Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент тЎКимачилик ва енгил саноат
Шахсий хусусиятлар психодиагностикаси
Download 2.6 Mb.
|
1-Психодиагностика (1)
9. Шахсий хусусиятлар психодиагностикаси.
Мавзулар: 9.1. Айзенк тести 9.2. К.Н.Томаснинг шахс суровномаси Шахсга хос хусусиятларни ўрганувчи саволнома Г.Ю.Айзенк услубининг мослаштирилган варианти Сизга баъзи бир шахсий хусусиятларингизни аниқлашга ёрдам берувчи бир қатор саволлар тавсия этилади. Бу ерда тўғри ёки хато жавоблаш бўлиши мумкин эмас. Чунки одамлар бир-бирига ўхшамаган бўлиб, улар шахсий хусусиятлари ривожланиши, дуёқараши билан бир-биридан фарқ қилади ва ўз нуқтаи назарига эга бўлади. Шунинг учун саволларга аниқ, очиқ кўнгиллилик билан жавоб беришга ҳаракат қилинг. Саволларга жавоб беришда сизнинг қарашларингиз ўзингиз ҳақингиздаги фикрингизга мос келадиган “ҳа” ёки “йўқ” жавобларини танлашингиз мумкин. Жавоб бериш тартиби қуйидагича бўлади: бланкада ҳар бир саволнинг тартиб рақами ёнида иккитадан бўш катак берилган (чап катаги “ҳа”, ўнг катаги эса “йўқ” жавоби учун). Жавобингизга мос катакка “х” белгисини қўйиш лозим. Саволларга жавоб беришда қуйидагиларни ёдингизда тутинг: 1. Жавобларни ўйлашга кўп вақт сарфламанг, хаёлингизга биринчи келган жавобни беринг. Саволдан кўпчилик ҳолларда қисқача баён этилади. Бунда савол мазмунига мос келадиган ўртача, тез-тез учрайдиган вазиятни назарда тутиб жавоб беринг. Имкон борича аниқроқ жавоб беринг, лекин вақтини чўзиб борманг. Ҳамма саволларга 30 дақиқа ичида жавоб беришингиз лозим. 2. Саволлар кетма-кетлигига амал қилган ҳолда, қолдирмасдан жавоб беринг. 3. Саволларга ҳаққоний ва самимий жавоб беринг. Баъзи саволлар фақат сизнинг шахсингизга хосдек туюлиши мумкин. Лекин жавобларингиз ҳеч эълон қилинмайди. Уларнинг тарқалиб кетмаслигига шубҳа қилмаслигингиз мумкин. Лекин жавобларингиз тадқиқотчи қўлида бўлган маҳсус “калит” ёрдамида ўқилиши мумкин. Бу ерда тадқиқотчини кўпроқ ҳар бир саволнинг жавоби эмас, умумлашган кўрсаткичлар қизиқтиради. Жавобларингиз орқали ўзингиз ҳақингизда яхши таассурот қолдиришга ҳаракат қилманг, улар ҳақиқатга мос бўлиши шарт. Фақат шундагина Сиз ўзингизни яхшироқ билишингиз ва бизнинг ишимизга ёрдам беришингиз мумкин. Ёрдамингиз учун сизга илгаридан муннатдорчилик билдирамиз. Фамилиянгизни ва бошқа маълумотларни жавоб варағингизнинг юқори қисмига ёзинг. Саволномани ўзига ҳеч нарса ёзманг ва чизманг. Download 2.6 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling