2.8 Kb.
#1521666
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   101
Bog'liq
Y.TURSUNOV. MEHNAT HUQUQI

2. Уйда ишловчилар (касаначилар, надомниклар) билан
тузиладиган меҳнат шартномаси 
53
М. Гасанов, Е. Соколов. Ўзбекистонда меҳнат шартномаси (контракти), учинчи китоб. Т., 1996, 
362-бет. 


Иш берувчи ўз хоҳиши билан уйда ишлашни хоҳловчи ходимлар билан 
ҳам меҳнат шартномаси тузиши мумкин. Бундай ҳолда ходим ўз асбоб-
ускуналари ва ишлаб чиқариш воситаларидан фойдалангани ҳолда ўз уйида 
иш бажаради. Иш берувчи ходимни ўз вақтида хом ашё ва бошқа зарур воси-
талар билан таъминлайди, тайёрланган маҳсулотларни қабул қилади, ҳисоби-
ни юритади ва белгиланган иш ҳақи тўлайди
54

Ўзбекистон шароитида халқ ҳунармандчилиги буюмларини тайёрлаш юза-
сидан уйда иш бажариш бирмунча кенг тарқалган. Уйда иш бажариш пайтида 
бошқа ишлаб чиқариш фаолиятлари ҳам амалга оширилиши мумкин. Уйда 
ишловчилар билан ҳам умумий асосларда меҳнат шартномаси тузилади, ишга 
қабул қилиш расмийлаштирилади ва меҳнат дафтарчаси юритилади. Улар ҳам 
корхонанинг бевосита ўзида меҳнат қилувчи ходимлар билан тенг асосларда 
меҳнат ҳуқуқларидан фойдаланадилар. 
Уйда иш бажариш юзасидан шартнома тузилганда ҳомиладор ва ёш бола-
си бўлган аёллар, ногиронлар, пенсионерлар, қарамоғида парваришга муҳтож 
бемор оила аъзолари бўлган ходимлар, ўқув юртларининг кундузги бўлимла-
рида таълим олувчилар ва бошқалар афзалликдан фойдаланадилар. Уйда иш 
бажариш юзасидан меҳнат шартномалари зарур уй-жой маиший шароитлари-
га эга бўлган, санитария ва ёнғин хавфсизлиги талабларига эга шароитлар 
мавжуд бўлганида тузилиши мумкин. Бунда уйда иш бажарилиши қўшнилар 
осойишталигига, соғлигига ва хавфсизлигига путур етказмайдиган ҳолда 
бўлиши лозим. 
3. Танлов ёки сайлов асосида ўз вазифасига тайинланган
шахслар билан тузиладиган меҳнат шартномаси 
Иш берувчи қонун ҳужжатларида бевосита назарда тутилган ҳолларда 
унда белгиланган касб ва лавозимларга танлов асосида ишга қабул қилиши 
лозим. Ҳозирги пайтда илмий-тадқиқот муассасаларининг илмий ходимлари 
ҳамда олий ўқув юртларининг профессор-ўқитувчилари таркибидан бўлган-
лар
55
билан танлов асосида меҳнат шартномаси тузиш назарда тутилган. 
Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазир-
лигининг 1998 йил 30 октябрдаги 305-сонли буйруғи билан тасдиқланган (4-
илова) «Олий таълим муассасаларига педагог ходимларни ишга қабул қилиш 
тартиби ҳақидаги Низом», «Таълим тўғрисида»ги Қонуннинг 5-моддаси асо-
54
Қаранг: «Ўзбекистон Республикасида уйда ишловчилар меҳнатини ташкил этиш тартиби 
тўғрисида»ги Низом. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 1998 йил 28 август-
да 487-тартиб рақами билан давлат рўйхатидан ўтказилган. 
55
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий таълим тизимини ислоҳ қилиш бўйича меъёрий ҳуж-
жатлар, 1-қисм, Т., 1998, 99-бет. 


сида педагог ходимлар (профессор-ўқитувчилар)ни конкурс асосида ишга 
қабул қилишни белгилайди. 
Ушбу Низомда айтилишича, конкурснинг мақсади Кадрлар тайёрлаш 
миллий дастурига мувофиқ замонавий талабларга жавоб берувчи, кадрлар 
тайёрлаш жараёни учун лаёқатли, юқори малакали, чуқур касбий билимга эга, 
илмий ютуқларга эришган, илмий-ижодий салоҳиятли, юқори идрок ва 
ахлоқли шахсларни саралаб олишдир. Олий таълим муассасаларида кафедра му-
дири, профессор, доцент, катта ўқитувчи, ўқитувчи ва ассистент лавозимлари 
конкурс асосида 5 йил муддатга эгалланади ва муддат тугагач, қайта конкурс 
ўтказилади. 
Кафедра мудири, профессор лавозимларини эгаллаш учун ўтказиладиган 
конкурсда, одатда профессор илмий унвони ёки фан доктори илмий дара-
жасига эга бўлган шахслар, қолган лавозимларни эгаллаш учун ўтказиладиган 
конкурсда эса доцент илмий унвонига ва фан номзоди илмий даражасига эга 
шахслар иштирок эта оладилар. Истисно тариқасида илмий унвон ва илмий 
даражага эга бўлмаган, аммо беш йилдан ортиқ илмий-педагог иш тажриба-
сига эга, олий, ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасалари ёҳуд умум-
таълим мактаблари учун якка муаллиф сифатида дарслик ёки ўқув қўлланма-
си ёзган, юқори илмий-назарий даражада маърузалар ўқий оладиган олий 
таълим муассасалари ўқитувчилари ҳам профессор ёки доцент лавозимини 
эгаллаш учун конкурсда қатнашишга рухсат берилади. 
Олий таълим муассасаси жорий семестрда 5 йиллик сайлов муддатлари 
тугаётган лавозимларга ва бўш лавозимларга конкурс эълон қилади ҳамда бу 
ҳақда оммавий ахборот воситаси (республика газетаси, олий таълим муасса-
сасининг кўп нусхали газетаси ёки бошқа жойда) эълон қилади. Конкурсда 
иштирок этиш истагини билдирган шахслар ёзма ариза ва зарур ҳужжатларни 
институт ректори номига тақдим этади. Профессор ва кафедра мудири лаво-
зимларига олий ўқув юртининг, бошқа педагогик лавозимларга эса факуль-
тетнинг илмий кенгаши томонидан сайланадилар. 
Конкурсни ўтказиш тартиби унинг натижаларини баҳолаш масалалари 
юқорида кўрсатилган Низомда батафсил белгилаб қўйилган. Конкурсдан 
муваффақиятли ўтган ва лавозимига сайланган шахслар билан ушбу асосга 
кўра меҳнат шартномаси имзоланади ҳамда 5 йил муддатга вазифасига тай-
инланганлиги ҳақида олий ўқув юрти ректорининг буйруғи чиқарилади. 
Иш берувчи салоҳиятли ва юқори малакали ходимларни танлай олиш 
мақсадида корхона локал ҳужжатларида олдиндан белгилаб қўйилган тар-
тибда ва шартларда лавозим (вазифа)ларни эгаллаш учун конкурс эълон 
қилишга, бу ҳақда даврий матбуотда эълон қилишга ҳақли. Бундай ҳолда ла-
возим (вазифа)ни эгаллашга даъвогар фуқарони ишга қабул қилишдан бош 


тортиш меҳнат шартномаси тузишни ғайриқонуний рад этиш деб ҳисоблан-
маслиги лозим
56

Амалдаги қонунчилик талабларига мувофиқ айрим лавозимларни эгаллаш бел-
гиланган тартибда ўтказиладиган сайлов натижаларига кўра амалга оширилади. 
Давлат ҳокимияти, бошқарув ва маҳаллий органларнинг айрим мансабдор шахслари, 
жамоат бирлашмалари органларининг раҳбарлари, акциядорлик жамияти ижроия ор-
гани раҳбарлари ўз лавозимларини белгиланган тартибда ўтказиладиган сайловлар 
асосида эгаллайдилар. Бундай лавозимларга сайловлар ўтказиш, сайлов натижалари 
якунлаш ва қарор қилиш тегишли сайлов комиссиялари, сайлов натижаларини 
баҳолашга ваколатли бўлган бошқа органлар зиммасига юклатилган. Ушбу орган 
томонидан лавозимни эгаллашга даъвогарни ўтказилган сайловда ғолиб деб топили-
ши, бу ҳақда тегишли ҳужжатни расмийлаштириши, мазкур шахс билан ёзма шаклда 
меҳнат шартномаси тузилишига ҳамда уни лавозимга тайинлаш тўғрисида ваколатли 
органнинг буйруғи чиқарилишига асос бўлади
57


Download 2.8 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   101




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling