Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат юридик институти
Муқобил ҳарбий хизматни ўтаётган шахслар билан
Download 2.8 Kb. Pdf ko'rish
|
Y.TURSUNOV. MEHNAT HUQUQI
4. Муқобил ҳарбий хизматни ўтаётган шахслар билан
тузиладиган меҳнат шартномаси Ўзбекистон Республикаси «Муқобил хизмат тўғрисида»ги Қонунига 58 мувофиқ муайян тоифаларга мансуб бўлган фуқаролар муддатли ҳарбий хиз- мат ўрнига муқобил хизматни ўташлари, шу асосда корхона, муассаса ва ташкилотларда юқори малака талаб этилмайдиган ишларда ва малакасига мос келувчи бошқа ишларда ишлашлари лозим бўлади. Бундай шахсларни муқобил хизматни ўташ тартиблари юқорида эслатилган Қонун, Ўзбекистон ҳукуматининг 1993 йил 7 июндаги 275-сонли қарори билан тасдиқланган «Муқобил хизматни ташкил этиш ва ўташ тартиби тўғрисидаги Низом» ҳамда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирининг 1994 йил 20 сентябридаги 194- сонли буйруғи билан тасдиқланган йўриқнома билан тартибга солинади. Муқобил хизматни ўтаётган шахсларга нисбатан меҳнат қонунчилиги та- лаблари юқорида қайд этилган қонун ва қонун ҳужжатларида назарда ту- тилган истиснолардан ташқари татбиқ этилади. Улар билан ҳарбий органлар йўлланмаси асосида ёзма шаклдаги меҳнат шартномаси тузилади. Юқорида баён қилинганларидан ташқари яна ҳомиладор ва ёш боласи бўлган аёллар, 18 ёшга тўлмаган шахслар, ногиронлар билан банд қилинган бўш иш жойларига ишга қабул қилиш юзасидан тузиладиган меҳнат шартно- 56 Қаранг: М. Гасанов, Е. Соколов. Ўзбекистонда меҳнат шартномаси (контракти), биринчи ва иккинчи китоблар, Т., 1996, 63-бет. 57 Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолияти ка- фолатлари тўғрисида»ги Қонунининг 6-моддаси. 58 Ўзбекистоннинг янги қонунлари, Т., «Адолат», 1993, 6-сон. 21-бет. малари ҳам бир қатор ўзига хос хусусиятларга эга. Корхоналардаги товар- моддий бойликлари, пул ва бошқа қимматликлар билан боғлиқ бўлган мод- дий жавобгарлик ишларига қабул қилинаётган шахслар билан меҳнат шарт- номаси тузишнинг бир қатор ўзига хос жиҳатлари мавжуд. Шунингдек, хусусий фуқаролар билан уларнинг оилавий ишларини бажа- риш учун тузиладиган меҳнат шартномалари, уларнинг мазмуни, қайд эти- лиши ва ходим ҳуқуқларини қўшимча равишда кафолатлаш воситалари билан таъминланганлигига кўра ажралиб туради. Ўзбекистон Республикаси ҳукума- тининг 1995 йил 19 октябрдаги 408-сонли қарорига кўра хорижий фуқаролар билан меҳнат шартномаси тузиш ва уларни ишга қабул қилишнинг ўзига хос шартлари ҳамда тартиблари белгилаб қўйилган. Download 2.8 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling