Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат юридик институти


-§. Ишга қабул қилишни расмийлаштириш


Download 2.8 Kb.
Pdf ko'rish
bet41/101
Sana17.06.2023
Hajmi2.8 Kb.
#1521666
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   101
Bog'liq
Y.TURSUNOV. MEHNAT HUQUQI

3-§. Ишга қабул қилишни расмийлаштириш. 


Меҳнат дафтарчаси ва унинг юридик аҳамияти 
Ишга қабул қилишнинг тўғри расмийлаштирилиши ходим ва иш берувчи 
манфаатларини самарали ҳимоя қилинишига, келгусида турли низолар юзага 
келишининг олдини олишликка хизмат қилади. Ишга қабул қилиш ходим би-
лан тузилган меҳнат шартномаси асосида ишга қабул қилиш ваколати бе-
рилган иш берувчи мансабдор шахс (корхона раҳбари, унинг ўринбосари) 
буйруғи билан расмийлаштирилади. 
Ишга қабул қилиш ҳақидаги буйруқда унинг чиқарилган жойи, вақти, 
ишга қабул қилинаётган ходимнинг тўлиқ исми, шарифи, фамилияси, у 
қачондан бошлаб, қайси вазифага ва қанча иш ҳақи тўлаш шарти билан қабул 
қилинаётганлиги каби муҳим ҳолатлар назарда тутилмоғи лозим. Буйруқ мат-
ни танишиб чиқиш учун ходимга тақдим этилади ва ундан танишиб чиққан-
лиги тўғрисида тилхат олинади. 
Корхона раҳбарини ишга қабул қилиш корхона мулкдорининг ҳуқуқи бўлиб, 
бу ҳуқуқ унинг бевосита ўзи ёки у ваколат берган орган томонидан амалга ошири-
лиши мумкин. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги ҳайъати 
томонидан 1997 йил 6 сентябрдаги 611-қарор билан тасдиқланган «Акциядорлик 
жамиятларида меҳнат муносабатларини тартибга солишни такомиллаштириш юза-
сидан Тавсиялар»нинг 3.2-бандига мувофиқ жамият ижроия органининг раҳбари 
таъсис мажлиси (конференцияси) томонидан ўз вазифасига сайланади
1

Ижроия органи раҳбари билан акциядорлик жамияти мулкдори (акциядорлар 
умумий мажлиси) ўртасида меҳнат шартномаси тузилади. Раҳбар билан тузилган 
меҳнат шартномасини имзолаш ҳуқуқи одатда умумий мажлис номидан ҳаракат 
қилиш ваколатига эга бўлган кузатув кенгаши раисига берилган. 
Матбуотда нодавлат мулкчилик шаклига асосланувчи корхоналарнинг (шу 
жумладан, акциядорлик жамоаларининг ҳам) раҳбар ўринбосарлари ва бош бух-
галтерлари (катта бухгалтерларни)ни ҳам махсус шартнома (контракт) асосида 
мулкдор томонидан бевосита ишга қабул қилиш лозимлиги ғояси муҳокама этил-
моқда
2

Ишга қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлган мансабдор шахс томонидан ёки 
унинг ижозати билан ходимга ҳақиқатда ишлашга рухсат этилган бўлса, ишга 
қабул қилиш тегишли равишда расмийлаштирилган ёки расмийлаштирилма-
ганлигидан қатъий назар, иш бошланган кундан эътиборан меҳнат шартнома-
си тузилган деб ҳисобланади. 
1
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, Давлат қўмиталари ва идораларининг меъё-
рий ҳужжатлари Ахборотномаси, 1999 йил, 1-сон.
2
Т. Рустамов. «Прекратить трудовой договор с руководителем предприятия нелегко. В чем же 
причина?». «Налоговое и таможенные вести». 2001, № 9-10.


Ғайриқонуний равишда меҳнат шартномаси тузишдан бош тортишга ва 
ишга қабул қилишни ғайриқонуний рад этилишига йўл қўйилмайди. 
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг 78-моддасига мувофиқ: ишга 
қабул қилишни ғайриқонуний рад этиш деб қуйидагилар ҳисобланади: 
ушбу Кодекс 6-моддаси биринчи қисмининг талабларини бузиш; 
иш берувчи томонидан таклиф қилинган шахсларни ишга қабул қилмас-
лик; 
иш берувчи қонунга мувофиқ меҳнат шартномаси тузиши шарт бўлган 
шахсларни (белгиланган квота ҳисобидан ишга юборилган ногиронлар ва ўн 
саккиз ёшга тўлмаган шахсларни; ҳомиладор аёллар ва уч ёшга тўлмаган бо-
лалари бўлган аёлларни – тегишлича уларнинг ҳомиладорлиги ёки боласи 
борлигини важ қилиб) ишга қабул қилмаслик;
қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳоллар. 
Ишга қабул қилиш рад этилган тақдирда ходимнинг талаби билан иш бе-
рувчи уч кун муддат ичида ишга қабул қилишни рад этишнинг сабабини асослаб, 
ёзма жавоб бериши шарт; бу жавоб ишга қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлган ман-
сабдор шахс томонидан имзоланган бўлиши лозим. Ишга кирувчининг бундай 
асослантирилган жавобни бериш ҳақидаги талабини қондиришни рад этиш хо-
димнинг ишга қабул қилиш ғайриқонуний равишда рад этилганлиги устидан 
шикоят қилишга тўсиқ бўлмайди. 
Ишга қабул қилишни ғайриқонуний рад этиш айбдор раҳбар шахсни 
қонун ҳужжатларига мувофиқ маъмурий ёки жиноий жавобгарликка торти-
лишига сабаб бўлиши мумкин (Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавоб-
гарлик тўғрисидаги Кодексининг 49, 50-моддалари; Ўзбекистон Республикаси 
Жиноят Кодексининг 148-моддаси, 2-қисм). 
Ходимнинг меҳнат фаолияти унинг меҳнат дафтарчасида акс эттириб бо-
рилади. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг 81-моддасида айти-
лишича, «Меҳнат дафтарчаси ходимнинг меҳнат стажини тасдиқловчи асосий 
ҳужжатдир». 
Иш берувчи корхонада беш кундан ортиқ ишлаган барча ходимларга 
меҳнат дафтарчасини тутиши шарт. Иш берувчи меҳнат дафтарчасига ишга 
қабул қилиш, бошқа доимий ишга ўтказиш ва меҳнат шартномасини ёзиши 
шарт. Ходимнинг илтимосига кўра меҳнат дафтарчасини ўриндошлик асоси-
да ишлаган ва вақтинча бошқа ишга ўтказилган даврлар ҳақидаги ёзувлар ки-
ритилади. Меҳнат шартномасини бекор қилиш асослари (сабаблари) меҳнат 
дафтарчасига ёзилмайди. 
Мулкчилик шаклидан, фаолияти шаклидан қатъи назар барча корхона му-
ассаса ва ташкилотларда меҳнат дафтарчасини юритиш Ўзбекистон Респуб-
ликаси Меҳнат вазирлиги ва Ижтимоий таъминот вазирлиги томонидан 1999 
йил 7 январда Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши билан 


келишилган ҳолда тасдиқланган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия ва-
зирлиги томонидан 1999 йил 29 январда 402-тартиб рақами билан рўйхатга 
олинган «Меҳнат дафтарчаларини юритиш тартиби тўғрисида»ги йўриқнома-
да белгилаб қўйилган. 
Ишлаб турган ходимларнинг меҳнат дафтарчалари иш берувчида сақланади 
ва ишга оид маълумотлар қайд этиб борилади. Хусусий тадбиркорлик ва якка 
тартибда меҳнат фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахс бўлмаган фуқаро-
ларга ҳамда шахсий ёрдамчи хўжаликда ишловчиларга меҳнат дафтарчаларини 
бериш, меҳнат стажини белгилаш пенсия жамғармаси томонидан амалга ошири-
лади ва юритилади. Уларнинг меҳнат дафтарчалари пенсия жамғармасида (улар 
кўчиб кетгунларига, пенсияга чиққунларига қадар) сақланади ва расмийлашти-
риб борилади. 
Меҳнат дафтарчасини тўлдириш ходим тўғрисидаги маълумотларни 
ёзиш, иш тўғрисидаги маълумотларни ёзиш, меҳнат шартномаси бекор қили-
нишига оид маълумотларни қайд этиш ва уни бериш тартиблари, меҳнат 
дафтарчасига қўшимча варақлар юритиш қоидалари меҳнат дафтарчаларини 
юритишга оид йўриқномага мувофиқ олиб борилади. 
Меҳнат дафтарчаси йўқотиб қўйилганда, яроқсиз ҳолга келганда (йиртилган-
да, ёниб кетиши ва ҳоказо) унинг дубликати белгиланган тартибда ҳамда муддат-
да ходимнинг охирги иш жойида берилиши лозим. Янги меҳнат дафтарчаси (ёки 
дубликати) берилганда иш берувчи ходимдан энг кам ойлик иш ҳақининг ўн фо-
изи миқдорида ҳақ олади. Меҳнат дафтарчаларининг бланкалари белгиланган 
тартибда ҳисобга олиб борилиши, эҳтиёт қилиб сақланиши ва тўғри расмий-
лаштирилиши лозим
52


Download 2.8 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   101




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling